Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

Ўзбекистан Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистан Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуни 10, 16-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят комиссияси 15 кишидан иборат таркибда тузилсин.

2. Умаров Азамат Мардонович халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят комиссияси раиси этиб;

- қуйидагилар халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят комиссияси аъзолари этиб тасдиқлансин.

1. Курахмедов Азамат Эркинович - Самарқанд вилоят педагог ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ректори;

2. Турумов Эркин - Самарқанд давлат университети тайёрлов маркази директори;

3. Ахатов Ўльмас Тўраевич - Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлими бошлиғи;

4. Рахманова Рахима Рашидовна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали директори;

5. Зубайдуллаев Иркин Исламович – “Маҳалла” жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими раиси ўринбосари;

6. Эргашев Таштемир Хамдамович - Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси директори;

7. Амирова Новбаҳор Ҳамроқуловна - Оқдарё тумани Бошдархон маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси;

8. Маматқулов Абдулло Уқлиевич - Каттақўрғон тумани 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати директори;

9. Номазов Муроджон Султонович - Булунғур қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи директори;

10. Рахманов Жасур Убайдуллоевич - Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари;

11. Уралов Абдусалам Абдуллаевич - Жомбой тумани “Қангли” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси;

12. Хамраева Лола Қахаровна - Самарқанд шаҳридаги 3-сон туғруқ комплекси бош врачи;

13. Шомирзаев Ғуломжон Шодмонқулович - Пастдарғом қурилиш технологиялари касб-ҳунар коллежи директори;

14. Хўжаяров Хамза Темерович - Нарпай ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи директори.

 

Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев

2014 йил 30 сентябрь


Киритилган вақти: 30/09/2014 00:00.   Кўрилганлиги: 2584
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/local_council/council_documents/xalq_deputatlari_samarqand_viloyati_kengashiga_saylov_otkazuvchi_viloyat_saylov_komissiyasini_tuzish_togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.