Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларининг вилоятдаги олий ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида “Парламент соати” амалий машғулоти ўтишини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигида олий ўқув юртлари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида “Парламент соати” амалий машғулотларини ўтиш жадвали иловага мувофиқ маъқуллансин.
2. Вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (Р.Юлдошев), олий таълим муассасалари ректорларига иловадаги жадвал асосида вилоят Кенгаши депутатларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўтказиладиган учрашувларини ўз вақтида ташкил этиш тавсия этилсин.
3. Вилоят Кенгаши депутатлари иловадаги жадвал асосида таълим муассасаларида ўтказилган учрашув натижалари бўйича Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясига ахборот бериб борсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Тошев)га юклансин.
Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев
2015 йил 13 март
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.