Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори
Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуни 44-моддасига биноан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 11-Сарой, 12-Булунғур, 18-Митан ва 43-Султонобод сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш 2016 йил 4 сентябрь, якшанба кунига белгилансин.
2. Ушбу сайловларни Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуни талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш вилоят сайлов комиссияси (Умаров) га топширилсин.
3. Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлган молиявий маблағлар билан таъминлаш вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси (Каримов)га юклатилсин.
4. Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг бўшаб қолган ўринларига 2016 йил 4 сентябрь куни сайлов ўтказиш тавсия этилсин.
Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев
2016 йил 27 июль
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.