Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят Кенгашининг сессияси 28 июль куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Вилоят Кенгашининг сессияси 28 июль куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.


Сессияда дастлаб халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига бўшаб қолган ўринга 2017 йил 23 июль куни ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида вилоят сайлов комиссияси раиси Ш.Саттаров ахборот берди.



Ахборотга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 5-Сартепа сайлов округи бўйича Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод, Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Жўраев Туробжон Икромович ҳамда 55-Бешёғоч сайлов округи бўйича Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Ибрагимович Холмуродов энг кўп сайловчилар овозини олиб, депутатликка сайланди. Шу муносабат билан вилоят Кенгашидаги сиёсий партиялар депутатлик гуруҳлари ҳамда доимий комиссиялар таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Депутатлар бу ҳақдаги қарорларни тасдиқладилар.

Шундан сўнг 2017 йил биринчи ярим йиллигида маҳаллий бюджет ижроси бўйича вилоят ҳокимининг тақдимномаси тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Қайд этилдики, биринчи ярим йилликда вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми прогноз режаси 102,1 фоизга бажарилиб, режага нисбатан 14,5 миллиард сўм ортиқча маблағ тушишига эришилган. Харажатлар қисми эса 96,2 фоизга ижро этилган ва 1142,0 миллиард сўмлик харажатлар амалга оширилган. ҳисобот даврида ижтимоий-маданий тадбирлар учун 960,4 миллиард сўм маблағ молиялаштирилган бўлиб, бу жами маҳаллий бюджет харажатларининг 84,1 фоизини ташкил қилади. Ушбу маблағларнинг 610 миллиард сўми таълим, 259 миллиард сўми соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган.

Ижтимоий ёрдамга мухтож оилаларнинг турмуш фаровонлигини ошириш билан боғлиқ харажатларга ўзини-ўзи бошқариш органлари орқали 77,4 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

Маҳаллий бюджет ижроси мутасаддилар иштирокида муҳокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг 2017 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси ҳақидага масала юзасидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев ахборот берди.

Дастур ижроси бўйича депутатлар ўз таклифларини билдириб, саволларига жавоблар олдилар.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала – 2017 йил биринчи ярим йиллигида иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси тўғрисида вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.Усманов ҳисобот берди.

Ҳисоботда келтирилишича, январь-июнь ойларида вилоятда барча манбалар ҳисобидан 33 минг 992 та иш ўрни ташкил этилиб, дастур 105,2 фоизга бажарилган. Яратилган иш ўринларининг салмоқли қисми Самарқанд шаҳри, Ургут, Паст Дарғом, Пайариқ, Булунғур, Каттақўрғон ва Тойлоқ туманларига тўғри келади. Лекин жойларда дастур ижросини таъминлашда ҳокимликлар ҳузуридаги ишчи комиссиялар томонидан тегишли чоралар кўрилмагани оқибатида айрим йўналишларда дастур параметрлари бажарилмаган.

Муҳокама чоғида дастур ижросини таъминлаш юзасидан аниқ таклиф тавсиялар билдирилди ҳамда тегишли қарор қабул қилинди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 30 июндаги КҚ-203-III-сонли “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг регламентига қўшимча киритилди.

Сессияда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан Кенгашнинг қарорлари қабул қилинди.



Киритилган вақти: 23/07/2017 10:48.   Кўрилганлиги: 1979
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/local_council/council_documents/viloyat-kengashining-sessiyasi-28-iyul-kuni-xalq-deputatlari-viloyat-kengashining-qirq-birinchi-sessiyasi-bolib-otdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.