Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги ПФ-2100-сонли “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Фармони ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2013 йил 12 ноябрдаги 246/26-сонли “Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан тайёрланган “Зарафшон” газетасининг “Тўй тўйчиники, аммо унинг жамиятга кўрсатаётган ибрати ва зарари учун ҳар биримиз масъулмиз” сарлавҳали мақоласи тўғрисидаги масала ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Б.Шарофовнинг вилоятда тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни тартибга солиш ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият тарғибот маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимларининг тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни фуқаролар осойишталигига салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда, ихчам, исрофгарчилик ва дабдабабозликка йўл қўймаган ҳолда ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
3. Шаҳар ва туманлар ҳокимликларига:
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият тарғибот маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимлари билан биргаликда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг мазкур қарори талабларини жойларда бажарилиши устидан назоратни кучайтириш;
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлимлари, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа тааллуқли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан биргаликда тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар ўтказувчи фуқаролар билан тадбирларни ихчам, исрофгарчилик ва дабдабабозликка йўл қўймаган ҳолда ташкил этиш лозимлиги юзасидан таъсирчан тушунтириш ишларини олиб бориш тавсия этилсин.
4. Вилоят ички ишлар бошқармасига:
жойларда фуқаролар ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида никоҳ тўйлари муносабати билан келин-куёв ва уларнинг яқинларини транспорт воситаларида тартибсиз ҳаракатланишларига чек қўйиш ва бу каби салбий ҳолатларни доимий ва қатъий назоратга олиш;
давлат солиқ бошқармаси билан биргаликда тўй-ҳашамларда автотранспорт хизматларини кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолияти қонунийлигини кўриб чиқиш ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига ахборот ва таклифлар киритиш;
тунги вақтларда аҳоли осойишталигини бузиш даражасидаги тўй ва маросимларни ўтказаётган фуқаролар аниқланиб, уларга нисбатан амалдаги қонунчилик талаблари асосида тегишли таъсир чоралари кўрилишини таъминлаш топширилсин.
5. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигига тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни миллий ва умуминсоний қадриятларимизга мос равишда, ихчам ва дабдабасиз ўтказиш лозимлигини аҳоли орасида миллий ва диний нуқтаи назардан тушунтириб бориш тавсия этилсин.
6. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимлари, Хотин-қизлар қўмитаси жойларда тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар ўтказишни режалаштирган ҳар бир фуқаро билан уларни ихчам, камхарж ва ортиқча дабдабасиз ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш тавсия этилсин.
7. Вилоят ҳокимлиги (Ш.Кулматов) халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Б.Шарофов) ҳамда мутасадди корхона ва ташкилотлар билан биргаликда вилоятда тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни тартибга солиш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.
8. Самарқанд вилоят Телерадиокомпанияси, “Самарқанд телевидениеси” масъулияти чекланган жамияти, “Зарафшон”, “Самаркандский вестник” ва “Овози Самарқанд” газеталари таҳририятлари тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни тартибга солиш масалаларини кенг ёритиш тавсия этилсин.
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Б.Шарофов) зиммасига юклансин.
Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев
2015 йил 21 июль
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.