Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида

Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида

.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ

Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24 ва 25-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг VI чақириқ, -----сессияси

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармонида 2021 йил 1 июнга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш чораларини кўриш белгиланганлиги инобатга олинсин.
  2. Самарқанд вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив ҳуқуқий тусдаги қарорлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари - матбуот котиби (М.Мирзаев) ушбу қарор расмий эълон қилинишини ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  4. Мазкур қарор расман эълон қилингандан кейин кучга киради.
  5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ураков зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси                                                            Э.Турдимов

Қарорни йуклаб олиш (PDF 14,3 МБ)


Киритилган вақти: 12/05/2021 10:52.   Кўрилганлиги: 3470
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/local_council/council_documents/samarqand-viloyati-mahalliy-davlat-hokimiyati-organlarining-eskirgan-va-oz-ahamiyatini-yoqotgan-normativ-tusdagi-qarorlarini-bekor-qilish-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.