1 февраль куни халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни туман Кенгаши раиси Шуҳрат Негматов бошқарди. Сессияда жамоатчилик асосида фаолият юритадиган халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Кенгаш раиси ўринбосарлигига энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан депутат Гулчеҳра Усмонова номзоди кўрсатилди. Номзод ҳақида партиялар депутатлик гуруҳлари раҳбарларининг фикрлари тингланди ва Гулчеҳра Усмонова халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосари этиб тасдиқланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кўмаклашувчи комиссияси раиси Т.Мадумаров бу масъулиятли лавозим эксперимент сифатида янги жорий этилаётганлигини таъкидлаб, тасдиқланган номзодга фаолиятига доир зарур тавсияларни берди. Шунингдек, Олий Мажлис Сенати кўмаклашувчи комиссиясига Самарқанддан ёрдам берувчи ишчи гуруҳи раҳбари Н.Раббимова доимий комиссиялар ва депутатлар олдида турган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди.
Сессияда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.