Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

30 июнь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

30 июнь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Вилоят Кенгашининг сессияси


Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, вилоят "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Ф.Тошев бошқарди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июнь куни суд органлари вакиллари билан ўтказилган йиғилишдаги "Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш – барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти" номли маърузаси ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Таъкидландики, давлатимиз раҳбари ўз маърузасида мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этишда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш энг муҳим вазифа бўлиб қолаётгани, бу борада давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи бўлган суд тизимининг ўрни ва аҳамияти ғоят катта эканлигини қайд этди. Шу боис бугун барча соҳаларда бўлгани каби суд тизимида ҳам катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган. Ҳаракатлар стратегияси амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан Конституциямизнинг 7 моддасига суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар билан боғлиқ принципиал ўзгартишлар киритилди, судьяликка номзодларни танлаш ва лавозимга тайинлаш тизими тубдан такомиллаштирилди, юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш мақсадида судьялар ҳамжамиятининг янги органи – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди.

Мазкур йиғилишда Президентимиз судьялар олдига халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳисобот бериш вазифасини қўйган эди. Шундан келиб чиқиб, сессияда суд тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти, давлат раҳбари томонидан соҳа вакиллари олдига қўйилган устувор вазифалар ҳамда амалга оширилаётган ишлар ҳақида фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси М.Тожибоев, вилоят иқтисодий суди раиси М.Бозоров, жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси вазифасини бажарувчи А.Туробов, вилоят маъмурий суди раиси вазифасини бажарувчи Р.Очиловнинг ахбороти тингланди.

Ахборотлар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати О.Ахтамов, меҳнат фахрийси А.Мардиев, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси М.Бобоёров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси раҳбари Ш.Узоқов ўз муносабатини билдириб, суд идораларининг халқ билан очиқ мулоқотларини йўлга қўйиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, судни том маънода "Адолат қўрғони"га айлантириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини баён этдилар.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси М.Усмонов, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев сўзга чиқди.

Муҳокама этилган масала юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори қабул қилинди.



Киритилган вақти: 30/06/2017 11:18.   Кўрилганлиги: 2155
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/local_council/council_documents/30-iyun-kuni-xalq-deputatlari-viloyat-kengashining-ottiz-toqqizinchi-sessiyasi-bolib-otdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.