Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида

2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

2012 йил учун тасдиқланган иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ йил давомида 93,4 мингта иш ўринлари ташкил қилиш кўзда тутилиб, йил якуни билан барча манбалар ҳисобидан 95,1 мингта иш жойлари ташкил қилиниши ва йиллик прогноз кўрсаткичи 101,8 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Ташкил қилинган иш жойларига 42 минг коллеж битирувчилари, 24 минг иш қидирувчилар, 17 минг ташқи меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар ҳамда жазони ижро этиш муассасалари, қуролли кучлар сафидан бўшатилганлар ва «одам савдоси» жабрдийдалари жойлаштирилиши, тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 7469 та корхоналарда 60,6 мингта янги иш ўринлари яратилиши орқали тадбиркорлик субъектларининг жами бандликдаги улуши 82 фоизга етиши, тижорат банклари томонидан 372 млрд. сўмлик 5358 та лойиҳа молиялаштирилиши натижасида 22,6 мингта иш ўринлари ташкил этилиши, тадбиркор аёлларни ҳар томонлама молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 30,8 млрд. сўмлик кредитлар ажратилиши ҳисобига 2302 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланиши кутилмоқда.

Шаҳарлар ва туманлар бўйича ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожланиш дастурларини, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш тармоқ дастурларини, меҳнат бозори талабларини ҳисобга олиб, 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил

5 декабрдаги СҚ-344-II-сонли ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

2012 йил 23 ноябрдаги 579-II сонли, “2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги қарорлари талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил

5 декабрдаги СҚ─344-II-сонли ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

2012 йил 23 ноябрдаги 579-II сонли “2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги қарорлари ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоятда “2013 йилда иш ўринлари ташкил қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида”ги дастур параметрлари 1-иловага, дастур ижроси назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага, дастур концепцияси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (В.Рахимов), вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси (А.Шарапов), Иқтисодиёт Бош бошқармаси (Ф.Мажидов), шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари тегишли ташкилотлар билан биргаликда:

- 2013 йилда вилоятда 93894 та иш ўринлари ташкил этиш бўйича амалий чораларни кўриш;

- 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг прогноз параметрлари шаҳарлар ва туманларда самарали бажарилишини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ролини оширишга, касаначилик меҳнати, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантиришга, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга алоҳида эътибор берган ҳолда таъминлаш;

- ташкил этилаётган иш ўринлари сақлаб қолинишини ва барқарор амал қилинишини, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчилари эгаллаган мутахассисликларига мувофиқ, аёллар, ногиронлар ҳамда аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган бошқа тоифалари ишга жойлаштирилишини сўзсиз таъминлаш вазифаси топширилсин.

4. Вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси (А.Шарапов)га:

- шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда дастурнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш;

- ишсизларни ишга жойлаштириш бўйича меҳнат бозорида, жумладан уларни касбий қайта ўқитиш ва қайта тайёрлаш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юбориш, шунингдек бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш йўли билан амалий чора-тадбирларни кўриш топширилсин.

5. Марказий банк вилоят Бош бошқармаси (Ғ.Маматқулов) тижорат банклари билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектларнинг иш ўринлари ташкил этишни ўз ичига оладиган бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун, шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун бериладиган кредит ресурслари кўпайтирилишини, иш ўринлари ташкил этиш учун ажратилаётган кредит ресурслари бўйича кенг кўламли тушунтириш ишларининг доимий асосда ўтказилишини таъминлаш тавсия этилсин.

6. Вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (М.Холмухаммедов) вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси (А.Шарапов), шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда касб-ҳунар коллежлари битирувчи курсларининг ўқувчилари ишлаб чиқариш амалиётини ўташни ташкил этиш ва кейинчалик ишга жойлаштириш мақсадида уларни аниқ корхоналарга бириктириш чораларини кўрсин.

7. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг иш ўринлари ташкил этишнинг тегишли параметрлари бажарилишини ўз сессияларида мунтазам кўриб чиқиш, белгиланган параметрлардан орқада қолган тақдирда, иш ўринлари ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичларини сўзсиз таъминлашга йўналтирилган чоралар кўриш тавсия этилсин.

8. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Жамолов) ва вилоят ҳокимининг ўринбосари (В.Рахимов) зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси З.Мирзаев

2012 йил 28 декабрь


Киритилган вақти: 28/12/2012 00:00.   Кўрилганлиги: 2087
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/local_council/council_documents/2013_yilda_ish_orinlari_tashkil_etish_va_aholi_bandligini_taminlash_dasturi_togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.