Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

2013 ЙИЛ ВИЛОЯТ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ КУТИЛАЁТГАН ИЖРОСИ ҲАМДА 2014 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

2013 ЙИЛ ВИЛОЯТ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ КУТИЛАЁТГАН ИЖРОСИ ҲАМДА 2014 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йил 14 ноябрдаги 770-II-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-399-II-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ ҳамда вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилги кутилаётган ижроси ҳамда 2014 йилга белгиланган асосий параметрларини муҳокама қилиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йил 14 ноябрдаги 770-II-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-399-II-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида”ги қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилги даромадлар ва харажатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси тўғрисида вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи А.Каримовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

3. 2014 йил вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми 931338 млн сўм, харажатлар қисми 1740971 млн сўм, мақсадли субвенция миқдори 642249,6 млн сўм, ўтказиладиган даромадлар миқдори 167383,4 млн сўм қилиб белгиланганлиги маъқуллансин.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Х.Худжаёров) давлат Солиқ бошқармаси (Ҳ.Шакиров), Молия бошқармаси (А.Каримов), туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда вилоят, туман ва шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлар қисмини солиқ турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажарилишини таъминласин.

5. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси (А.Каримов)га:

- Вилоят маҳаллий бюджетининг 2014 йилги ижроси давомида маҳаллий бюджет харажатларини мақбуллаштириш натижасида шаклланадиган қўшимча манбалар ҳисобидан вилоят, туман ва шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджетларга тегишли ўзгартиришлар киритиб бориш;

- Ғазначилик ва назорат-тафтиш бошқармалари билан биргаликда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг асоссиз сарфланишини бартараф этиш устидан қатъий назорат қилинишини таъминлаш борасидаги ишларни давом эттириш вазифаси топширилсин.

6. Туман ва шаҳар ҳокимликлари тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласин, минтақаларнинг солиқ солиш базасини ошириш ва уларнинг юқори турувчи бюджетларга боғлиқлигини камайтириш ҳамда молиявий салоҳияти мустаҳкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирларни кўрсин, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

7. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси (А.Каримов) вилоят назорат-тафтиш бошқармаси (Ф.Жамбаев) билан биргаликда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссиясига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда ахборот бериб борсин.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Жамолов)га юклатилсин.

 

Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев

2013 йил 28 декабрь


Киритилган вақти: 28/12/2013 00:00.   Кўрилганлиги: 2139
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/local_council/council_documents/2013_yil_viloyat_mahalliy_byudjetining_kutilayotgan_ijrosi_hamda_2014_yilgi_mahalliy_byudjet_parametrlari_togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.