30 сентябрь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг дастлабки йиғилиши бўлиб ўтди.
Комиссия раиси Азамат Умаров бошқарган йиғилишда комиссия раисининг ўринбосари (Азамат Курахмедов) ва котиби (Эркин Турумов) сайлаб олинди.
Сўнгра комиссиянинг иш режаси, аъзолар ўртасида вазифалар тақсимоти тасдиқланиб, сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш, сиёсий партиялар билан ишлаш, округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш, улар жойлашган биноларнинг жиҳозланиши, аҳоли ўртасида сайлов қонунчилиги юзасидан тарғибот ишлари олиб бориш каби масалалар чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, сайлов комиссияси матбуот маркази ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама этилди. Комиссия йиғилиши қарорига кўра, матбуот маркази Самарқанд шаҳар У.Турсунов кўчасида жойлашган вилоят матбуот уйида фаолият кўрсатадиган бўлди.
Йиғилишида комиссия ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
***
Шу куни вилоят сайлов комиссиясида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ўтказилди.
Вилоят сайлов комиссияси раиси А.Умаров халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз бешинчи сессиясида вилоят сайлов комиссияси таркиби тасдиқланганлиги ва 2014 йил 21 декабрь куни ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик бошланганлигини эълон қилди.
Вилоят Кенгаши қарорига биноан, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари сони 60 (олтмиш) та этиб белгилангани ва битта сайлов округига ўртача 38,1 минг сайловчи тўғри келиши қайд этилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилги сайловларда 2 миллион 290 мингдан зиёд фуқаро ўзининг конституцион ҳуқуқидан фойдаланиб овоз бериш жараёнларида қатнашиши мумкин. Жумладан, 18 ёшга тўлиб, илк бор сайловда қатнашадиганлар 74 минг нафардан ортиқни ташкил этади.
Брифингда вилоятда сайлов комиссияси матбуот маркази ташкил этилгани ва у жойлашган манзил ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Сайловларни ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.