Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАШКИЛИЙ ИШЛАР БАЖАРИЛДИ

ТАШКИЛИЙ ИШЛАР БАЖАРИЛДИ

Сайловларни ёритиш бўйича вилоят матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. 

Вилоят сайлов комиссияси раиси А.Умаров жорий йилги сайловларга тайёргарликнинг бориши ва шу пайтгача амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидландки, вилоят сайлов комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда сайловга оид қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этган. Шу асосида жорий йилги сайловларни ўтказиш юзасидан ўз календар иш режасини тасдиқлаган. Унга кўра, шу пайтгача халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи олтмишта сайлов округини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур сайлов округларининг рўйхати уларнинг тартиб рақами, номи, жойлашиш манзили, ҳудудий чегаралари ва сайловчилар сони кўрсатилган ҳолда матбуотда эълон қилинди.

10 октябрь куни эса вилоят сайлов комиссияси халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан округ сайлов комиссиялари аъзолигига кўрсатилган номзодларни ўрганиб чиқиб, олтмишта округ бўйича сайлов комиссияларини тузиш ва улар таркибини тасдиқлаш ҳамда комиссиялар таркибини матбуотда эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига кўра, вилоят Кенгашига сайловда иштирок этишга рухсат сўраб вилоят сайлов комиссиясига мурожаат қилган сиёсий партияларнинг вилоят ташкилотларига сайловда қатнашишга рухсат берилди.

Шунингдек, ўтган давр мобайнида Самарқанд шаҳрида жойлашган 4-Мустақиллик сайлов округида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, сайлов округлари ва участкаларини жиҳозлаш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Сайловларни ёритиш бўйичавилоят матбуот маркази.


Киритилган вақти: 03/11/2014 22:44.   Кўрилганлиги: 2325
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/elections2014/election_news/tashkiliy-ishlar-bajarildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.