10 октябрь куни вилоят сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Комиссия раиси А.Умаров бошқарган йиғилишда сиёсий партиялар вилоят Кенгашларининг халқ депутатлари вилоят Кенгашига бўладиган сайловда иштирок этишига рухсат бериш ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш ва улар таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига биноан сиёсий партияларнинг вилоят ташкилотлари сайловда иштирок этишга рухсат сўраб вилоят сайлов комиссиясига мурожаат қилган эди.
Комиссия партиялар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, аризалар келиб тушиши навбатига қараб Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгашига сайловда иштирок этишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Юқорида номи қайд этилган қонуннинг 12-моддасига кўра, округ сайлов комиссиялари тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва олти-саккиз нафар бошқа аъзосидан иборат таркибда тузилади.
Шундан келиб чиқиб, вилоят сайлов комиссияси халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан округ сайлов комиссиялари аъзолигига кўрсатилган номзодларни ўрганиб чиқиб, олтмишта округ бўйича сайлов комиссияларини тузиш ва улар таркибини тасдиқлаш ҳамда комиссиялар таркибини матбуотда эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Йиғилишда комиссия ваколатига кирувчи бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Сайловларни ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.