11 ноябрь куни вилоят сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Комиссия раиси А.Умаров бошқарган йиғилишда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланган участка сайлов комиссияларининг вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округларга ҳам хизмат қилиши ҳақидаги масала кўриб чиқилди.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонунга биноан, вилоятимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи 14 та округ сайлов комиссиялари ўз ҳудудларидаги сайлов участкалари бўйича комиссиялар таркибини тасдиқладилар. Мазкур қарорларга кўра, вилоятимиз бўйича 948 та участка сайлов комиссиялари таркиби шакллантирилиб, бу ҳақдаги қарорлар туман, шаҳар газеталарида чоп этилди.
Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги қарорига кўра, қонунда белгиланган тартибда тузиладиган сайлов участкалари ва участка сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайлови, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайлови учун ягона ҳисобланади. Шу асосида вилоят сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланган участка сайлов комиссияларининг вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округлар учун ҳам хизмат қилишини инобатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Шундан сўнг комиссия аъзолари «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 10-моддасига кўра, вилоятдаги сайлов округ ва участкаларида сайловга тайёргарлик кўриш борасида коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида «Марказгазтаъминот» унитар корхонаси директори Ф.Бойжигитов ва «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси бош муҳандиси С.Мирзақуловнинг ахборотини тингладилар.
Ахборотларда таъкидландики, бугунги кунда вилоятдаги сайлов комиссиялари жойлашланган биноларни мунтазам табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашув ўтказиш жойларида ҳам қулай шарт-шароит яратиш масалалари эътиборга олинган.
Йиғилишда вилоят сайлов комиссияси ваколатига оид бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сайловларни ёритиш бўйичавилоят матбуот маркази.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.