Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТ ҲУДУДИДА ТАШҚИ РЕКЛАМАНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

ВИЛОЯТ ҲУДУДИДА ТАШҚИ РЕКЛАМАНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2000 йил 26 июндаги 243-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Самарқанд вилоятида ташқи рекламани жойлаштириш ва унинг устидан назорат тизимини такомиллаштириш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоятда ташқи рекламани жойлаштириш бўйича комиссия таркиби ҳамда низоми 1 ва 2-иловаларга, вилоятда ташқи рекламани жойлаштириш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Комиссиянинг ишчи органи этиб, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими белгилансин.

Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими комиссиянинг ишчи органи сифатида ўз фаолиятини “Вилоятда ташқи рекламани жойлаштириш тартиби” асосида амалга оширади.

3. Белгилаб қўйилсинки, вилоятда ташқи реклама воситалари ва ташқи рекламаларни жойлаштириш йиғими миқдорини тасдиқлаш ҳамда тушадиган маблағларни тақсимлаш вилоятда ташқи рекламани жойлаштириш бўйича комиссиянинг қарори билан амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси (У.Назаров), “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими (Н.Фозилова) шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ойлик муддатда вилоятдаги мавжуд реклама конструкцияларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказилишини ҳамда ушбу тартиб талабларига мослаштирилишини таъминласинлар.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2002 йил 11 мартдаги 72-К сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари В.Рахимов зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими З. Мирзаев

2012 йил 10 декабрь


Охирги ўзгариш: 17/12/2014 23:01.   Кўрилганлиги: 2564
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/legal_documents/viloyat_hududida_tashqi_reklamani_joylashtirish_yuzasidan__qoshimcha__chora-tadbirlar__togrisida_

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.