Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ШАҲРИ ҲУДУДИДА ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАРДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ХИЗМАТ ТАРИФИ ТЎҒРИСИДА

САМАРҚАНД ШАҲРИ ҲУДУДИДА ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАРДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ХИЗМАТ ТАРИФИ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

“Самарқандтранс маркази” тизимидаги йўналишсиз таксиларда йўловчи ташувчи автокорхоналар томонидан аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматини тартибга солиш мақсадида “Самарқандтранс маркази”нинг 2012 йил 2 июлдаги 184/5-1-сонли таклифи ва вилоят Молия бошқармасининг 2012 йил 17 августдаги 03-3/968-сонли хулосасини инобатга олиб ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. 2013 йил 1 февралдан бошлаб Самарқанд шаҳрида йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир йўловчини 1 километрга ташиш учун 400 (тўрт юз) сўм миқдорида белгилансин.

2. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси (А.Каримов), Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси (С.Холматов), вилоят давлат Солиқ бошқармаси (Ҳ.Шакиров) ҳамда “Самарқандтранс маркази” (И.Ҳамраев)га юқорида ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатиш топширилсин.

3. Вилоят телерадиокомпанияси (А.Аҳмедов), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” (Ф.Тошев), “Овози Самарқанд” (О.Хидиров)ларга Самарқанд шаҳрида йўналишсиз таксиларда йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолига яратилаётган қулайликларни ёритиб бориш тавсия этилсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Алиходжаев зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими З. Мирзаев

2013 йил 28 январь


Охирги ўзгариш: 17/12/2014 23:01.   Кўрилганлиги: 2279
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/legal_documents/samarqand_shahri_hududida_yonalishsiz_taksilarda_yolovchi_tashish_xizmat_tarifi_togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.