Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2013 ЙИЛ 20 МАРТДАГИ Ф-3987-СОНЛИ “ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ОЧИҚЛИГИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ЛОЙИҲАСИ СИНОВИ БЎЙИЧА ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРИМЕНТ ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА”ГИ ФАРМОЙИШИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2013 ЙИЛ 20 МАРТДАГИ Ф-3987-СОНЛИ “ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ОЧИҚЛИГИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ЛОЙИҲАСИ СИНОВИ БЎЙИЧА ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРИМЕНТ ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА”ГИ ФАРМОЙИШИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги Ф-3987-сонли “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши ижросини ҳамда Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари веб-сайтларида ахборотни жойлаштириш ва янгилаб бориш, ҳуқуқий экспериментни ўтказиш доирасида ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровларини мунтазам кўриш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида кенг оммани хабардор қилиш, юридик ва жисмоний шахсларни бевосита давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ йиғилишларида иштирокини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг нормаларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий тажрибани амалга ошириш доирасида Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг интернет тармоғидаги веб-сайтига ахборотни жойлаштиришга доир Йўриқнома 1-иловага мувофиқ,

ҳуқуқий экспериментни ўтказиш доирасида ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровлари асосида Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида оғзаки ва ёзма шаклда ахборот тақдим этиш тартибига доир Йўриқнома 2-иловага мувофиқ;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш Регламенти 3-иловага мувофиқ;

ҳуқуқий эксперимент ўтказиш доирасида Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ йиғилишларида бевосита қатнашишни таъминлаш бўйича Йўриқнома 4-иловага мувофиқ;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни барча кириши мумкин бўлган бинолар ва жойларда жойлаштириш тартиби ҳақида Муваққат низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, ҳуқуқий эксперимент ўтказиш доирасида Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши ва бажарилиши юзасидан шахсан жавобгардир.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари В.Рахимов зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими З.Мирзаев

2013 йил 3 май


Охирги ўзгариш: 17/12/2014 23:02.   Кўрилганлиги: 2126
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/legal_documents/ozbekiston_respublikasi_prezidentining_2013_yil_20_martdagi_f-3987-sonli_davlat_hokimiyati_va_boshqaruv_organlari_faoliyatining_ochiqligi_togrisidagi_ozbekiston_respublikasi_qonuni_loyihasi_sinovi_boyicha_huquqiy_eksperiment_otkazish_haqidagi_farmoyishi_ijrosini_taminlash_chora-tadbirlari_togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.