Самарқанд вилояти ҳокимлиги
w w w . s a m a r k a n d . u z
Вилоят ҳокимининг 2017 йил 31 августдаги "Ҳудудда санитар-тозалик хизматлари учун янгиланган тарифларни белгилаш тўғрисида"ги 504-Қ-сонли қарори
Вилоят ҳокимининг 2017 йил 31 августдаги "Ҳудудда санитар-тозалик хизматлари учун янгиланган тарифларни белгилаш тўғрисида"ги 504-Қ-сонли қарори
Самарқанд вилоят ҳокимининг 2017 йил 31 августдаги 504-Қ-сон қарори (юклаб олиш JPG 79,9Кб)
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя килиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 59-модда), “Чиқиндилар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) қонунлари, 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 368-модда) қарорларини бажариш мақсадида ҳамда вилоят молия Бош бошқармасининг 2017 йил 24 июлдаги 2-6/1307-сонли хулосасини инобатга олиб
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1.Ҳудуддаги шаҳарлар ва туманларда қаттиқ ва маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш хизматларининг янгиланган тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб жорий этилсин.
3.Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ўзлари қабул қилган ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин.
4.Вилоят ҳокимлиги молия Бош бошқармаси (М.Хамдамов), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Ғ.Негматов), “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси (3.Юсупов) шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда вилоятнинг туман (шаҳар)ларида қаттиқ ва маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш хизматларининг янгиланган тарифлари асосида тўловларни амалга оширилишини таъминласинлар.
5.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
6.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи (Ў.Абдуллаев) зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Джураев
Охирги ўзгариш: 03/12/2018 11:50.
Кўрилганлиги: 2906
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/legal_documents/hududda-sanitar-tozalik-xizmatlari-uchun-yangilangan-tariflarni-belgilash-togrisida