Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида

         ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг:

2014 йил 1 июнидан бошлаб, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензияланадиган фаолиятнинг ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларнинг алоҳида турларини 1* ва 1а-иловаларига мувофиқ бекор қилиш;

фаолиятнинг лицензияланадиган турларини ва рухсат этиш характерига эга тартиботларни расмийлаштиришнинг муддатлари ва йиғимлари миқдорларини 2 ва 3-иловаларга мувофиқ қисқартириш;

рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни ва лицензияларни олиш тартиботларини янада қисқартириш ва соддалаштириш тўғрисидаги таклифлари 4-иловага мувофиқ қабул қилинганлиги.;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси лицензия  ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни бериш бўйича ваколатли органлар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва  телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда:

2015 йил 1 январгача бўлган муддатда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашда “бир дарча” тамойилини қонун ҳужжатлари даражасида жорий этишни 5-иловага мувофиқ таъминлаши;

тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия келишувлари шартларини бажариш бўйича даврий ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиб бориш учун дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни 2014 йилнинг охиригача тамомлаши.;

Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали тадбиркорлик субъектлари учун устувор интерактив хизматларни жорий этиш бўйича лойиҳалар рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва  телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қуйидагиларни таъминлаши:

фаолиятнинг лицензияланадиган турларини ва рухсат этиш тартиботларини расмийлаштиришни электрон шаклга ўтказиш, шунингдек давлат органларининг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро электрон ҳамкорлигини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ишларни мувофиқлаштириш ва тизимли мониторинг қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, “Ўзкоммунхизмат” агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2014 йилнинг охиригача Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталини электрон тўлов тизимлари ва коммунал хизматларнинг биллинг тизимлари билан бирлаштириш йўли орқали мазкур портални такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, бунда тадбиркорлик субъектларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, реал вақт режимида ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида хабар бериш бўйича хизматлар кўрсатиш имкониятларини назарда тутиш;

манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тадбиркорлик субъектларига 2013-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастури доирасида ишлаб чиқилаётган ахборот тизимларидан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш.;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда 2014 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматларини ягона порталида қуйидагиларни амалга ошириш имконини берадиган махсус “тадбиркорлик субъектининг кабинети” ишлашини таъминлаши:

молия, солиқ, статистика ва бошқа турдаги ҳисоботларни интерактив расмийлаштириш ва тақдим этиши;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни, коммунал тўловларни, лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар бўйича кўриб чиқишда ва уларни олишда тўланадиган йиғимларни ва давлат божларини Интернет-банкинг тизими орқали тўлаши;

маълумотномалар олиш ва бошқа интерактив давлат хизматларидан фойдаланиши.;

2014 йил 1 июндан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига “бир дарча” тамойили бўйича электрон шаклда қуйидаги жараёнларни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тартиб ўрнатилиши:

тадбиркорлик субъектларининг уларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритишга доир талабномаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этиш;

миллий валютада бир йилгача бўлган муддатга кредит олишга доир ҳужжатларни хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига тақдим этиш.;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарлари:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашиш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча қоғозбозликка йўл қўйиш ҳолатлари учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтиришни назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни икки ой муддатда белгиланган тартибда киритиши;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мамлакатимизда янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни кенг ёритиш юзасидан ҳар бир ҳудудда тадбирлар ўтказиши;

Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар ва лицензияларни бериш тартиботларини белгилайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга 2014 йил 1 июнгача тегишли ўзгартишлар киритиши маълумот учун қабул қилинсин.

3. Вилоят Иқтисодиёт Бош бошқармаси (Н.Сулаймонов), Молия бошқармаси (А.Каримов), Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси вилоят бошқармаси (Д.Хўжамбердиев), бошқа манфаатдор бошқармалар ва ташкилотлар билан биргаликда мамлакатимизда янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни кенг ёритиш юзасидан шаҳарлар ва туманларда тадбирлар ўтказсин.

4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Х.Худжаёров ва О.Очиловлар зиммасига юклансин.


Вилоят ҳокими                                                         З.Мирзаев


Киритилган вақти: 02/12/2014 16:11.   Кўрилганлиги: 2664
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/for_population_and_businesses/zbekiston-respublikasi-prezidentining-2014-yil-15-apreldagi-p-2164-sonli-tadbirkorlik-faoliiatini-amalga-oshirish-va-davlat-hizmatlarini-krsatish-bilan-boli-tartibotlarni-ianada-takomillashtirish-chora-tadbirlari-trisidagi-arori-aida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.