Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сонли “Иқтисодий корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сонли “Иқтисодий корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сонли “Иқтисодий корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 1.     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20апрелдаги

ПФ-5022-сонли “Иқтисодий корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.     Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан:

         тижорат банклари улар томонидан аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида мулк сифатида қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида банк ва унинг бошқарув компанияларининг иштирок улуши 100 фоизгача бўлган янги корхоналар ташкил этиш ҳуқуқига эгалиги;

         2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб банкрот корхоналарни тижорат банкларига сотиш танлов савдоларида амалга оширилиши, бунда тижорат банклари ўртасида ким ошди савдолари ўтказилмаслиги белгиланганлиги;

         Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг тижорат банклари томонидан сотиладиган корхоналар, уларнинг устав фондларидаги улушлар, аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида янгидан ташкил этилган корхоналар бўйича сотиб олиш тўловларини салоҳиятли инвесторлар томонидан бир йўла ёки сотиб олиш суммасининг қолдиғига фоизлар ҳисобламасдан бўлиб-бўлиб тўлаш, шунингдек сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангунга қадар тасарруф этиш ҳуқуқисиз амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилганлиги;

         Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан кўчмас мулк объектларининг хатлови ўтказилганлиги натижасида:

         аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган ҳамда улар негизида тижорат банклари томонидан янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши кўзда тутилган кўчмас мулк объектлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

         объектлари бўйича тижорат банклари олдидаги қарздорликларни ундириш юзасидан юритилаётган ижро иши якунларига кўра тижорат банклари томонидан янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва амалдаги ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш йўли билан келгусида улардан самарали фойдаланишга қаратилган чоралар амалга ошириладиган алоҳида корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

         ишлаб чиқариш майдонларида истиқболли инвестиция лойиҳалари амалга ошириш йўли билан  Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тижорат банклари ва мулк эгалари билан биргаликда молиявий соғломлаштириладиган корхоналар рўйхати 3-иловага мувофиқ шакллантирилганлиги.;

         тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки билан биргаликда:

         икки ойлик муддатда мазкур Фармоннинг 1-иловасига мувофиқ рўйхат бўйича аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқаришларнинг ташкил этилиши юзасидан инвестиция  лойиҳаларини амалга ошириш “йўл хариталари” ва тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссиясига (кейинги ўринларда -Республика комиссия) киритиши;

         ижро иши тамомланишига кўра, мазкур Фармоннинг 2-иловасида кўзда  тутилган корхоналарнинг тижорат банклари мулкига ўтказилган кўчмас мулк объектларида келгусида самарали фойдаланиш юзасидан Республика комиссиясига таклифлар-“йўл хариталари”ни тақдим этиши;

         аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида янги замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш бўйича таклифларни мунтазам равишда Республика комиссияси муҳокамасига киритиб бориши.;

         Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:

         икки ойлик муддатда тижорат банклари билан биргаликда мазкур Фармоннинг 3-иловасида кўзда тутилган корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини-“йўл харитаси”ни ишлаб чиқиши ва Республика комиссияси муҳокамасига киритиши;

         мазкур Фармоннинг 1, 2 ва 3-иловаларида кўрсатилган чораларнинг амалга оширилиши юзасидан уларни асосан 2017-2018 йилларда амалга оширилишини назарда тутган ҳолда назорат ўрнатиши;

         манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ҳар йили 1 июлга қадар иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун республика комиссиясига киритилишини таъминлаши;

         иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича чора- тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатиши ва натижаларини Республика комиссияси муҳокамасига киритиши топширилганлиги.;

         аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида тижорат банклари томонидан янги ташкил этилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли “2011-2015 йилларда Республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига  эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарорининг тўртинчи банди иккинчи хатбошисида кўзда тутилган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, мол мулк солиғи, ер солиғи  тўлаш бўйича имтиёзлар татбиқ этилиши;

         тижорат банкларига берилган банкрот корхоналар мулклари, шунингдек аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида янги ташкил этилган хўжалик объектлари томонидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва кенгайтириш учун олиб келинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар 2019 йил 1 апрелга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштирувчи йиғимларидан ташқари) озод этилганлиги;

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгариш ва қўшимчалар киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

         3.      Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича вилоят комиссиясининг янгиланган таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         4.      Қуйидагилар вилоят комиссиясининг асосий вазифалари ҳамда ваколатлари этиб белгилансин:

         иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

         банкрот корхоналарнинг мулклари ҳамда аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг “йўл хариталари” ва тармоқ жадвалларини тасдиқлаш;

         конкурс савдолари орқали тижорат банкларига сотилиши белгиланган банкрот корхоналар рўйхатини аниқлаш;

         тижорат банклари томонидан корхонани қайта тиклаш, модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлаш мажбуриятини қабул қилиш шарти билан тижорат банкларига банкрот корхоналарни сотиш бўйича танлов савдоларининг шартлари ва натижаларини тасдиқлаш;

         банкрот корхоналарнинг инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда “ноль” харид қийматида тижорат банкларига сотиш бўйича танлов савдоларини ўтказиш ва қарор қабул қилиш;

         қабул қилинган инвестиция мажбуриятларининг тижорат банклари томонидан бажарилиши, корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва аввал тақдимқилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқаришларнинг ташкил этилиши ҳамда уларни кейинчалик янги мулкдорларга сотилиши юзасидан мониторинг натижаларини кўриб чиқиш;

         тижорат банклари томонидан банкрот корхоналар фаолиятини тиклаш ва инвестиция киритиш бўйича қабул қилинган мажбуриятлар шартномада назарда тутилган муддатларда бажарилмаганда шартномаларни ўрнатилган тартибда бекор қилиш юзасидан қарор қабул қилиш;

         тижорат банклари шартномада назарда тутилган муддатларда инвестициялар киритиш ва банкрот корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини қайта тиклаш бўйича қабул қилинган мажбуриятларини бажармаган тақдирда ушбу банк билан олди-сотди шартномасини ўрнатилган тартибда бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

         5.      Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худайбердиев зиммасига юклатилсин.

 

         Вилоят ҳокими      Ҳ.Окбутаев                               

   

Вилоят ҳокимининг
2017 йил “____”апрелдаги
“_____”-сон қарорига
6-илова

Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш  бўйича   вилоят комиссиясининг

ТАРКИБИ

 


Окбутаев Х.К

-

вилоят ҳокими, комиссия раиси

 

Худайбердиев Ш.Ф

 

-

 

вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

 

У.Назаров

-

Ҳудудларни  иқтисодий  ва  комплекс ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи

 

А.Усмонов

-

вилоят меҳнат Бош бошқармаси бошлиғи

 

С.Холматов

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси  вилоят ҳудудий  бошқармаси бошлиғи

 

Қ.Собиров

-

Марказий банк вилоят Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

О.Ахадов      

-

вилоят Хўжалик суди раиси

 

О.Азимов

-

вилоят Прокурори ўринбосари, (келишув асосида)

 

 

И.Ахтамов

-

вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

 

Х.Хужамқулов

-

вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

 

М.Хамраев

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси вилоят ҳудудий  бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, комиссияси котиби

 


Изоҳ: Комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки унинг вазифалари юклатилган шахслар таркибга киритилади.

                                                                                                   

Вилоят ҳокимининг
2017 йил “____”апрелдаги
“_____”-сон қарорига
1-илова

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 20 апрелдаги ПФ- 5022-сонли

        Фармони билан тасдиқланган.

 

Вилоят ҳокимининг
2017 йил “____”апрелдаги
“_____”-сон қарорига
2-илова

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг

 2017 йил 20 апрелдаги ПФ- 5022-сонли

        Фармони билан тасдиқланган.

 

Вилоят ҳокимининг
2017 йил “____”апрелдаги
“_____”-сон қарорига
3-илова

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг

 2017 йил 20 апрелдаги ПФ- 5022-сонли

        Фармони билан тасдиқланган.

 

Вилоят ҳокимининг
2017 йил “____”апрелдаги
“_____”-сон қарорига
4-илова

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг

 2017 йил 20 апрелдаги ПФ- 5022-сонли

        Фармони билан тасдиқланган.

 

Вилоят ҳокимининг
2017 йил “____”апрелдаги
“_____”-сон қарорига
5-илова

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг

 2017 йил 20 апрелдаги ПФ- 5022-сонли

        Фармони билан тасдиқланган.

 


Охирги ўзгариш: 14/06/2017 10:18.   Кўрилганлиги: 2440
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/for_population_and_businesses/ozbekiston-respublikasi-prezidentining-2017-yil-20-apreldagi-pf-5022-sonli-iqtisodiy-korxonalarni-qollab-quvvatlash-mexanizmlarini-yanada-kengaytirish-hamda-tijorat-banklarining-kochmas-mulk-obektlari-negizida-yangi-ishlab-chiqarish-quvvatlarini-tashkil-etishni-ragbatlantirish-chora-tadbirlari-togrisidagi-farmoni-haqida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.