Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори
Ушбу қарор Самарқанд вилоят ҳокимининг 2016 йил 18 июндаги № 177-Қ қарорига асосан ўз кучини йўқотган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги 455-сонли “Шаҳар ва шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2014 йил 16 июндаги МА/15-04-19-12/74-803-сонли хатига асосан ҳамда ёқилғи энергетика ресурсларининг нархи ошганлигини инобатга олиб
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. 2014 йил 25 июндан бошлаб Самарқанд шаҳрида автобус йўловчи ташиш транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир марта юриш учун 700 (етти юз) сўм миқдорида белгилансин.
2. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси (Каримов), Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси (Холматов), Давлат солиқ бошқармаси (Шакиров)га юқорида ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатиш топширилсин.
3. Вилоят телерадиокомпанияси (Тўраев), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарининг бирлашган таҳририяти (Тошев), “Овози Самарқанд” (Хидиров)ларга вилоятда йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолига яратилаётган қулайликларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2012 йил 18 апрелдаги 75-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими З.Мирзаев
2014 йил 23 июнь
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.