Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Вилоят ҳокимлиги томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар / САМАРҚАНД ШАҲРИ ҲУДУДИДА ҚАТНАЙДИГАН ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ТРАНСПОРТИ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ТАРИФИ ТЎҒРИСИДА
  Чоп этиш версияси  

САМАРҚАНД ШАҲРИ ҲУДУДИДА ҚАТНАЙДИГАН ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ТРАНСПОРТИ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ТАРИФИ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5 сон, 124-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги 455-сонли “Шаҳар ва шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 26 майдаги М/М15-04-34-11/771228-сонли хати ва ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархи ўзгарганлигини инобатга олиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН: 

1. 2016 йил 20 июндан бошлаб Самарқанд шаҳрида автобус йўловчи транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир марта юриш учун 900 (тўққиз юз) сўм этиб белгилансин.

2. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси (Каримов), вилоят давлат солиқ бошқармаси (Мирзараҳимов)га ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.

3. Вилоят телерадиокомпанияси (Тўраев), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Тошев), “Овози Самарқанд” газетаси (Хидиров)га вилоятда йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолига яратилаётган қулайликларни ёритиб бориш тавсия этилсин.

4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2014 йил 23 июндаги 122-Қ сонли қарори (“Зарафшон” газетаси, 2014 й., 77-сон) ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими З.Мирзаев

2016 йил 18 июнь, №177-Қ


Охирги ўзгариш: 21/06/2016 19:29 Кўрилганлиги: 607
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1352 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (86%)
Кўриб чиқилмоқда: 183 (14%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 8
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг