Ушбу қарор вилоят ҳокимининг Вилоят ҳокимининг 2018 йил 8 февралдаги "Самарқанд вилоятида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2018 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги 83-Қ-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 16 декабрдаги 122-сонли, Молия вазирлигининг ММ/08-01-32-14/437-сонли, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 377/01-14-сонли келишув хатлари ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармасининг 2016 йил 20 декабрдаги 4001-01/18-сонли хати ҳамда вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 30 декабрдаги 05-17/6200/6-сонли хулосасини инобатга олиб, 2017 йилда вилоятда давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. 2017 йил учун давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги ставкалари 1-иловага мувофиқ;
бино ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва ҳисоблаб чиқиш учун қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Самарқанд вилояти “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасининг транзит ҳисоб рақамига тушадиган ижара тўлови маблағларининг 50 фоизи маҳаллий бюджет даромадига, 40 фоизи давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга ҳамда 10 фоизи “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси ихтиёрига йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.
3. Вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси (Б.Пайшанов) бир ой муддатда давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан илгари тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин.
4. Қуйидагилар:
- давлат мулкини ижара шартномасини тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилиб, натижада ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда, фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравари миқдорида белгиланган тартибда балансда сақловчидан ундирилиши ва ундирилган сумманинг 50 фоизи маҳаллий бюджет ва 50 фоизи марказ ихтиёрига топширилиши;
- фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун давлат мулкини балансида сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2016 йил 18 январдаги 16-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор 2017 йил 1 январдан кучга киради.
7. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Худайбердиев зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими Х.Оқбўтаев
2016 йил 30 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.