Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоят ҳокимлигининг "Вилоятда чиқинди билан боғлиқ ишларни янада самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси (2018 йил 28 сентябрда муҳокамага қўйилди)

Самарқанд вилоят ҳокимлигининг "Вилоятда чиқинди билан боғлиқ ишларни янада самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси (2018 йил 28 сентябрда муҳокамага қўйилди)

Вилоятда чиқинди билан боғлиқ ишларни янада самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида

Муҳокама 2018 йилнинг 14 октябригача давом этади.


Қарор лойиҳасини муҳокама қилиш ва фикр-мулоҳазаларингизни баён этиш учун ушбу ҳаволани босинг.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда берилган топшириқларни ижросини таъминлаш ҳамда 2018 йил 2 февраль куни Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбарлари ҳисоботи юзасидан ўтказилган йиғилиш баёнида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси борасида вилоятда чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаб олиб кетиш, ташиш, сақлаш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш максадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Самарқанд шаҳрида чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаб олиб кетиш, ташиш, сақлаш, кўмиб ташлаш хамда вилоят ҳудудида хосил бўладиган қайта ишланмаган иккиламчи маҳсулотларни йиғиш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш билан шуғулланувчи “MAROQAND OBOD” ДУКнинг фаолияти янада такомиллаштирилсин.
  2. Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят статистика бошқармаси, вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат маркази, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, “Саноатгеоконтехназорат” ДИ вилоят бўлими, туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда тегишли ҳудудларида чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаб олиб кетиш, сақлаш, ташиш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларни хатловдан ўтказиб, бу соҳадаги ишларни янада самарали йўлга қўйиш юзасидан вилоят ҳокимлигига таклиф киритсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сонли қарорини ижросини таъминлаш ҳамда вилоятларда аҳолига сифатли санитар тозалаш хизматини кўрсатиш ва ушбу тизимни самарали фаолият юритишини назорат қилиш мақсадида, вилоят экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш бошқармасининг чиқиндиларни ҳосил бўлиши, йиғилиши, сақланиши, ташилиши, саралаш ва утилизация қилишни назорат қилиш инспекциясига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

Самарқанд шаҳрида чиқиндиларнинг йиғилиши, сақланиши, ташилиши, саралаш ва утилизация қилиш юзасидан “Мароқанд Обод” ДУК билан юридик шахслар, бозорлар, турғун савдо нуқталари ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан шартнома тузилишини таъминлаш;

табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларини бузилиши ҳолатларини аниқланиши бўйича кунлик оператив маълумотлар йиғиб бориш;

шунингдек чиқиндиларни ҳосил бўлиши, йиғилиши, сақланиши, ташилиши, саралаш ва утилизация қилиш фаолиятини норасмий амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахларни аниқлаш ва уларга нисбатан чора кўриш;

мазкур масалалар юзасидан вилоят ҳокимлиги (А.Шукуров)га ҳар куни соат 9:00 да бир кун олдинги маълумотларни тақдим этиб бориш.

  1. 4. Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Ғ.Негматов), вилоят Ички ишлар бошқармаси (А.Ташпулатов) ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Ш.Ахмедов), вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат маркази (О.Бойқобилов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши (М.Бобоёров) билан биргаликда:

жамоат жойларда чиқиндиларни тўплаш учун контейнерлар (чиқинди қутилари)ни ўрнатишга, жумладан уларнинг намунавий шаклларига, шунингдек, ташкилотларнинг ўзларига тегишли бўлган биноларга яқин ёки туташ ҳудудларга мазкур контейнерлар (чиқинди қутилар)ни жойларини белгилаш ва ўрнатилишини таъминлаш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида, шунингдек, ҳудудларни ифлослантирганлик учун фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш;

вилоят ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган чиқиндиларни қабул қилиш шаҳобчалари ҳамда чиқиндилар билан олди-сотди қилиш фаолиятига чек қўйиш бўйича рейдлар ўтказиш вазифалари топширилсин;

Самарқанд шаҳри ҳудудида маиший ва қурилиш чиқиндиларни фақат махсус техникалар орқали ташилишини назорат қилиш.

  1. Вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат маркази (О.Бойқобилов) атроф мухитнинг кимёвий ва бактериологик ифлосланиши, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишда белгиланган санитария меъёр ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш, шунингдек фуқаролар хаёти ва соғлиғини чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш чораларини кўрсин ва унинг ишлаш механизмини ишлаб чиқиш;
  2. “Саноатконтехназорат” Самарқанд минтақавий инспекцияси:

кончилик ва қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини хисобга олиш, сақлаш ва утилизация килиш устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширилишини;

радиоактив чиқиндиларни сақлаш, ташиш, утилизация килиш ва кўмиб ташлаш пайтида радиациявий хавфсизлик устидан давлат назоратини таъминласин.

  1. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси (Б.Алиев) ҳудудлардан хас-хашаклар, ариқ ва лотоклардан чиқадиган чиқиндиларни, шох-шаббаларни ўз вақтида олиб кетилишини таъминласин.
  2. Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси (Р.Сатторов) маиший-рўзғор чиқиндиларини тўплаш, ташиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш ҳолати юзасидан мониторингни амалга оширсин.
  3. Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун шароитлар яратиб бериш;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудга жойлаштириш масалаларини ҳал этиш;

коммунал тўловлар тизими тартиби бўйича (Адлия вазирлигида
1031-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган Низом) чиқинди тўловларини ўз вақтида тўлатиш, айниқса, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, таълим ва шу каби йирик марказлашган соҳаларни алоҳида назоратга олиш;

ҳокимиятнинг ер ажратиш ва ер танлаш комиссияси таркибига “Мароқанд Обод” ДУК вакилларини киритиш, уларнинг чиқиндиларни жойлаштириш, сақлаш, қуриш ишларида иштирок этишини таъминлаш;

чиқинди йиғиш шахобчаларининг қурилиш ишларини жорий йилнинг
1 сентябрига қадар якунлаш, фойдаланишга топшириш ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаш;

бир ойда камида икки маротаба чиқинди масаласида барча ташкилотларни йиғиб қилинган ишлар ва муаммоларни ечими тўғрисида ахборот олиш;

2018 йилларда шартнома тузмаганлар, шартнома тузишдан бош тортиш ёки чиқиндиларни ҳажмини камайтириб кўрсатиш ҳолатларини Экология бошқармаси орқали жаримага тортиш, уларнинг йил давомида ҳосил бўлган чиқиндиларни жойлаштирганлиги тўғрисида тегишли ҳужжатлар талаб этиш ва жорий йил учун йиллик тўловларни ундириш.

  1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши (М.Бобоёров) маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудда жойлаштириш масалаларини ҳал килишда иштирок этиш;

аҳоли пунктлари санитария жихатидан тозаланишига хамда маиший- рўзғор чиқиндилари тўплаб олиб кетилганлиги учун тўловлар вақтида тўланишига кўмаклашиш;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларининг санитария ва экологик ҳолати устидан жамоат назоратини амалга ошириш ҳамда ноқонуний чиқинди қабул қилиш шахобчалари, чиқиндиларнинг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланаётган шахслар тўғрисида зудлик билан “Мароқанд Обод” ДУКга маълумот беришни ташкил этиш;

чиқиндиларни саралаш ва ташиш жараёнида санитария нормалари ва қоидаларини бузмаслик ва бошқа юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш максадида, чиқиндиларни вилоят ҳудудида қайта ишлаш ва уларни зарарсизлантирилишининг аҳамияти тўғрисида аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилинишини топширилсин.

  1. Белгилансинки:

вилоят ҳудудида истиқомат қилаётган жисмоний шахслар:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларининг санитария ва экологик ҳолати устидан жамоат назоратини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқига эга;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошираётганда белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига, бошка талабларга риоя килишлари ҳамда маиший-рўзғор чиқиндиларини тўплаб олиб кетиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар хизматидан фойдаланганлик учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб боришлари лозим.

Самарқанд шаҳри ҳудудида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар, бозорлар, турғун савдо нуқталари ва якка тартибдаги тадбиркорлар:

чиқиндиларни ҳудудни тоза-ораста тутишнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ равишда чиқиндиларни жойлаштириш объектларида сақлаш;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига, экологик нормативларга риоя этиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чиқиндилар хисобини юритиш, улар тўғрисида хисобот такдим этиш;

ресурс қимматига эга ва утилизация қилиниши лозим бўлган чиқиндиларнинг тўпланишини, лозим даражада сақланишини таъминлаш ҳамда уларнинг йўқ қилиниши ва бузилишига йўл қўймаслик;

чиқиндилар аралашиб кетишига (ишлаб чикариш технологиясида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) йўл қўймаслик;

чиқиндиларнинг рухсат этилмаган жойларда ёки объектларда сақланиши, қайта ишланиши, утилизация килиниши ва кўмиб ташланишига йўл қўймаслик;

чиқиндилар жойлаштирилган ўз объектларининг санитария ва экология ҳолати устидан назорат олиб бориш;

чиқинди билан  боғлиқ ишларни амалга ошириш пайтида ҳолати бузилган ер участкаларида рекультивация ишларини ўтказиш;

чиқиндиларни мумкин қадар кўпроқ утилизация қилиш, уларни чиқинди тўплаш, сақлаш ва утилизация килиш билан шуғулланувчи бошкаюридик ва жисмоний шахсларга реализация килиш ёки бериш чора- тадбирлари мажмуини амалга ошириш, шунингдек утилизация қилинмайдиган чиқиндилар экологик жиҳатдан хавфсиз тарзда кўмиб ташланишини таъминлаш;

чиқиндиларини тўплаб олиб кетиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар хизматидан фойдаланганлик учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб бориш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига атроф-мухитга рухсат олинмаган тарзда чиқиндилар чикарилганлиги ҳолатлари тўғрисида ва кўрилган чоралар ҳақида белгиланган тартибда ахборот тақдим этиш;

чиқиндиларни жойлаштирганлик учун белгиланган тартибда компенсация тўловларини тўлаш;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш натижасида фукароларнинг ҳаёти, соглиғи ва мол-мулкига, атроф-муҳитга, юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш вазифаси юклансин.

  1. Вилоят прокуратураси (Ф.Зуфаров) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси (М.Рузиматов)га вилоят ҳудудида ушбу қарорнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш тавсия этилсин.
  2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов мазкур қарор билан белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритишга қаратилган ижтимоий роликларни оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам равишда қатъий ёритиб борилишини таъминласин.
  3. Қарорнинг 3 ва 4-бандларида номлари келтирилган ташкилотлар ҳамкорликда алоқадор идоралар билан бирга чиқиндиларни саралаш ва ташиш жараёнида санитария нормалари ва қоидаларини бузмаслик ва бошқа юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш максадида, чиқиндиларни вилоят ҳудудида қайта ишлаш ва уларни зарарсизлантирилишига алоҳида аҳамият қаратсин, мазкур қарор талаблари аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилинишини таъминласин.
  4. Самарқанд шаҳрида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тарифлари вилоят ҳокимининг
    2018 йил 28 июндаги 416-Қ-сонли қарорига асосан белгиланганлиги инбатга олинсин.
  5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат килиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими в.б.                                                    Э.Турдимов

 


Охирги ўзгариш: 03/12/2018 16:21.   Кўрилганлиги: 1835
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/draft_documents/viloyatda-chiqindi-bilan-bogliq-ishlarni-yanada-samarali-yolga-qoyish-chora-tadbirlari-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.