Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида

Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида

.

Вилоятдаги бошқарма ва ташкилотларнинг мурожаатлари, вилоят Молия бош бошқармасининг хулосаларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 126-моддасига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ, ______________ сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Вилоят маҳаллий бюджетининг  2022 йил  II чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан иловага мувофиқ тадбирларни амалга ошириш учун 2015,8 (икки миллиард ўн беш миллион саккиз юз минг) млн.сўм ажратилсин.
  2. Вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқармаси (Н.Саидов), Самарқанд шаҳар ҳокими (Ф.Умаров), Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси (Х.Тўхтаев) ажратилган маблағлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли фойдаланилишини, хусусан, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига қатъий амал қилинишини таъминласин.
  3. Вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), вилоят Ғазначилик бошқармаси (О.Ҳамдамов), вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси (А.Ҳатамов) ажратилган маблағлардан қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилсин.
  4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Насруллаев) ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков) зиммаларига юклансин.

 

Кенгаш раиси                                                    Э.Турдимов

Қарор лойиҳасини муҳокама қилиш ва фикр-мулоҳазаларингизни баён этиш учун ушбу ҳаволани босинг.


Киритилган вақти: 29/11/2022 10:58.   Кўрилганлиги: 363
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/draft_documents/viloyat-mahalliy-byudjetining-qoshimcha-manbalaridan-foydalanish-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.