Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятининг 2021 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида

Самарқанд вилоятининг 2021 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида

.

Самарқанд вилоятининг 2021 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, вилоятнинг 2021 йилги маҳаллий бюджети лойиҳасини кўриб чиқиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг VI чақириқ ХХ сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (кейинги ўринларда - Қонун деб аталади) мувофиқ, 2021 йилги Самарқанд вилояти (кейинги ўринларда вилоят деб аталади) маҳаллий бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт миқдори 1102,7 млрд. сўмга тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, 2021 йилда:

а) қуйидаги солиқ турлари ва бошқа тўловлар вилоятнинг вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;

айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғимлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);

автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар.

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 100 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларнинг (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) ҳамда фойда солиғидан тушумларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) шаҳар ва туманлар ўртасида тақсимлансин.

б) вилоятнинг вилоят бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа тўловлар тўлиғича ўтказилади:

электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг активлари бўйича ажратмалар ва дивидендлар.

в) қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом-ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

айланмадан солиқ;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар.

г) мобиль алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пиво учун акциз солиғидан тушумлар тегишли равишда 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра, шаҳар ва туманлар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

  1. Қуйидагилар:

2021 йил учун Самарқанд вилоятини ривожлантиришнинг асосий иқтисодий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага;

2021 йил учун Самарқанд вилоятининг вилоят бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичлари 2-иловага;

2021 йил учун Самарқанд вилоятининг вилоят бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага;

2021 йил учун шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 4-иловага;

2021 йил учун шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, вилоят Ғазначилик бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари вилоят бюджети билан шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетлари даромадлари ўртасидаги тақсимотни 4-иловада белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилишини таъминласин.

5. Шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг 2021 йилги даромадлари ва харажатларининг чегаравий ҳажмлари 6-иловага кўра белгилаш тавсия этилсин.

6. 2021 йил учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний шахслар ҳамда юридик шахслар учун ер солиғи ставкасига чегаравий камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 8-9-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

7. Қуйидагилар:

2021 йил учун вилоят бюджетининг захира жамғармаси ҳажми 12,7 млрд. сўм миқдорида;

2021 йил учун вилоят бюджети шахсий ғазна ҳисоб варағида турадиган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 12,6 млрд. сўмга, вилоят бюджет, шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетлари шахсий ғазна ҳисоб варақларида турадиган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 7-иловага мувофиқ белгилансин.

8. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ураков), халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти (Юлдашев), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

бюджет даромадлари ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш;

солиқ базасини кенгайтириш, иқтисодий салоҳиятни ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан қатъий назоратни ўрнатиш;

тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашларига киритиб борилишини таъминласин.

9. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ураков), вилоят Молия бош бошқармаси (Мирзаев), Давлат солиқ бошқармаси (Иноғомов) вилоят телевидениеси (Ихтиёров), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” бирлашган таҳририяти (Тошев), “Овози Самарқанд” газетаси (Б.Рахмонов)га қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.

10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (Насруллаев) ва вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Ураков, Шукуров, Абилов, Очилов, Ходжаев, Нуруллаев, Умаров) зиммаларига юклансин.

 

Кенгаш раиси                                                          Э.Турдимов

Қарор лойиҳасини муҳокама қилиш ва фикр-мулоҳазаларингизни баён этиш учун ушбу ҳаволани босинг.


Киритилган вақти: 13/07/2021 18:19.   Кўрилганлиги: 798
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/draft_documents/samarqand-viloyatining-2021-yilgi-mahalliy-byudjeti-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.