Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятида юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкнинг мутлақ қийматига камайтирувчи коэффициентларни қўллаш тўғрисида

Самарқанд вилоятида юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкнинг мутлақ қийматига камайтирувчи коэффициентларни қўллаш тўғрисида

.

Самарқанд вилоятида юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда  кўчмас мулкнинг мутлақ қийматига камайтирувчи коэффициентларни қўллаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 412-моддасига мувофиқ, вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 14 январдаги (19/10-01752-сон) ва вилоят Молия бош бошқармасининг 2022 йил 21 январдаги (01/02-38/93-сон) хулосаларига асосланиб, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ эллик олтинчи сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Самарқанд вилояти туманларининг иқтисодий ривожланишига қараб юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкнинг мутлақ қийматига қўлланиладиган камайтирувчи коэффициентлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ўраков), вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Инагамов) мазкур қарорга асосан юридик шахсларнинг мулк қийматига қўлланилаётган камайтирувчи коэффициентни солиқ тўловчиларга етказилишини таъминлансин.
  3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” (А.Анваров) ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Насруллаев) ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков) зиммасига юклансин.
  5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Кенгаш раиси                                                           Э.Турдимов

Қарор лойиҳасини муҳокама қилиш ва фикр-мулоҳазаларингизни баён этиш учун ушбу ҳаволани босинг.


Киритилган вақти: 14/02/2022 20:47.   Кўрилганлиги: 576
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/draft_documents/samarqand-viloyatida-yuridik-shaxslar-mol-mulk-soligini-hisoblashda-kochmas-mulkning-mutlaq-qiymatiga-kamaytiruvchi-koeffitsientlarni-qollash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.