Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори лойиҳаси
Ўзбекистон Республикасининг“Чиқиндилар тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги 381-сонли “Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар чакана нархлари ҳамда тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги, 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сонли ҳамда 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли қарорларини бажариш мақсадида вилоят Молия бошқармасининг 2016 йил ____ мартдаги ___________-сонли хулосасини инобатга олиб қарор қиламан:
1. Ҳудуддаги шаҳарлар ва туманларда қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш хизматлари тарифииловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2016 йил 1 апрелдан бошлаб жорий этилсин.
2. Мазкур турдаги хизматларни кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сонли қарорининг 4-бандига мувофиқ Самарқанд шаҳрида «___________», Каттақўрғон шаҳрида «________________» қолган туманлар ҳудудида эса Ободонлаштириш бошқармалари томонидан кўрсатилиши қайд қилинсин.
3. Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари мазкур қарор талабидан келиб чиқиб, ушбу муносабатларни тартибга солишга қаратилган қарорларни бекор қилиш чораларини кўрсин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими З.Мирзаев
1-илова. Самарқанд вилояти туманлари бўйича аҳоли ва корхоналарда санитар-тозалаш хизматини кўрсатиш ўртача тарифлари тўғрисида (PDF форматда, 125 Кб)
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.