Ҳудудларни ободонлаштириш, санитария қоидаларига риоя қилиш, маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни янада самарали йўлга қўйиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Муҳокама 2018 йилнинг 18 ноябригача давом этади.
Қарор лойиҳасини муҳокама қилиш ва фикр-мулоҳазаларингизни баён этиш учун ушбу ҳаволани босинг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш, жойларда санитария ва экологик вазиятни тубдан яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаб олиб кетиш, ташиш, сақлаш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6 ва 25-моддаларига асосланиб,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
ободонлаштириш объектларида — шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари томонидан;
кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳудудларда — хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқарувчи ташкилотлар томонидан;
якка тартибдаги турар жой уйлари ва ташкилотларнинг ер участкаларида ажратилган ер участкаси доирасида — жисмоний ва юридик шахслар) томонидан;
автомобиль йўллари ва сунъий йўл иншоотларида ажратилган ер участкаси доирасида-ушбу объектларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар (балансда сақловчилар) томонидан;
темир йўлларда ажратилган ер участкаси доирасида— ушбу объектларга хизмат кўрсатувчи темир йўл ташкилотлари томонидан;
бозорлар ҳудуди ва уларга туташ ҳудудларда — бозорлар маъмурияти томонидан;
жамоат йўловчи транспорти бекатларида жойлашган вақтинчалик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида — ушбу объект эгалари томонидан (агар ижара шартномаларида бошқалар назарда тутилмаган бўлса);
савдо дўконлари ёки бошқа савдо нуқталарига, шу жумладан, кўчма шохобчаларга туташ ҳудудларда 5 м радиусда — кичик чакана савдо ва умумий овқатланиш, шунингдек, маиший хизмат кўрсатиш (пойабзал таъмирлаш ва шу кабилар) соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилиши;
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда, шартнома асосида амалга оширилиши юзасидан ўрнатилган тартибга қатъий амал қилсинлар.
5., вилоят Ички ишлар бошқармаси (Ташпулатов), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Негматов), шаҳар ва туман ҳокимлари, ихтисослашган корхоналар:
ташқи ва алоҳида қисмлари шаҳар, туманларнинг тозалиги ва қиёфаси талабларига жавоб бермайдиган даражада ифлосланган, ёхуд кўча ва йўлларни ифлослантириш эҳтимолига эга транспорт воситаларининг шаҳар ва туман марказлари бўйлаб ҳаракат қилишини ўрнатилган тартибда чеклаш;
кўчаларни ифлос қилиши мумкин бўлган юклар, қурилиш материаллари ва чиқиндиларни (қум, тупроқ ва ҳ.к) шунингдек, бошқа тўкиладиган юкларни очиқ автотранспорт воситаларида ташиш юкни мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан қоплаган (намланган) ҳолда амалга оширилишини;
балансида автотранспорт ва механизмлар мавжуд корхона, ташкилотлар транспорт воситаларини шаҳар, туман кўчаларига тоза, бенуқсон ҳолда чиқаришлари, транспортларни ҳар куни ювиб, тозаланиши таъминланиши, автотранспорт воситаларининг кузови ва ғилдиракларини ювмасдан умумий фойдаланиладиган йўлларга чиқишига йўл қўйилмаслиги юзасидан белгиланган тартибга қатъий амал қилинишини;
қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш ишларини махсус автотранспорт воситаларида (чиқинди ташиш машиналари ва бошқа махсус машиналарда) амалга оширилиши, маиший чиқиндиларни махсус автотранспорт воситасининг кузовидан ташқарида ташилишига йўл қўйилмаслиги;
чиқиндилар ташиб кетиладиган махсус транспорт воситаларини бошқаришга махсус тайёргарлик, инструктаж ва тиббий кўрикдан ўтган ҳайдовчилар қўйилишини ва уларда ҳаракат йўналиши кўрсатилган ҳолда, белгиланган тартибда тўлдирилган ҳужжатлар мавжудлигини;
санитария ва гигиена талабларига мутлақо зид равишда, инсонлар саломатлигига жиддий хавф туғдирадиган, яъни турли хил юқумли касалликлар тарқатилиши эҳтимоли юқори бўлган “эшак арава”ларга чиқиндиларни юклаган ҳолда шаҳар, туманлар кўчалари бўйлаб чиқинди териб юрган шахслар фаолиятини қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тақиқланишини таъминлаш чораларини кўриш топширилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июлдаги
“Франциянинг тараққиёт агентлиги иштирокида “Самарқанд шаҳридаги қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришни модернизациялаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3139-сон қарори билан лойиҳани амалга ошириш учун асосий ижрочи этиб белгиланган “Мароқанд обод” ДУК нинг лойиҳани амалга ошириш борасидаги фаолиятига амалий ёрдам бериш;
ушбу корхонанинг лойиҳани амалга ошириш доирасидаги фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида Самарқанд шаҳрида чиқиндиларнинг йиғилиши, сақланиши, ташилиши, саралаш ва утилизация қилиш масалалари юзасидан “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13,14 ва 15-моддаларига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда якка таритибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирган ҳолда ихтиёрийлик асосида шартномалар тузилишини ташкил қилишига кўмак бериш;
Самарқанд шаҳрида чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, йиғилиши, сақланиши, ташилиши, саралаш ва утилизация қилиш фаолиятини ноқонуний амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг ноқонуний фаолиятларига чек қўйиш мақсадида, тегишли органларга маълумотлар киритиб бориш топширилсин.
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудда жойлаштириш масалаларини ҳал қилишда иштирок этишни;
аҳоли пунктларини санитария жиҳатидан тозаланишига ҳамда маиший-рўзғор чиқиндилари тўплаб олиб кетилганлиги уун тўловлар вақтида тўланишига кўмаклашишни;
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларининг санитария ва экологик ҳолати устидан жамоат назоратини амалга оширилишини ҳамда ноқонуний чиқинди қабул қилиш шохобчалари, чиқиндиларнинг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланаётган шахслар тўғрисида ҳокимликларга маълумотлар бериб борилишини таъминласинлар.
Белгилаб қўйилсинки, маҳалла фуқаролар йиғинларининг бу борадаги фаолиятлари ҳар чоракда таҳлил қилиниб, улар моддий ва маънавий рағбатлантириладилар.
Вилоят ҳокими в.б. Э.Турдимов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.