Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТДАГИ БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ МАЪМУРИЯТИ ТОМОНИДАН УНДИРИБ ОЛИНАДИГАН БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАРНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА

ВИЛОЯТДАГИ БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ МАЪМУРИЯТИ ТОМОНИДАН УНДИРИБ ОЛИНАДИГАН БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАРНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2014 йил 26 декабрда 2643-сон билан рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 24 декабрдаги 84, 201-37-сонли “Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН: 

1. Вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимининг 2014 йил 30 январдаги “Вилоятдаги бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини белигилаш тўғрисида”ги 20-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарор “Зарафшон” газетасида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Худжаёров зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими  З.Мирзаев

Қарор иловаси (PDF форматда, 259 Кб)



Охирги ўзгариш: 17/02/2015 21:37.   Кўрилганлиги: 3271
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/draft_documents/bozorlar-loyiha

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.