Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Франция Тараққиёт Агенлиги (ФТА) иштирокида “Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндилар бошқарувини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича маълумот.

Франция Тараққиёт Агенлиги (ФТА) иштирокида “Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндилар бошқарувини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича маълумот.

Лойиҳанинг умумий қиймати: 37,167 млн. Евро ( экв. 45,018 млн. Долл.)

Шундан:

ФТА кредити: 23,53 млн. Евро (экв.28,5 млн. Долл.);

ЕИ Гранти: 8,0 млн. Евро (экв. 9,69 млн. Долл.);

Ўзбекистон Республикаси бюджети ва ташкилотнинг ўзинг маблағларидан: 5,637 млн. Евро (экв. 6,828 млн.долл.), шундан 3,188 млн. Евро (экв. 3,826 млн. Долл.) солиқ ва божхона тўловларига имтиёз шаклида.

Лойиҳа бошидан ҳозиргача ўзлаштирилган маблағ – 8,960 млн. Евро (экв. 10,852 млн. Долл.):

ФТА кредити:  4,217 млн. Евро (экв. 5,108 млн. Долл.)

ЕИ Гранти: 1,348 млн. Евро (экв. 1,632 млн. Долл.)

Ўзбекистон Республикаси бюджети ва ташкилотнинг ўзинг маблағларидан: 3,395 млн. Евро (экв. 4,112 млн. Долл). Ушбу маблағ солиқ ва божхона тўловлари учун имтиёз шаклида 2019 йилда ишлатилган (Молиявий аудит ҳисоботда кўрсатилган).

Лойиҳа бошидан ҳозиргача жалб қилинган маблағ – 10,070 млн. Евро (экв.12,197 млн. Долл.):

ФТА кредити:  4,963 млн. Евро (экв. 6,011 млн. Долл.)

ЕИ Гранти: 1,712 млн. Евро (экв. 2,074 млн. Долл.)

Ўзбекистон Республикаси бюджети ва ташкилотнинг ўзинг маблағларидан: 3,395 млн.(экв. 4,112 млн.долл.)

2021 йилда ўзлаштириш режаси: 5,771 млн.Евро (экв. 6,990 млн.Долл.):

ФТА кредити: 3,799 млн. Евро (экв. 4,601 млн. Долл.)

ЕИ Гранти: 1,430 млн. Евро (экв. 1,732 млн. Долл.)

Ўзбекистон Республикаси бюджети ва ташкилотнинг ўзинг маблағларидан: 0,542 млн.(экв. 0,657 млн.долл.)

Лойиҳани Амалга Оширувчи Гурух томонидан 2018-2019 йиллардаамалга оширилган Тендерхаридлари:

Тендер №01 “Халқаро Техник Кўмак” (консультантлик хизмати).

Тендер №02 “80 дона чиқинди йиғиш машиналари хариди” Тендер№03 “Батафсил лойиҳалаш, Атроф-муҳит ва Ижтимоъий изланиш, Тендер хужжатлаирни таёрлаш ва Қурилиш назорат” (консультантлик хизмати).

 

Тендер

Тендер 1- босқич

Тендер 2- босқич

Тендер якуни

Контракт

Бирламчи тўлов, контракт бўйича.

Тендер №01

17.10.2018

25.03.2019

17.07.2019

19.08.2019

28.11.2019

Тендер №02

02.11.2018

03.05.2019

12.06.2019

04.08.2019

Тендер №03

17.10.2018

25.03.2019

15.10.2019

03.12.2019

07.06.2020

 

Шартнома 01/ICB 19.08.2019, Seureca – GBS (Франция-Ўзбекистон),Техник кўмак консультантлар жамоаси ўз фаолиятини бошлаган.

Шартнома 02/ICB 12.06.2019, Kai Mei – Hayat Group (Хитой-Азербайжон), 80 та чиқинда йиғиш машиналар хариди амалга оширилган.

Шартнома 03/ICB 03.12.2019, “C&E-Enviroplan” (Германия-Греция),Батафсил лойиҳалаш, Атроф-муҳит ва Ижтимоъий изланиш, Тендер хужжатлаирни таёрлаш ва Қурилиш назорати бўйича консультантлар жамоаси ўз фаолиятини бўшлаган.

2020 йилда амалга оширилган ишлар:

Полигон фаолияти учун зарурий махсус техикалар хариди бўйича консультантлар билан биргаликда тендер хужжатлири ишлаб чиқилиб ФТАга узатилган, ФТА талабига кўра махсус техникаларнинг қуввати ва техник параматрлари хозирги полигон ҳудудидаги чиқиндилар миқдорига мос эканлиги ўрганилган. Бунинг учун ФТА Мароқанд Обод ДУКдан ҳозирги чиқиндихонанинг 3 ўлчамли (х у z)ТОПОхаритасини, чиқиндихонага келувчи чиқинди миқдори ва келаётган чиқиндининг қайси ҳудудлардан келяётганини кўрсатувчи ҳужжатлар тшланиб тақдим этилган.

“Батафсил лойихалаш ва қолган тендер хужжатларни тайёрлаш” консультатив хизматлар бўйича Германиялик “C&E-Enviroplan” компанияннг мутахассисилари 2020 йил январ ойида Самарқандга ташриф буюриши билан бошланган. КейинчаликФТА томонидан бирламчи тўлов кечиктирилгани сабабли ишларни дистацион бажарабошлаган. Шартномага асосан, Гараж ва саралаш комплекси учун белгиланган ҳудудда топографик ва геотехник изланишлар амалга оширилган, бундан ташқари иккиламчи махсулотлар бозори изланиши ҳам амалга оширилган. Чиқинди йиғиш шахобчалари ва чиқинди саралаш комплекси консепцион лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лойихалаш ишларини охирга етказиш учун мазкур  мутахассислар Самаркандга етиб келиши ва қўшимча геотехник изланишлар амалга оширилиши карантин туфайли кечиктирилган. Қўшимча геотехник изланишларни амалга ошириш учун махаллий корхоналардан жалб қилиш чораси кўрилиб, контрактга қўшимча келишув
8 сентябрда имзоландива қўшимча геотехник изланишларни амалга оширилди.

Чиқинди полтгони худудида Мароқанд обод ДУК учун гараж қурилиши, худуднинг ўта нотекис эканлиги ва 5-10 метргача чиқинди қатлами мавжудлиги туфайли гараж қурилиши ТИАда кўрсатилган хиосб-китобларга нисбатан жуда қимматга тушиши “C&E-Enviroplan” лойиҳаловчи консультантлар томонидан маълум қилинган. Масалага ечим сифатида Собиқ Темирйўл Депосини қайта тамирлаш ва гаражга айлантириш шаҳар хокимлиги томонидан таклиф этилган. Бу учун ФТА розилиги зарур бўлиб, ФТА томонидан талаб этилган хужжатлар тақдим этилган. Бундан ташқари ФТА томонидан Мароқанд Обод ва Шаҳар хокимлигидан бир қатор хужжатлар талаб қилинган, жумладан: Ижтимоий ва эколокик таъсирини ўрганиш, объектни қайта тамирлашнинг бирламчи ҳаражатлари ҳисоби, эски конструкцияларнинг барқарорлиги таҳлили, аҳоли яшаш уйилари бузиладиган холатда аҳолига компенсация ким томонидан берилишини тасдиқловчи хат, объектни қайта тамирлаш бюджетдан ошиб кетган тақдирда ортиқча харажатни ким қоплашини тасдиқловчи хат ва бошқалар. Натижада Гараж лойиҳалаш ишлари тўхтатилган.

2021 йилда бажарилиши режалаштирилган чора-тадбирлар:

Чора-тадбирлар

Бюджет

(млн.  евро)

Молиявий манбъа

Муддати

Холати

Полигон учун махсус техника хариди

0,958

ФТА кредити

01.03.2021-31.10.2021

Тендер хужжатлари таёрланган,

ТИТК (ОНТС)комиссияси билан келишилмоқда.

15 та Чиқинди Тўплаш Шахобчаси қурилиши

0,194

ФТА кредити

01.01.2021-31.12.2021

Чиқинди Тўплаш Шахобчаси учун жойтанлаш ва лойихалаш ишлари якунланмоқда.

Техникаларга хизмат кўрсатиш маркази (Гараж)

1,529

ФТА кредити

01.01.2021-31.12.2023

Собиқ темирйўл депосини гаражга мослаб реконструкция қилишга ФТА розилигини олиш.

Мавжуд (эски) чиқиндихонанинг ёпилиши

1,623

ФТА кредити

01.01.2021-31.12.2022

Лойиҳа-смета хужжатлари якунланмоқда.

80 та чиқинди йиғиш машиналари хариди Шартнома 02/ICB 12.06.2019, Kai Mei – Hayat Group

4,188

ФТА кредити

31.11.2019

Амалга оширилган

Чиқинди саралаш комплекси

0,565

ФТА кредити

01.01.2021-31.08.2022

Лойиҳа-смета хужжатлари якунланмоқда.

Санитар полигон қурилиши

10,701

ФТА кредити

01.01.2021-

31.12.2023

Биореактор полигони ўрнига Санитар полигон қуриш бўйича лойиҳа-смета хужжатлари якунланмоқда..

Бошқа харажатлар

0,100

ФТА кредити

15.05.2020-31.03.2023

Лойиҳа махсус хисоб рақамлари молиявий аудити амалга оширилган (2020й. учун)

Гео-информацион Тизим (ГИС)

0,100

ФТА Кредити

01.01.2021-31.10.2021

Тендер хужжатлари таёрланган,

ТИТК (ОНТС)комиссияси билан келишилмоқда.

Кутилмаган харажатлар

1,457

ФТА Кредити

01.01.2021-15.06.2024

Машина ва ускуналар учун (лойиҳа амалиёти давомида)

Иқтисод қилинган маблағ

2,112

ФТА Кредити

01.01.2021-15.06.2024

ФТА билан келишган ҳолда қўшимча махсус техникалар харидига йўналтирилади.

 

Чора-тадбирлар

Бюджет

(млн.  евро)

Молиявий манбъа

Муддати

Холати

2100 та кўча контейнерлари хариди

0.630

Мароқанд Обод ДУК

01.01.2021- 31.12.2023

700 дона контейнер харид қилинган ва қолган қисми янги чиқинди йиғиш майдончалари қурилгандан сўнг амалга оширилади

41 та Чиқинди йиғиш майдончаларини капитал тамирлаш.

0,071

Республика бюджети

01.07.2021- 31.12.2021

Лойиҳа-смета хужжатлари якунланмоқда.

135 та Чиқинди йиғиш майдончалари қурилиши.

1,748

Республика бюджети

01.07.2021 – 31.12.2021

Лойиҳа-смета хужжатлари якунланмоқда.

 

Чора-тадбирлар

Бюджети (млн. Евро)

Молиявий манбъа

Муддати

Холати

Халқаро Техник кўмак консултантлик хизмати, Шартнома №01/ICB 19.08.2019

0,956

ЕИ гранти

19.08.2019-19.08.2022

Ҳозирда режа бўйича, ЛАОГ мутахасисларининг салоҳиятини ошириш дастури бўйича семинар трейнинглар ўтказилмоқда.

Батафсил лойиҳалаш, консултантлик хизмати, Шартнома №03/ICB 03.12.2019

1,023

ЕИ гранти

03.12.2019-03.12.2021

Лойиҳалаш ишларини амалга оширилмоқда.

Геоинформацион Тизим бўйича техник кўмак.

0,075

ЕИ гранти

01.01.2021-31.10.2021

Тендер хужжатлари таёрланган,

ТИТК (ОНТС)комиссияси билан келишилмоқда.

Санитар полигон учун чиқинди газларни йиғиш ва зарарсизлантириш тизими хариди

2,755

ЕИ гранти

01.01.2021- 31.12.2023

Лойиҳалаш ишларини амалга оширилмоқда.

 

Лойиҳа амалиётида дучкелинаётган муаммолар:

2020 йилда ФТА томонидан лойиҳаловчи консультант компаниясига шартнома бўйича бирламчи тўловни 6 ойга кечиктириб тўлангани ва COVID-19 пандемияси туфайли Германиялик лойиҳаловчилар лойиҳалаш ишларини вақтида бажара олишмаган.

Гараж қурилишини полигон ҳудудида амалга ошириш, ер майдонининг ўта нотекислиги туфайли жуда қимматга тушиши сабаб ҳокимият собиқ темирйўл депосинитаклиф этилган, ФТА хозирча бунга розилик бермаган.

2020 йилда полигон ҳудуди кенгайгани, карантин туфайли янги кадастр ҳужжати таёрланиши ва лойиҳаловчига етказилиши чўзилган.Лойиҳаловчи консультантлар карантин туфайли Ўзбекистонга келолмагани лойиҳалаш ишлари чўзилишига сабаб бўлган.

Полигон учун махсус техникалар хариди бўйича тендер хужжатларига ФТА розилик бермаган, сабаби ФТА томонидан мавжуд чиқинди миқдори ва келяётган чиқинди миқдори консультантлар билан бирга хисобланиши талаб этилган. Бунинг учун ФТА Мароқанд Обод ДУКдан ҳозирги чиқинди хонанинг 3 ўлчамли (х у z)ТОПОхаритасини,  чиқиндихонага келувчи чиқинди миқдори ва келаётган чиқиндининг қайси худудлардан келяётганини кўрсатувчи хужжатларни талаб этган.Мазкур ҳисоблаш ишларини карантин даврида амалга ошириш чўзилган.

150 та Чиқинди йиғиш шахобчалари (шундан 15 таси ФТА кредити хисобидан) қурилиши учун жойтанлаш карантин туфайли маҳалла фаолларини йиғиш ва учрашувлар ўтказишнинг иложи бўлмагани учун кечикиш билан амалга оширилмоқда.

2020 йил августь ойида ФТА вакиллари билан бўлган видео мулоқотда, Вилоят ҳокимлиги томонидан лойиҳа таркибига ўзгартириш киритилиши таклиф этилиб, биореактор полигони ўрнига санитар полигон қуриш таклиф этилган. Техник мухокамалар туфайли Биореактор полигонини лойиҳалаш ишлари 2021 йилга қадар тўхтатилган.

Ечимлар ва таклифлар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарканд вилоятига ташрифи ва вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилиш 20-сон баёнининг (26.04.2021 й. №02-РА l-6740) 24-бандига асосан мазкур лойиҳани амалга оширишга салбий таъсир кўрсатмаган, ҳамда ФТА билан келишилган ҳолда, Давлат-хусусий шерикчилик асосида "Maroqand Obod" ДУК фаолиятини ташкил этиш ва Қарз келишув (шу билан бирга лойиҳа амалиёти) муддатларини узайтириш бўйича мухокамалар амалга оширилди ва қуйидаги келишувга эришилган:

  • Лойиҳа амалиёти муддатини ва шу билан боғлиқ ФТА креди муддатларини уч йилга узайтириш,
  • ФТА кредити миқдорини ўзгармаслиги,
  • Полигон учун махсус техника ва Саралаш комплекси бюджетларини ошириш (хозиргача иқтисод қилинган кредит маблағлари хисобидан).
  • Биореактор полигони ўрнига Санитар полигон қурилиши (чиқинди газларини йиғиш ва зарарсизлантириш тизими ўрнатилиши шарти билан).
  • Самарқанд шаҳри худуди кенгайиши (Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарканд вилоятига ташрифи ва вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилиш 20-сон баёнининг (26.04.2021 й. №02-РА l-6740) 1-банди).

Хозирда лойиҳа муддатларини 3 йилга узайтириш бўйича ФТА ва Молия вазирлиги ўртасида қўшимча келишув 28-июнь куни имзоланган.

 


Охирги ўзгариш: 27/07/2021 17:31.   Кўрилганлиги: 823
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/documents/business/frantsiya-taraqqiyot-agenligi-fta-ishtirokida-samarqand-shahrida-qattiq-maishiy-chiqindilar-boshqaruvini-modernizatsiya-qilish-loyihasi-boyicha-01072021-holatida-malumot

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.