Самарқанд вилоятининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида |
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2013 йил 31 декабрь,
52-(I)-сон) 28, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг
2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги СҚ-348-III-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги “Самарқанд вилоятининг 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги 329/59-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги ЖҚ/20-01-32-10/724-сонли хати ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йилги параметрлари
1-иловага мувофиқ;
Самарқанд вилояти шаҳар ва туманлари бўйича 2019 йилги даромадлари, харажатлари ва ижтимоий соҳа учун трансфертлари ҳажми
2-иловага мувофиқ;
Самарқанд вилояти шаҳар ва туманлари маҳаллий бюджетларининг 2019 йилга заҳира жамғармаси маблағлари миқдори 3-иловага мувофиқ;
Самарқанд вилояти шаҳар ва туманлари маҳаллий бюджетларининг 2019 йилга айланма касса маблағлари меъёрлари 4-иловага мувофиқ;
2019 йилда даромад ва солиқлар тушумларидан вилоятдаги шаҳар ва туманларнинг бюджетларига ажратмалар меъёри 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш мақсадида шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига вилоят маҳаллий бюджетидан мақсадли трансфертлар ва ссудалар ажратишда ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ туширилишини назоратга олсин;
иш ҳақи, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича вилоят маҳаллий бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирсин.
Самарқанд вилоятининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги
(Қарор иолвасини юклаб олиш)
Вилоят ҳокими в.б. Э.Турдимов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.