Шайх Камолиддин номи билан машҳур бўлган олим ал-Кошоний баъзан Коший деб ҳам аталади.
Ал-Кошоний Нуруддин Абдуссамад ан-Натанзий (ХIII аср) деган машҳур сўфий шайхнинг муриди бўлган ва 730/1329-1330 йили ёки 735/1335 йили вафот этган. Абдурраззоқ ал-Кошоний бир қанча асарларнинг муаллифидир. Булардан бизгача бир нечаси етиб келган. «Китоб ал-истилоҳот» («Истилоҳлар китоби») сўфийликка оид терминларнинг мукаммал қомуси бўлиб, форс тилида ёзилган. Асарда тасаввуфга оид адабиётда қўлланадигаи терминларнинг изоҳи берилган. Муаллиф бу ерда кўпроқ Абу Исмоил ал-Ансорийнинг «Манозил ас-соирин ила-л-ҳақ» («Ҳақиқатга интилувчиларнинг манзиллари») номли китобида учрайдиган терминларни изоҳлайди. Асар икки қисмга бўлиниб, биринчи қисмда абжад тартиби билан сўфийликка оид терминларга изоҳ берилади. Иккинчи қисмда эса «сўфийлик тариқати»га эришишга оид босқичлар тушунтирилади. Бунда боблар Ансорий асаридагидек тартибда берилади. Камолиддин Абдураззоқ Кошоний Самарқандийинг «Тасфият ал-қалб» («Қалбни тозалаш») номли тасаввуфга оид рисоласи, «Рисола фи қазо ва-л-қадр» («Қазо ва қадр сўзлари ҳақида рисола») номли рисолалари маълум.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.