Фиқх олимларидан бўлиб, 552/1157 йили вафот этган. Унинг араб тилида ёзилган «Шарҳ ал-Жомиъ ал-кабир» («Жомиъ ал-кабир»нинг шарҳи») номли китоби бизгача етиб келган.
Бу асар машҳур имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш-Шайбонийнинг (189/804 вафот этган) «Жомиъ ал-кабир» («Катта тўплам») номли китобига ёзилган шарҳдир. Турк олими Ҳожи Халфанинг ёзишича, бу шарҳ бир неча жилддан иборат. Аммо бизгача фақат биринчи жилди етиб келган, холос. Бy биринчи жилд «Китоб ас-салот» («Намоз ҳақида китоб»), «Китоб ал-имон» («Имон ҳақида китоб»), «Китоб ан-никоҳ» («Никоҳ ҳақида китоб»), «Китоб аш-шаҳодат» («Шаҳодат китоби»), «Китоб ат-талоқ» («Талоқ китоби»), «Китоб ал-масоил» («Диний масалалар китоби»), «Китоб аз-замон» («Йўқолган нарсани қайтариб бериш китоби»), «Китоб ал-қазо» («Ҳукм китоби») каби саккиз бобга бўлинади. Ҳар қайси боб ўз навбатида бир неча майда қисмларга ажралади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.