Улуғбек мактабининг кўзга кўринган намояндаларидан яна бири астроном ва математик Абдулали ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн Биржандий эди.
Биржандийнинг таржимаи ҳоли ҳақида етарли маълумотлар йўқ. Академик Қори Ниёзийнинг ёзишича, у Улуғбек мактабининг намояндаларидан Муъинуддиннинг ўғли Мансур Кошийнинг шогирди бўлган. Биржандийнинг илмий фаолияти унинг бизгача етиб келган илмий асарлари билан анча ойдинлашган. У қуйидаги асарларнинг муаллифидир.
1. «Шарҳ «Зижи Кўрагоний» («Кўрагоний зижи»га шарҳ»).
2. Қозизода Румийнинг «Чағминий астрономик рисоласи»га ёзган шарҳларини изоҳлаган.
3. «Шарҳ «ат-Таҳрир Мажастий» («Мажастий таҳрири»га шарҳ»).
4. «Шарҳи китоби бист боби устурлоб дар маърифати аъмол устурлоб» («Устурлоб ишларини билиш ҳақида 20 бобли устурлоб китобига шарҳ»).
5. «Рисола дар маърифати тақвим» («Йил ҳисоби ҳақида рисола»).
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.