Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НОДИР ДЕВОНБЕГИ МАДРАСАСИ

НОДИР ДЕВОНБЕГИ МАДРАСАСИ

НОДИР ДЕВОНБЕГИ МАДРАСАСИ

Тўлиқ номи: Нодир Девонбеги мадрасаси

Манзили: Самарқанд шаҳри Хожа Аҳрор кўчаси, 1-уй.

Ташкил топган йили: 1982

Қайси ташкилотга бўйсуниши: Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси

Йўналиши: Тарихий-маданий-бадиий

Бўлимлар сони: 1

Ходимлар сони: 5

Иш тартиби: 9.00 дан 17.00 гача, ҳар куни

Электрон почтаси: sammus@inbox.uz

Раҳбари: Турсунова Шоира Давроновна

Телефони: +99891-271-36-91

 

Нодир Девонбеги мадрасаси нақшбандия тариқатининг йирик вакилларидан бири, буюк назариётчи ва нуфузли шайх Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор зиёратгоҳига яқин жойлашган бўлиб, ҳижрий 1040 (мелодий 1631) йил аштархонийлар сулоласининг намояндаси Субҳонқулихон салтанати даврида, Нодирбий Тоғай номи билан танилган Нодир Мирзо Тоғай ибн Султон Арлот томонидан қурилган.

Бу мадраса Хожа Аҳрор хонақоси ёнида жойлашганлиги боис, халқ орасида “Хожа Аҳрор мадрасаси” деб ҳам юритилади. Мазкур мадрасанинг Хожа Аҳрори Валий хонақосининг ёнида барпо қилинишини Нодир Мирзо Тоғай ибн Султоннинг Хожага бўлган чексиз ҳурмати белгиси, деб тушуниш мумкин.

Нодир девонбеги мадрасаси лойиҳасини ишлашда Регистоннинг Шердор мадрасаси биноси кўринишидан ижодий фойдаланилган. “Иккинчи Шердор” мадрасаси (халқ орасида шундай деб юритилади) 1978 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Абдуғаффор Ҳаққулов ташаббуси ҳамда раҳбарлиги остида қайта таъмирланган. Мадраса пештоқидаги шер суратининг акс эттирилиши, катта ҳовлининг четларидаги ҳужраларнинг жойлашиши Регистондаги Шердор мадрасасининг нусхасини такрорлайди ва ундан фарқли ўлароқ, бу ерда миноралар йўқ. Мадраса бир қаватли қурилган бўлиб, XVI-XVII асрларда кенг тарқалган ҳашаматли ва шарқона тўрт айвонлилик усулида бунёд этилган.

Мадрасанинг пештоқида қурилишнинг бошланиш вақтини кўрсатувчи ёзувлар битилган. Улар нақш безаклари билан уйғунлашиб кетган. Бу ёзувларни нақшлар билан ҳашаматлаштириш Хожа Ҳошим ва муҳандис-қурувчи Дўстмуҳаммадлар ижоди ва безак санъатининг намунасидир.

Мадраса катта масжид, дарсхона вазифасини ўтаган залдан, тўртта дарсхона ва 28 та ҳужралардан иборат. Катта зал устида ҳашаматли гумбаз мавжуд.


Киритилган вақти: 26/11/2014 11:22.   Кўрилганлиги: 4580
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/about_region/monuments_museums/nodir-devonbegi-madrasasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.