Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд давлат университети

Самарқанд давлат университети

Самарқанд университетининг тарихий илдизи темурийлар даврига бориб тақалади. Илму фан, маънавият ва маърифат тарғиботчилари бўлган темурийлар ҳукмронлиги даврида Самарқанд минтақасида ва, умуман, Мовароуннаҳр ҳудудида, фан, таълим тараққиёти учун тўлиқ маънодаги асос яратилди. 
1941-1944 йилларда Ўзбекистон давлат университети Тошкент давлат университети билан вақтинча бирлаштирилди. 
1944 йил 24 мартдан бошлаб университет ўз мустақил фаолиятини Самарқанд шаҳрида қайтадан бошлади. 
Ўзбекистон давлат университети 1960 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети деб номланиб келмоқда.

Ректор: Халмурадов Рустам Ибрагимович.
Манзил: Самарқанд шаҳри, 140100, Университет хиёбони, 15-уй.
Телефон: 0 (366) 235-19-38, 235-27-24; 
Факс: 0 (366) 235-27-24
Веб-сайт: http://www.samdu.uz
E-mail: monitor@samdu.uzrector@samdu.uz

2015 йилда 9 та факультет, 51 та кафедра ва илмий лабораторияларда 774 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатди, шулардан, 59 нафари фан доктори-профессорлар, 286 нафари фан номзоди-доцентлар. Илмий салоҳият 44,5 % ни ташкил қилди.

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида маблағ ҳажми 1 млрд. 547 млн. 493 минг сўмлик 26 та илмий лойиҳалар бажарилмоқда. Шунингдек, маблағ ҳажми 244 млн. 490 минг сўмлик 3 та ноёб объектда (Ядро физикаси, Зоология ва Навоий илмий-амалий музей-лабораториялари) илмий тадқиқотлар олиб борилди. Минтақанинг йирик саноат корхоналари ва бошқа турли ташкилотлар билан 9 та хўжалик шартномалари (маблағ ҳажми 156,25 млн. сўм) ҳамда 6 та чет эл грантлари (маблағ ҳажми 126920,1 минг доллар) бажарилди.

Ҳисобот йилида 3 та илмий ишланмага патент олинди, 4 та ишланмага патент олиш учун ҳужжатлар тайёрланиб, Давлат Патент идорасига тақдим этилди. СамДУ олимларининг 16 та илмий ишланмалари халқ хўжалигининг турли соҳаларига ва ўқув жараёнига жорий қилинди.

Университетда катта илмий ходим-изланувчилик институтининг 16 йўналиш бўйича 30 нафар катта илмий ходим-изланувчилар илмий тадқиқотлар олиб борди.

2015 йилда 1 нафар талаба Ўзбекистон Республикаси Президенти (Ибрагимов Зариф) ва 4 нафар талаба Навоий ва Улуғбек номли давлат стипендияларни олди. Талабалар Республика фан олимпиадаларида 10 нафар талаба совринли ўринларни эгаллади.

10 дан ортиқ илмий-амалий анжуманлар ўтказилди. Шулардан, 1 таси халқаро, 2 таси республика ва вазирлик, 1 та университет миқёсидаги конференциялар,2 таси халқаро, 5 таси маҳаллий семинар-тренинглардир.

2015 йил 19-21 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «VIII инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси» доирасида ўтказилган «Ёш олимлар инновацион ғоялари» республика кўрик танловида ёш олимимиз О.Юсупов «Ахборот технологиялари» йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллади ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган ёш олимлар ва талабаларнинг "XXI аср - интеллектуал авлод асри" шиори остидаги республика илмий-амалий конференциясининг республика босқичида бир нафар талабамиз 2 ўрин совриндори бўлди.

2015 йилда 45 та монография ва рисола, 12 та илмий мақолалар тўпламлари, рисолалар ва 450 дан ортиқ илмий мақолалар нашр қилинди. Шу жумладан, 149 та илмий мақола чет эл журналларида чоп қилинди. Илмий-тадқиқот ишлари натижасида 2015 йилда 5 та дарслик, 102 та илмий ва ўқув-услубий қўлланмалар чоп қилинди. Бундан ташқари илмий-тадқиқотчилик фаолиятини ёритувчи 100 дан ортиқ мақола ва хабарлар Республика (“Ўзбекистон овози”, “Маърифат”, “Халқ сўзи”, “Туркистон” газеталари, “Фан ва турмуш” журнали), вилоят “Зарафшон”, “Самаркандский вестник”, “Самарқанд” газеталари, вилоят телерадиокомпанияси, “Самарқанд телевидениеси” масъулияти чекланган жамияти) ОАВларида эълон қилинди.


Охирги ўзгариш: 18/03/2017 15:16.   Кўрилганлиги: 7922
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/about_region/higher_education/samarqand-davlat-universiteti

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.