Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Ўзбекистон Министрлар Советининг 1966 йил 11-июлдаги 367-рақамли қарорига асосан ташкил етилган.

Ректор: Chidem Janbay Turkyilmaz.
Манзил: Самарқанд ш., 140147, Лолазор кўчаси, 70-уй.
Телефон: 0 (366) 237-15-93; 
Факс: 0 (366) 237-19-53
Веб-сайт: http://www.samgasi.uz
E-mail: sgasi_info@edu.uz 

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Ўзбекистон Республикасида архитектура ва қурилиш соҳасида юқори малакали архитектор, қурувчи-муҳандис кадрларни етиштириб берувчи етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Институтда “Архитектура”, “Қурилиш”, “Қурилишни бошқариш” ҳамда “Мухандислик коммуникациялари қурилиши” факультетлари мавжуд бўлиб, уларда 20 га яқин бакававиатура талим йўналишлари ва 10 дан ортиқ  магистратура мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрлайди.

Институт ҳозирда 10 та хорижий давлатлардаги турдош олий таълим муассасаларии билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Жумладан, Германиянинг Потсдам техника университети билан “Архитектуравий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва иншоотларни сақлаш”, “Шахарларнинг тарихий қисмини сақлаш ва муҳофаза қилиш”, “Қурилиш маданиятини ривожлантириш” йўналишларида, Швециянинг Упсала университети, Қироллик Технология институти, ЛитванингКаунас ТехнологияУниверситетлари билан ҳамкорликда Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури асосида “Атроф муҳит муҳофазаси йўналишида сув ресурсларини бошқаришга бағишланган магистрлик дастури тайёрлаш” бўйича қўшма лойиҳасиси асосида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди. Ундан ташқари Италиянинг Сансоне (Sansone srl) компанияси ва БМТга қарашли ЮНЕСКО ташкилоти билан “Архитектуравий ёдгорликларни сақлаш ва қайта таъмирлаш” соҳасида, Германиянинг КНАУФ компанияси билан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштиришга қаратилган Маслаҳат марказининг фаолияти йўлга қўйилган.

Бундан ташқари талабалар ўртасида ўтказилган нуфузли халқаро танлов ва ва фан олимпиадаларида талабаларимиз қатор йиллардан буён муносиб иштирок этиб келишмоқда. Жумладан, Япониянинг Канто-Гакуин университетида 2013-2015 йиллар давомида ўтказилиб келинаётган халқаро диплом лойиҳаларига бағишланган “Янги асрнинг янги ғоялари” XIII, XIV ва XV халқаро форумларда “Архитектура” факультети талабалари ўзларининг лойиҳа ишлари билан қатнашиб, шаҳарсозлик ва архитектура соҳасида Осиёда энг етакчи олий таълим муассасалари талабаларини ортда қолдириб,  8 нафари 1-ўрин ва 6 нафари 2-ўрин совриндорлари бўлишди.

Институтимиз талабалари нафақат фан олимпиадалари балки спорт соҳаларида ҳам етакчилик қилмоқдалар. Институтда спортнинг 11 тури, 30 дан ортиқ фан тўгараклари талабаларнинг бўш вақтларини манзунли ўтказиш учун  фаолият кўрсатмоқда. Институтнинг “Қўл тўпи” жамоаси бир неча бор Ўзбекистон чемпиони ҳамда ”Ўзбекистон кубоги ” сохиби бўлган. Спортнинг турли йўналишлари бўйича институт талабалари Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон миқёсида ўтказилган мусобақаларда  иштирок этишиб 5 та олтин, 6 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритишганлар.

Бугунги кунда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Республикадаги олий тәлим муассасалари ичида илмий- педагогик салоҳияти юқори, кенг кўламли халқаро алоқалар ва замонавий типдаги  технологиялар билан жиҳозланган илмий лабораторияларга эга бўлган институтдир.


Охирги ўзгариш: 13/09/2021 19:14.   Кўрилганлиги: 10813
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/about_region/higher_education/samarqand-davlat-arxitektura-qurilish-instituti

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.