Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

2017 ЙИЛНИНГ ЯНВАР-МАРТ ОЙЛАРИДА САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ЯКУНЛАРИ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИ ТЎҒРИСИДА

2017 ЙИЛНИНГ ЯНВАР-МАРТ ОЙЛАРИДА САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ЯКУНЛАРИ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИ ТЎҒРИСИДА

2017 йилнинг январ-март ойларида Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида












27 апрель куни вилоят ҳокимлигида жорий йилнинг I чорагида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.


27 апрель куни вилоят ҳокимлигида жорий йилнинг I чорагида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда йилнинг биринчи чорагида вилоятда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари таҳлил қилиниб, асосий эътибор Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 15 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда йилнинг қолган даврида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларга қаратилди.
Туман ва шаҳарлар билан сим орқали мулоқот тарзида ташкил этилган йиғилишда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев маъруза қилди.
Таъкидландики, вилоятда йилнинг биринчи чорагида ялпи ҳудудий маҳсулот 107,8 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 108,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги 106,8 фоизга, хизматлар 111,9 фоизга ва қурилиш ишлари 112,1 фоизга бажарилди. Асосий капиталга киритилган инвестициялар 588,0 миллиард сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 4,1 фоиз бўлди. 1283 та кичик бизнес субъекти иш бошлади ва уларнинг умумий сони 16,4 мингтага етди.
Ҳисобот даврида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ 61,4 миллиард сўмлик 95 та лойиҳа амалга оширилиб, 871 та янги иш ўрни яратилди.
Жумладан, саноатда 37 та, хизматлар соҳасида 45 та ва қишлоқ хўжалигида 13 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. 
3393 та кичик саноат корхоналари томонидан 1427,7 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 11,4 фоизни, вилоят саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришидаги улуши 64,6 фоизни ташкил қилди.
Маҳаллийлаштириш дастурига асосан ҳудудий тасарруфдаги 8 та корхона томонидан 28 та лойиҳа бўйича 6,9 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 
 
Вилоятда қишлоқ хўжалигидаги энг муҳим 9 та йўналишни ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар асосида умумий қиймати 8,6 миллиард сўмлик 63 та қорамолчилик, 13 та паррандачилик, 20 та балиқчилик ва 11 та асаларичилик лойиҳалари ишга туширилди.
Хизмат кўрсатиш тармоғида 16,8 миллиард сўмлик 45 та лойиҳа бажарилиб, 305 та янги иш ўрни яратилди. 
Биринчи чорак якуни билан 6,3 миллион доллар миқдорида хорижий инвестициялар тўғридан-тўғри асосий капиталга киритилиб, белгиланган режа 104 фоизга бажарилди.
Йиғилишда ҳисобот даврида йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам атрофлича таҳлил этилди. Хусусан, дастурга киритилган лойиҳаларнинг ўз вақтида бажарилмаслиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашдаги эътиборсизлик сабаблари туман, шаҳар ҳокимлари, тегишли идоралар раҳбарларидан сўралди. Уларнинг ҳисоботлари эшитилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан муддати белгиланган ҳолда вазифалар топширилди.
Шунингдек, инвестиция дастурида белгиланган объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш, янгиланган лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилишини жадаллаштириш лозимлиги қайд этилди. 
Йиғилиш якунида вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев Президентимизнинг шу йил 14-15 апрель кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида тақдим этилган лойиҳаларни амалга ошириш, вилоят фаоллари билан учрашувда билдирилган фикрлари асосида ҳар бир раҳбар, мутасадди ўз ишига масъулият билан, давлатимиз ва халқимизга садоқатини намоён этган ҳолда фаолият кўрсатиши зарурлигини таъкидлади. 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вилоятимиздаги вакили А.Қудратов иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 12/06/2017 11:53.   Кўрилганлиги: 2755
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/about_region/economic_indicators/iqtisodiy-kursatkichlar-2017-1chorak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.