МАҚСАДЛИ ДАСТУРЛАР ИЖРОСИ
Самарқанд вилоятида 2017 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот 18 319,5 млрд сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 102,5 фоизни ва аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилиши 4 970,4 минг сўмни ташкил этди.
Шундан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 9197,7 млрд. сўмни ёки 104,5 фоизни, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 5579,6 млрд. сўмни ёки 97,7 фоизни, чакана товар айланмаси 9017,2 млрд. сўмни ёки 101,2 фоизни, капитал қўйилмалар 3307,1 млрд. сўмни ёки 89,9 фоизни, қурилиш-пудрат ишлари 2351,1 млрд. сўмни ёки 95,6 фоизни, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 9088,2 млрд. сўмни ёки 101,4 фоизни, жами хизматлар ҳажми 8237,6 млрд сўмни ёки ўсиш суръати 104,6 фоизни ташкил қилди.
Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши 70,5 фоизни, хизмат кўрсатиш сохасининг улуши 45,1 фоизни ташкил этди.
2017 йилда Самарқанд вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурларга асосан 3 та (саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги) йуналишда қиймати 1646,6 млрд. сўмлик жами 2252 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 20214 иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.
Амалда қиймати 2023 млрд. сўмга тенг бўлган 2252 та лойиҳа амалга оширилиб, 20214 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан, соҳалар кесимида:
Саноат йўналишида, йиллик қиймати 1128,2 млрд. сўмлик 377 та лойиҳа амалга оширилди, 8242 та иш ўрни яратилди.
Жумладан, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича Булунғур туманида “Сам Гарден пласт” МЧЖда қиймати 10 млн. долларлик инвестиция жалб этилиб, йилига 10 тонна мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва шок усулида музлатиш лойиҳаси, “Тоҳир” МЧЖда қиймати 2,2 млн. долларлик йилига 4 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва қуритиш лойиҳаси ишга туширилди.
Гўштни қайта ишлаш бўйича Самарқанд шаҳрида “Сифат Азизбек барака” МЧЖ томонидан 350 млн. сўмлик инвестиция эвазига йилига 200 тонна колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилган.
Сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Каттақўрғон шаҳрида “Каттақўрғонсут агрофирмаси” оилавий корхонасида қиймати 400 млн. сўмлик йилига 1 минг тонна сутни қайта ишлаш лойиҳаси ишга туширилиб, 20 та янги иш ўринлари яратилди.
Енгил саноат соҳасида Оқдарё туманида “Шарқ саноат” концернига қарашли “Муштарий Оқдарё” МЧЖда йилига 5 млн. дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиб, 500 та иш ўрни яратилган.
Жомбой туманида “Шарқ саноат” концернига қарашли “Гала Осиё нон” МЧЖ томонидан қиймати 45 млрд. сўмлик йилига 10 млн. дона жинси маҳсулотлари ва 4,5 минг тонна трикотаж мато ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб, 800 та янги иш ўринлари яратилди.
Фармацевтика саноати бўйича Самарқанд шаҳрида “Самарқанд Энгланд Эко медикал” МЧЖ томонидан қиймати 21,2 млрд. сўмлик йилига 8 млн. дона дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиб, 65 та янги иш ўрини яратилди.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича Самарқанд шаҳрида “Прайм керамика” корхонасида 22 млн. доллардик йилига 12 млн. кв.м керамик плиткалар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди.
Каттакўрғон шаҳрида “Металл солуший техноложис” корхонасида қиймати 6,4 млрд. сўмлик (шундан, 1,4 млн.доллар хорижий инвестиция) турли ўлчамли шарикли вентиллар, латун фитинглар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб, 250 та янги иш ўринлари яратилган.
Шунингдек, саноат йўналишида яна қиймати 483,3 млрд. сўмлик 95 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 5759 та иш ўрни яратилди.
Хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида йиллик режа қиймати 348,9 млрд. сўмлик 1281 та лойиҳани амалга ошириб, 8239 та иш ўрни яратилди.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида ижро қиймати 545,6 млрд. сўмлик 594 та лойиҳа амалга оширилди ва 3833 та янги иш ўрни яратилди.
МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ
Дастурга киритилган 22 та корхонанинг 43 та лойиҳаси бўйича 220,4 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида 3,3 млн. доллар маблағ иқтисод қилиниб, 62,6 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 123 та янги иш ўринлари яратилган.
БАНДЛИК ДАСТУРИ
76,6 минг фуқаронинг бандлигини таъминлаш белгиланган дастурни ижро этиш натижасида 77,5 та иш ўрни ташкил этилди.
Шундан, мақсадли дастурга мувофиқ 27 570 та, (саноатда 9119 та, хизмат кўрсатишда 8356 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 3025 та), қурилиш ва инфратузилма объектларини амалга оширишда 7070 та, фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклашда 2429 та иш ўринлари ташкил этилди.
Бундан ташқари, якка тадбиркорликни ривожлантиришда 6532 нафар, қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қурилишдаги мавсумий ва вақтинча ишларда 22886 нафар, аҳолининг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигидаги ўз-ўзини банд қилиш ва оилавий тадбиркорликда 36386 нафарининг бандлиги таъминланди.
ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ
47 та давлат мулки объекти 175,5 млрд. сўм ва 11 млн. долл инвестиция киритиш ҳамда 3267 та янги иш ўринлари ташкил этиш шарти билан “ноль” харид қийматида берилди.
Масалан, Пастдарғом тумани “Мароқанд кабел инвест” МЧЖ томонидан 2,8 млрд. сўм инвестиция киритиш ҳамда 55 та иш ўрни ташкил этиш шарти билан “ноль” харид қийматида берилди. Мазкур объект ҳам ишга туширилди.
Яна бир мисол, Жомбой туманидаги “Гала Осиё нон” МЧЖ томонидан 11 млн. доллар инвестиция киритиш ҳамда 1000 дан ортиқ янги иш ўрни ташкил этиш (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш) шарти билан “ноль” харид қийматда берилди. Объект 2018 йил 2-чоракда ишга туширилади.)
Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятларини бошлаш учун 30 та (шундан “нол” харид қийматида бериш учун 9 та, хусусий мулк сифатида хусусийлаштириш учун 21 та) давлат объектлари оммавий савдоларга чиқарилди.
Хусусийлаштирилган объектдан самарали фойдаланиш.
1569 та аввал хусусийлаштирилган объектларнинг бино-иншоотлари ва ишлаб чиқариш майдонлари хатловдан ўтказилди.
Хатлов натижаларига кўра, ушбу объектлардан 369 таси бўш турганлиги, 812 таси фаолият кўрсатаётганлиги, 388 таси бузилиб кетганлиги ёки ўрнига бошқа объектлар қурилганлиги аниқланди.
Бўш турган корхона ва объектлардан 219 тасининг негизида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича 2017-2018 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилган. Дастурга асосан қиймати 253,8 млрд. сўмлик 250 та лойиҳани амалга ошириш ва натижада 5100 та иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда бугунги кунда қиймати 49,9 млрд. сўмлик 127 та лойиҳа ишга туширилди, 1031 та янги иш ўрни яратилди.
МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ИЖРОСИ
2017 йил бюджет параметрларига асосан вилоятга йиллик 1514,4 млрд. сўм даромадлар режаси белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 1557,3 млрд. сўмга бажарилди (102,8 фоиз).
Шунингдек, маҳаллий бюджетга қўшимча 42,9 млрд. сўм даромад туширилди.
КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан 1 трилн. 425,9 млрд. сўмлик кредит берилди ва 3259 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилди.
2880 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 270,6 минг метр квадрат бино-иншоотлар ижарага берилиб, натижада 2385 та иш ўрни яратилди. Уларнинг сони 17261 тага етди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида 1568 та, саноатда 3908 та, қурилишда 1836 та, савдо соҳасида 5102 та, ташиш ва сақлаш соҳасида 714 та ва бошқа соҳаларда 4133 тани ташкил этди.
Натижада, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 70,5 фоизни, хизмат кўрсатиш сохасинниг улуши 43,3 фоизни ташкил этди.
АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ЭТИШ БЎЙИЧА
Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадида тижорат банклари томонидан жами 25629 фуқарога 148,5 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди.
Шундан, қорамолчилик йўналишида 13294 фуқорога 86,9 млрд. сўмлик, қўйчилик ва эчкичиликда 1158 фуқарога 5,5 млрд. сўмлик, паррандачиликда 4803 фуқорога 16,4 млрд. сўм, иссиқхона ташкил этишда 2377 фуқорога 15,3 млрд. сўмлик, боғдорчиликда 1492 фуқарога 7,3 млрд. сўмлик, асаларичиликда 150 фуқорога 1 млрд. сўмлик ва бошқа йўналишларда 2355 фуқорога 16 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
ЭКСПОРТ
191 млн. 714 минг долларлик маҳсулот экспорта чиқарилди. Шундан, саноат маҳсулотлари 62 млн. 570 минг, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 129 млн. 145 минг долларни ташкил этди.
Бундан ташқари, 195 та янги корхона экспортга жалб этилди, 132,1 млн. доллар миқдорида маҳсулотлар экспортга жўнатилди.
Экспорт географияси кенгайиши натижасида бир нечта янги турдаги маҳсулотлар ҳам ўзлаштирилди: устачилик маҳсулотлари, яхна чой, тез тайёр бўлувчи макаронлар, бир марталик полиэтилен идишлар, эркаклар пальтоси, ёғоч ўриндиқлар, музлатилган қишлоқ хўжалиги махсулотлари, турли хил қурилиш материаллари.
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ
43,2 млн. долларлик хорижий инвестициялар жалб этилиб белгиланган прогноз режаси 104 фоизга бажарилди. Натижада рўйхатдан ўтган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 291тага етди.
МАҲСУЛОТЛАРНИ ЗАХИРАГА ЖАМҒАРИШ
178 та омборхона ва совуткичли сиғимлар жалб этилиб, уларнинг маҳсулотларни сақлаш сиғими 132 минг тонна, омборхоналар ҳажми 37,5 минг тонна, совуткичли сиғимлар ҳажми 94,5 минг тоннани ташкил этади.
33986 тонна, шундан картошка 14913 тонна, пиёз 9986 тонна, сабзи 6516 тонна ва гуруч 2571 тонна асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси жамғарилди.
Қиш-баҳор даври учун жамғарилган маҳсулотларни чиқариш графиги тасдиқланган. Унга кўра, 2018 йил январь ойида 3221 тонна, февраль ойида 10308 тонна, март ойида 9664 тонна, апрель ойида 6765 тонна ҳамда май ойида 2256 тонна маҳсулотлар ички бозорларга савдога чиқарилади.
ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
2017 йилда 10 та (Самарқанд шаҳрида 8 та, Булунғур ва Нуробод туманларида 1 тадан) меҳмонхона ва 7 та туроператорлик фаолияти билан шуғулланувчи сайёҳлик ташкилотлари иш бошлади. Улар сайёҳларга 55 та маршрут бўйича хизматлар кўрсатмоқда.
2017 йилда Самарқандга жами 1 миллион 248,4 мингдан ортиқ турист ташриф буюрган бўлиб, меҳмонхоналарга хорижий сайёҳлар 205 минг кун тунаган.
Вилоятнинг зиёрат туризм йўналиши учун бой салоҳият борлиги инобатга олиниб янги зиёрат туризмга мўлжалланган маршрут ишлаб чиқилиб, жорий йил 30 июлдан 1 августга қадар Малайзия ва Индонезиядан чартер рейс орқали ташриф буюрган 150 нафар сайёҳлар учун биринчи марта ушбу амалиёт тадбиқ қилинди.
Транспорт логистика соҳасида октябр ойидан бошлаб Самарқанд-Истамбул-Самарқанд йўналишида тўғридан-тўғри авиақатнов амалга оширилмоқда.
Вилоятда фаолият кўрсатаётган туристик фирмалар дунёнинг турли мамлакатлари ва йирик шаҳарларида (Лондон, Берлин, Мадрид, Милан, Токио, Шанхай, Сеул, Москва ва бошқалар) ташкил этилаётган туризм ярмаркаларида фаол иштирок этишмоқда.
Жумладан, 18-22 январ кунлари Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган “FITUR-2017”, 8-12 март кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган “IТВ Berlin 2017”, 14-16 март кунлари Москва шаҳрида ўтказилган “MITT-2017”, 1-4 июн кунлари Сеул шаҳрида ўтказилган “KOTFA” сайёҳлик кўргазмаларида 30 га яқин сайёҳлик компаниялари иштирок этиб, 2017-2018 йилларда чет эллик сайёҳларни жалб қилиш бўйича 100 дан ортиқ шартномалар тузиб қайтишди.
Имзоланган шартномаларга асосан 2017 йилнинг апрел-октябр ойларида 2500 сайёҳдан иборат Япония-Самарқанд йўналишидаги чартер рейслари қабул қилинди.
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА
Пахтачиликда 85,5 минг гектар майдонга 4943 та фермер хўжалиги томонидан ғўза парвариш қилиниб, давлатга жами 211 минг тонна пахта хом-ашёсини етказиб бериш бўйича контрактация шартномалари тузилган.
Вилоят бўйича 218909 тонна пахта хомашёси тайёрланиб, шартномавий режа 104 фоизга бажарилди. Фермер хўжаликлари томонидан 407,2 млрд. сўм даромад қилинди, соф фойда 53,6 млрд. сўмга етиб, рентабеллик даражаси 15,2 фоизга тенг бўлди.
Ғалла ҳосили учун 156,5 минг гектар майдонга (49 минг гектари лалми, 107,5 минг гектари сувли) 9269 фермер хўжалиги томонидан ғалла экилди.
Давлатга шартномавий ғалла сотиш режаси 299,4 минг тонна бўлиб, шундан 261,1 минг тоннаси товар, 38,3 минг тоннаси уруғлик дон ҳисобланади.
Амалда жами 318,6 минг тонна, шундан 292,8 минг тонна товар, 25,8 минг тонна уруғлик дон топширилди. Режага нисбатан 32 минг тонна товар дон кўп топширилди. Ғалладан олинган ялпи ҳосил 726 минг тонна бўлиб, ўртача бир гектар сувли майдондан 64,4 центнердан ҳосил олишга эришилди. Фермер хўжаликлари томонидан 488,8 млрд. сўм даромад қилинди, соф фойда 74,5 млрд. сўмга етиб, рентабеллик даражаси 18 фоизга тенг бўлди.
Миллорация тадбирларни амалга оширишда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича 32 та лойиҳага асосан 765,4 км узунликдаги мелиоратив объектларни таъмирлаш-тиклаш ва реконструкция қилиш белгиланган. Бунинг учун 12 млрд. 532 млн. сўм пул маблағлари ажратилган.
Барча лойиҳаларда иш бошланиб, 704,8 км узунликдаги коллекторларда таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди. Бу ишларга 11 млрд 351 млн. сўм пул маблағ сарфланди.
Чорвачиликни ривожлантириш дастурига асосан 414 та қиймати 108,9 млрд. сўмлик (шундан 59 млрд сўми банк кредити) лойиҳаларни ишга тушириш ва натижада 1320 та иш ўрни яратиш белгиланган. Амалда 333 та лойиҳа ўз фаолиятини бошлади. Бунинг учун жами 76 млрд сўм пул маблағи сарфланди (42,1 млрд. сўми банк кредити). Амалга оширилган ишлар натижасида 1093 та иш ўрни яратилди.
Боғ-ток ва интенсив боғзорларни барпо этиш:
1202 гектар майдонда боғ барпо этилиб, 1,1 млн. дона кўчат экилди, натижада 651 ишчи ўрни яратилди. 2008-2016 йиллар давомида 10281 гектар майдонда интенсив технологиялар асосида турли мевали боғлар барпо этилган.
Бу ишларга 363,3 млн. сўм маблағ сарфланиб (123,5 млрд. сўми банк кредити), 23,6 млн дона кўчат экилган ва 4085 иш ўрни яратилган.
3164 гектар майдонда янги токзорлар барпо этилиб, 4,1 млн дона кўчат экилди, натижада 1724 та янги ишчи ўринлари яратилди.
2017 йилнинг баҳор ойларида 213 та фермер хўжалиги 1287 гектар майдонда ёнғоқзор, 23 та фермер хўжалиги 231 гектар майдонда пистазор, 61 та фермер хўжалиги 63 гектар майдонда унаби плантациялари барпо этди.
Барча тоифадаги хўжаликларда ишлаб чиқариш:
Деҳқончиликда 676,7 минг тонна картошка, 1 млн 992 минг тонна сабзавот, 151 минг тонна полиз, 565,3 минг тонна мева, 662,3 минг тонна узум маҳсулоти етиштирилиши ҳисоб-китоб қилинди.
Чорвачиликда 285,6 минг тонна гўшт, 1339,7 минг тонна сут, 1 млрд 340 млн дона тухум, 3167 тонна жун, 93,5 минг дона қорақўл тери, 1984 тонна пилла, 3558,1 тонна балиқ, 1679,3 тонна асал етиштирилди.
ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА
Инвестиция дастурига асосан жами 178 та объект қурилиши учун 169,8 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Жумладан, 79 та умумтаълим мактаби, 13 та соғлиқни сақлаш, 32 та мактабгача таълим муассасаси, 4 та касб-ҳунар коллежи, 4 та болалар спорти, 33 та ичимлик сув иншооти, 4 та қирғоқларни мустаҳкамалаш, 5 та дренаж ҳамда Самарқанд шаҳрида “Саховат” уйига янги бино қуриш, қолган қисмини реконструкция қилиш, Каттақўрғон туманида ёнғин хавфсизлиги депоси қурилиши, Каттақўрғон шаҳридаги “Марварид” санаториесини реконструкция қилиш, Ургут туманидаги ногиронлар учун "Мурувват" уйининг бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.
Ушбу объектларнинг 4 таси йилдан-йилга ўтувчи объект сифатида 2018 йилга кўчирилган.
10 км. масофадаги йўл учун 38,4 млрд. сўмга шартнома тузилган.
Бундан ташқари, йилдан-йилга ўтувчи объектлар ҳисобига 25 км автомобил йўллари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
Тўла таъмирлаш бўйича: Дастурга 8 та объект киритилган, пудратчи қурилиш корхоналари томонидан 7,9 млрд. сўмга шартнома имзоланган.
Бундан ташқари, 6 км масофадаги тўла таъмирлаш дастури якунланиб, фойдаланишга топширилди.
Жорий таъмирлаш бўйича: 44 млрд. сўм режалаштирилиб, амалда таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилган, натижада 528 км автомобил йўллари ҳолати яхшиланди.
Маҳаллий бюджет ва Республика Йўл жамғараси маблағи ҳисобидан ажратилган 28,039 млрд. сўм доирасида жами 257,6 кмдаги хўжаликлараро ички йўллари, қишлоқ аҳоли пунктлари, шаҳар типидаги посёлкалар ҳамда шаҳар ва туманлар марказларидаги йўлларни таъмирлаш ҳамда Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчасидаги кўприк таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Уй-жойлар қурилиши. Дастур асосида 1758 та арзон намунавий уй-жойлар қурилиши режалаштирилиб, тўлиқ фойдаланишга топширилди.
Маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари учун қурилиши белгилаган 75 та хизмат уйининг 39 таси 1 декабргача, 36 таси йил охирида фойдаланишга топширилади.
Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун қурилиши белгиланган 4 та 18 хонали 72 хонадонли уй-жойлар ҳам қурилиб битказилди.
Профилактика инспекторлари учун қурилиши белгиланган 709 та хизмат уйларидан 300 таси 18 ноябргача, 409 таси 15 декабргача ўз эгаларига топширилди.
Ногиронлиги бўлган, меҳнатга лаёқати чекланган ва кам таъминланган фуқароларнинг 5 нафари уй билан таъминланди (4 та “Пахтасаноат”АЖ, 1 та “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан) ва 20 декабргача 65 та уй-жойлар фойдаланишга топширилди.
70 нафар ногиронлиги бўлган, меҳнатга лаёқати чекланган ва кам таъминланган оилалар арзон уй-жойлар билан таъминланди.
КОММУНАЛ СОҲАДА
Электр таъминоти тизимида тасдиқланган дастурлар доирасида 95,8 км электр тармоқлари янгидан тортилди, 218,6 км қисми реконструкция қилиниб, 2582,9 км электр тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди.
Шуниндек, ўта юклама билан ишлаётган 21 та трансформатор катта қувватлисига алмаштирилди, 25 та ҳар хил қувватдаги трансформатор захираси яратилди.
Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10/6 кВли “Афросиёб” подстанциясига 2 та қуввати 40 000 кВАли куч трансформатор ўрнатилиб, ишга туширилди.
Боғишамол 35/6 кВли подстанциясига ўта юклама билан ишлаётган 4000 кВАли трансформатор ўрнига катта қувватли 6300 кВАли трансформатор ўрнатилди.
Нуробод туманидаги Жом маҳалласига 27 км узунликда 35 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғи тортилди ва 35/10 кВ кучланишли подстанцияси қурилиб, 4000 кВАли трансформатор ўрнатилди. Натижада 72 маҳалладаги 98000 та хонадонда электр таъминоти яхшиланди.
“Ургут” эркин иқтисодий зонасининг Мерганча маҳалласи ҳудудида мустаҳкам электр энергия билан таъминлаш мақсадида “Ургут-2” подстанциясига қўшимча 25 минг кВА трансформатор ўрнатилди.
Сариқтепа МФЙ ҳудудида Согдиана 500/220/110 кВли подстанциясига қўшимча 10 кВли ячейка ўрнатилиб, 3 км узунликда электр узатиш тармоғи тортилмоқда. Натижада шу ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг электр энергия таъминоти барқарорлиги таъминланади.
Табиий газ таъминоти. Вилоятда 574 267 аҳоли хонадони газлашган бўлиб, шундан 241 319 та (42 фоиз) аҳоли хонадонлари табиий газ ва 332 948 та (58 фоиз) хонадонлари суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.
Табиий газ таъминотини яхшилаш бўйича 38 км газ тармоқлари янгидан тортилиб, 39 км масофада тармоқлар реконструкция қилинди ҳамда 12,8 км газ тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди.
Самарқанд шаҳрининг “Зарафшон” ва “Сиёб марказ” ҳудудларидаги аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини табиий газ билан бир маромда таъминлаш учун “Оқдарё” газ тақсимлаш станциясидан “Зарафшон” марказ ҳудудига 3,5 км ва “Шимолий” газ тақсимлаш станциясидан “Сиёб марказ” ҳудудига 5,5 км узунликдаги янги газ тармоғи тортилди. Натижада 20862 та аҳоли хонадонида, жумладан, Самарқанд шаҳарининг 23 та маҳалласидаги 16800 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти яхшиланди.
Газлашмаган ва газ етиб бормайдиган 332,9 минг хонадонга суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.
Аҳолини сифатли ва узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида 15662 дона газ баллонлари етказиб берилди.
Истеъмолчиларга жами 284,7 млрд. сўмлик табиий газ етказилиб, амалда 270,4 млрд.сўм маблағ ундирилди. қарздорлик жорий йил 2017 йил 1 январ ҳолатида 305,2 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 14,2 млрд. сўмга ошган.
Ичимлик суви таъминоти. 3,5 млн. дан ортиқ аҳолининг 63,6 фоиз марказлашган ичимлик суви билан таъминланган (шаҳарлар аҳолисининг 95,1 фоизи, туманлар ахолисининг 56,8 фоизи).
1,13 млн. аҳоли альтернатив (булоқ, дарё-сой, канал-ариқ, қудуқ, ҳовуз);
135 минг аҳоли скважиналар;
164 минг аҳоли ташиб келтириладиган техникалар орқали;
398 минг аҳоли эгасиз сув иншоотлари орқали ичимлик сувидан фойдаланмоқда.
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 145,8 км ичимлик суви тармоқғи янгидан қурилди, 4,7 км сув тармоғи реконструкция қилиниб, 10,5 км сув тармоғи мукаммал таъмирланди. Шунингдек, 27 та эгасиз сув иншоотлари таъмирланиб, “Сувоқова” ДУК балансига олинди.
“Сувоқова” ДУК томонидан 36,1 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилиб, 36,5 млрд. сўм тўловлар ундирилди, йил бошига нисбатан қарздорлик 395,4 млн. сўмга камайтиришга эришилди.
Кўмир етказиб бериш. январ–июн ойларида 29,3 минг. тонна кўмир ёқилғиси “Самарқанд кўмир етказувчи” УК томонидан жамғарилиб, аҳолига тарқатилган. Жумладан, январ ойида 15,7 минг. тонна, феврал ойида 5,9 минг. тонна, март ойида 3,87 минг. тонна ва апрел-июн ойларида 3,7 минг. тонна берилган.
1 октябрдан бошлаб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ орқали аҳоли учун 22012 тонна кўмир ёқилғиси келтирилиб, “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармасининг вилоят филиали томонидан аҳолига тарқатилди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик:
Кўп қаватли уй-жойларда. Вилоятда 1665 та кўп қаватли уй-жойлар бўлиб, уларнинг асосий конструктив қисмларидан 1030 таси ғишт, 623 таси панел ва 12 бошқа қурилиш материалларидан ташкил топган.
Шундан, 2-3 қаватлилари 682 та, 4-5 қаватли 900 та, 6-8 қаватли 6 та ва 9-12 қаватли 77 та уй-жойлар мавжуд ва улар 57 143 та хонадонга мўлжалланган.
1665 та уй-жойнинг 756 таси (565 978 кв.метр) юмшоқ том, 673 таси (438 428 кв.метр) шиферли ва 236 таси (213 064 кв.метр) тункали томлардан иборат.
I. Уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш.
115 та кўп қаватли уй-жойнинг том қисмини 72,8 минг метр.кв мукаммал таъмирлаш режалаштирилиб, 118 уйнинг 74,9 минг метр.кв қисми таъмирланди. Жорий таъмирлаш режаси 332 та уйларнинг 86 минг метр. кв бўлиб, ҳозирда 422 та уйнинг 100,5 минг метр.кв қисми таъмирланди.
Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, уй-жойлар қайта хатловдан ўтказилганда, 49 та уй-жойнинг том қисмини мукаммал ва 79 та уй-жойларда жорий таъмирлаш кераклиги аниқланди.
II. Кўп қаватли уй-жойларнинг ертўла қисмидаги ичимлик суви ва оқова тармоқларини таъмирлаш ва хожатхоналарни тартибга келтириш.
Мавжуд 1665 та уй-жойдан 1148 тасида ертўла мавжуд бўлиб, Самарқанд шаҳрида 878 та ва Каттақўрғон шаҳрида 75 тани ташкил этади, 195 таси туман марказларидаги уй-жойларга тўғри келади.
Дастурга асосан, 276 та уй-жойдаги ертўлани тартибга келтириш режалаштирилиб, амалда 332 таси (120 фоизга) бажарилди.
III. Кириш йўлакларни тартибга келтириш.
1665 та уй-жойларда 6547 та кириш йўлаклари мавжуд. Шундан, 890 та кириш йўлакларини таъмирлаш режалаштирилиб, 998 таси таъмирланди. 493 та кириш йўлакларига темир эшик ўрнатиш белгиланиб, 556 тасига ўрнатилди.
Шунингдек, 2492 та фрамугаларга ойналар ўрнатилди ва 1336 та электр шитлар таъмирланди.
IV. Уйлар атрофини ободонлаштириш ва болалар ўйигоҳларини тартибга келтириш.
2017-2021 йилларда вилоятдаги кўп қаватли уй-жойлар атрофини ободонлаштиришга 24,979 млрд. сўм, шундан 684 та болалар ўйингоҳи қуриш ва таъмирлаш (8,022 млрд.сўм, қуриш 500 дона ва 184 та таъмир) белгиланган.
Шундан, 99 та янги болалар спорт майдончаси барпо этиш режалаштирилиб, амалда 69 та қурилган ҳамда 56 таси жорий таъмирланиши белгиланган, амалда 63 таси (113 фоизи) жорий таъмирдан чиқарилди.
V. Фасад, кириш йўлакларини тартибга келтириш.
2017-2021 йилларда вилоятдаги кўп қаватли уй-жойларда 1143 уйнинг фасадини таъмирлашга 14,331 млрд. сўм сарфланиши белгиланган. 2017 йилда 282 тасини таъмирлаш режалаштирилиб, амалда 291 таси таъмирланган. Бажарилган ишларни жойида қўшимча ўрганиш натижасида 8 та (66,16 млн.сўм) уй-жойнинг фасад қисми таъмирдан чиқарилди.
VI. Тунги ёритиш тизимларини тартибга олиш.
2017-2021 йилларда 4046 та ташқи ёритиш чироқларини таъмирлашга 6,417 млрд. сўм сарфланиши белгиланган. 2017 йилда 1058 тасини таъмирлаш режалаштирилган бўлса, амалда 1205 тасида бажарилган.
VII. Лифтларни таъмирлаш.
2017-2021 йилларда 77 та уй-жойдаги 227 та лифтни таъмирлашга 1,03 млрд. сўм ажратилиши белгиланган. Жумладан, 2017 йилда 46 та ўрнига 54 таси таъмирланган.
Лифтларнинг ҳолати ўрганилганда, 7 та лифтни янгилаш, 5 тасини мукаммал таъмирлаш ва 23 тасини жорий таъмирлаш талаб этилиши аниқланди.
VIII. Ҳудудларни ободонлаштириш.
2017-2021 йилларда 46 241 метр ирригация тармоғини таъмирлашга 3,082 млрд. сўм, 248 минг. кв.метр йўлакларни бетонлашга 7,458 млрд. сўм ва 449 та ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш белгиланган.
2017 йил режасига мувофиқ 10966 п/метр ирригация тармоғини таъмирлаш режалаштирилди. Амалда 13017 п/метр (119 фоиз)га ҳамда йўлакларни (тратуар) бетонлаш 50804 кв.метр режалаштирилиб, амалда 58 333 кв.метр (115 фоиз)га бажарилди.
Уй-жойлар атрофидаги 84 та ноқонуний қурилмани бартараф этиш ўрнига 356 таси бартараф этилди (424 фоиз).
Кўп қаватли уй-жойлар ва уларнинг атрофини тартибга келтириш ва ободонлаштириш бўйича асосий дастурга киритилган ишларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 22 675 млн. сўм ажратилди.
Иссиқлик таъминотини соғломлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018-2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги қарори қабул қилинган. Қарорда 12 дона қозонхонани (1 97 млрд. сўм), 39 та қозонларни (65 717 млрд. сўм) ва 147 км масофада иссиқлик тармоғи (51,45 млрд. сўм)ни модернизация ва реконструкциялаш, 517 та уйдаги 21 714 хонадонга иссиқлик энергияси билан таъминловчи 120 дона энерготежамкор локал қозохона ўрнатиш (27,15 млрд. сўм) ҳамда 589 та уй-жойдаги 15 592 та хонадонга якка тартибдаги қозон ўрнатиш (77 960 млрд. сўм) сарфланиши белгиланган.
2017 йил режасига мувофиқ, 3 та қозонхона мукаммал ва 3 таси жорий, 7 та қозондан 7 таси мукаммал ва 6 таси жорий таъмирланди. 1,8 км масофада иссиқлик тармоғидан 1,3 км масофада мукаммал ва 0,15 км масофада жорий ҳамда 0,15 км масофада иссиқлик трассалари изолацияланди.
Шу билан бирга, аввалда марказий иссиқлик тармоғи орқали иссиқлик билан таъминланган ва кейинги 10 йил давомида Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари жараёнида марказий иссиқлик таъминотидан узилган 20 дан ортиқ уй-жойдаги 250 дан ортиқ уй-жойга индивидуал икки контурли қозонхона билан жиҳозлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ижтимоий муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш:
Халқ таълим тизимидаги 4 та болалар боғчалари мукаммал таъмирдан чиқарилди. Самарқанд шаҳрида 55-сон, Каттақўрғон шаҳрида 15-сон, Пайариқ туманидаги 13-сон, Пахтачи туманидаги 14-сон боғчалар таъмирланди.
Шунингдек, 70 та мактаб, 42 та болалар боғчаси жорий таъмирланди ва 1860 кв.метр синган ойналар алмаштирилди.
Халқ таълим тизимидаги 144 та таълим муассасасига 388 та тежамкор қозонлар ўрнатилди.
Соғлиқни сақлаш тизимида 12 та шифохонада жорий таъмирлаш ишларига маҳаллий бюджетдан 1 млрд 796 млн. сўм ажратилиб, барча шифохоналарда ишлар тугалланди.
33 та даволаш муассасаларидаги 68 та иситиш қозони тежамкорига алмаштирилиши режалаштирилган. Бу ишларга 1,288 млрд. сўм ажратилиб, барча муассасаларда энерготежамкор қозонлар ўрнатилди.
Ўрта махсус касб хунар таълими бошқармасига қарашли 8 та таълим муассасалардаги 32 та энерготежамкор қозонлар ўрнатилди.
Кўмир билан таъминлаш:
Ҳалқ таълими тизимидаги муассасаларининг 528 таси табиий газ билан, 1254 таси кўмир билан иситилади. Уларга 2017/2018 йиллар куз-қиш мавсуми учун 22,83 минг тонна кўмир ёқилғиси ажратилган (12,89 минг.тонна кўмир, 9,9 минг. тонна брикет).
Бюджет муассасаларига жами 13731 тонна кўмир, 5892 тонна брикет етказиб берилди.
Соғлиқни сақлаш муассасаларининг 90 таси табиий газ билан, 343 таси кўмир ёқилғисида иситилади, тиббиёт муассасаларига 3,58 минг тонна кўмир маҳсулотлари етказиб бериш режалаштирилган (1,9 минг.тонна кўмир, 1,68 минг.тонна брикет). Якунда 1924 тонна кўмир, 1680 тонна брикет етказиб берилди.
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасига қарашли муассасаларнинг 89 таси табиий газ билан, 88 тасига 2,6 минг. тонна кўмир маҳсулотига етказиш режалаштирилган бўлиб, 1364 тонна кўмир, 1120 тонна брикет етказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.