Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

2015 йилнинг январ-сентябр ойларида Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида

2015 йилнинг январ-сентябр ойларида Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида

2015 йилнинг январ-сентябр ойларида  Самарқанд вилоятидаижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида

2015 йилнинг 9 ойида Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва ислоҳотларнинг бориши Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан 2015 йилнинг 16 январида Ҳукумат мажлисида белгилаб берилган устувор йўналишлар ҳамда шу йил 29 январ куни Самарқанд вилояти фаолларининг йиғилишида кўрсатилган муаммолар ва вазифалардан келиб чиқиб, қуйидаги натижалар билан ифодаланади.

2015 йилга белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва мамлакат иқтисодиётини рақобатбардошлигини ошириш ҳамда иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш ва кўламини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялашга қаратилган вазифа ва тадбирларни амалга оширилиши вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.

Айниқса, хусусий бизнес учун қулай шарт-шароит яратиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини кучайтириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга оширишбўйича қилинган тадбирларнинг амалга оширилиши ҳар бир тармоқда изчил иқтисодий ўсиш суръатларининг таъминланишига замин бўлди.

 

Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар.

Январ-сентябр ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот 8196,7 млрд сўмни ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 110,4 фоизни (прогноз 109,6 фоиз) ва аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилиши 2315,3 минг сўмни ташкил этди (ўтган йилга нисбатан 8,2 фоизга ўсди).

Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3695,7 млрд сўмни ёки 114,1 фоизни (прогноз 113,5 фоиз) - 0,6 бандга, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 2009,8 млрд сўмни (106,5 фоизни), чакана товар айланмаси 4277,6 млрд сўмни (114 фоизни), капитал қўйилмалар 2051,6 млрд сўмни (111,8 фоизни), қурилиш-пудрат ишлари 1535,1 млрд сўмни (113,5 фоизни) ташкил этиб, 2,5 бандга, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 4263,9 млрд сўмни (106,6 фоизни), жами хизматлар ҳажми 4009,1 млрд сўмни (ўсиш суръати 115 фоизни) ташкил қилиб, белгиланган прогноз (114,8 фоиз) 0,2 бандга ошишига эришилди.

Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши 83,7 фоизни (2014 йилнинг шу даврига нисбатан 0,3 бандга кўп), хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 42,4 фоизни (1 бандга кўп) ташкил этди.

Ялпи ҳудудий маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 30,9 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 1,9 бандга камайган бўлса, саноат соҳаси 14,3 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 0,3 бандга, қурилиш соҳаси 0,5 бандга ва савдо ва умумий овқатланиш соҳаси 0,1 бандга ошди.

 

Инвестиция сиёсати реал сектор тармоқлари ривожланиши

Инвестиция сиёсати.

Барча молия манбалари ҳисобидан 2051,6 млрд сўм капитал маблағлар ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,8 фоиз ўсишга эришилди. Ўзлаштирилган капитал маблағларнинг 51,4 млрд сўми давлат бюджети, 180,6 млрд сўми бюджетдан ташқари фондлар, 37,8 млрд сўми хорижий инвестициялар ва кредитлар, 254,8 млрд сўм банк кредитлари, 1096,7 млрд сўми аҳоли маблағлари, корхона ва ташкилотлар маблағи 374,3 млрд сўмга тўғри келди.

Пудрат ташкилотлари томонидан ўз кучлари билан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми 1535 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113,5 фоиз ўсишга эришилди.

Барча манбалар ҳисобидан 1270,5 минг м2 турар-жой бинолари қурилиши белгиланган, 315 км ичимлик суви ва 84,2 км табиий газ тармоқларини фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 1268,6 минг м2 турар-жойлар фойдаланишга топширилди (99,8 фоиз), шунингдек, 280 км ичимлик суви ва 58,6 км табиий газ тармоқлари фойдаланишга топширилиб, йиллик режа мос равишда 88,8 ва 69,6 фоизга бажарилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил инвестиция дастури тўғрисида"ги қарорига мувофиқ умумтаълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳисобидан 91917,9 млн сўм режалаштирилган.

Артезиан қудуқлари ва ичимлик суви тармоқлари қурилишида 8479,5 млн сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 95,2 фоиз, соҳил бўйлари иншоот (дамба)ларини мустаҳкамлаш учун 1530,8 млн сўм маблағ ўзлаштирилди, йиллик режа 76,5 фоиз, умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция ва капитал таъмирлаш учун 51533,6 млн сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 114,3 фоиз 57 та 10591 та ўқувчи ўринли мактаблар, касб-ҳунар коллежи, академик лицейларни реконструкция ва капитал таъмирлашда 15869,2 млн сўм маблағ сарфланди. Натижада 16 та 420 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежи, соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция ва капитал таъмирлаш учун 27230,8 млн сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 88,5 фоизга бажарилди. Натижада 2 та 400 қатновли (Самарқанд шаҳридаги марказий кўп тармоқли поликлиника, 12-сонли оилавий поликлиника) фойдаланишига топширилди. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Республика фонди ҳисобидан 2668,7 млн сўм маблағ ўзлаштирилиб, йиллик режа 78,7 фоизга бажарилди.

2015 йилда Йўл дастурига киритилган 4 та халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш учун 56900 млн сўм маблағ режалаштирилган. 54512,7 млн сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 96 фоизга бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282 сонли қарорига мувофиқ, 2015 йилда 222,3 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиши ҳамда 1235 та намунавий уй-жойлар қурилиши мўлжалланган. 174 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиб, натижада 1050 та уй-жой фойдаланишга топширилди.

Саноат

3695,7 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 114,1 фоизни (прогноз 113,5 фоиз), ҳудудий тасарруфдаги саноат корхоналари томонидан 1496,2 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 121,3 фоизни (прогноз 116,5 фоиз), халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2009,8 млрд сўмни ёки ўсиш суръати 106,5 фоизни (прогноз 104,7 фоиз) ни ташкил этди.

Ишлаб чиқарилган халқ истеъмоли молларининг 38,1 фоизи (765,8 млрд сўм) озиқ-овқат маҳсулотларига, 59,4 фоизи (1193,6 млрд сўм) ноозиқ-овқат маҳсулотларига, 18,9 фоизи (380,3 млрд сўми) енгил саноат маҳсулотларига тўғри келди.Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг вилоят кўрсаткичи ўртача 1043,9 минг сўмни, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ўртача 567,7 минг сўмни ташкил этган.

Саноат маҳсулотлари таркибида машинасозлик ва метални қайта ишлаш саноатининг ўсиш суръати 760,5 млрд сўм (112,7 фоиз), қурилиш материаллари саноатида 153,7 млрд сўм (128,4 фоиз), енгил саноатда 380,3 млрд сўм (117 фоиз), ун-крупа ва комбикорма саноатида 149,9 млрд сўм (107,6 фоиз), металлургия саноатида 14,7 млрд сўм (116,1 фоиз), полиграфия саноати 23,8 млрд сўм (135 фоиз), форфор саноати 28,7 млрд сўм (110 фоиз), электроэнергетика саноатида 82,9 млрд сўм (103,6 фоиз), озиқ-овқат саноатида 216,3 млрд сўм (107,6 фоиз), ёқилғи саноати 148 фоизни, химия ва нефть химия саноати 116,9 фоизни ва бошқа тармоқларда 62,1 млрд сўм (136,8 фоиз)ни ташкил қилди.

27 та йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларидаги улуши 47,3 фоизни ташкил қилиб, унда ишлаётган ишчилар сони 32831 нафарни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,7 фоизни) ташкил қилмоқда. Кичик бизнеснинг улуши 52,7 фоизга тўғри келди.

2014 йилда ўтказилган VIII Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасида иштирок этган ҳудудий корхоналар томонидан 34951,5 млн сўмлик 93 та шартнома имзоланиб, ўтган йилга нисбатан 163 фоизни ташкил этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги қарорига асосан вилоятда 2011−2015 йилларда саноатни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини таъминлаш чора-тадбирлари дастурининг ижроси тўғрисида

Дастур доирасида 2011-2015 йилларда 216 та лойиҳа киритилиб, шундан 216 тасида молиявий манбалари аниқланган ва амалга ошириш учун тайёр лойиҳалар бўлиб, 64 млн 921,4 минг доллар миқдоридаги инвестицияларни жалб қилиш ҳисобидан 3962 та иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Дастур доирасида 1874,5 минг долларлик 7 та лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 148 та иш ўрни яратилди.

Жумладан, Жомбой туманидаги "Навруз интернешнл" қўшма корхонаси йиллик қуввати 1,2 млн далл бўлган яхна ичимликлар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди.

Нарпай туманидаги "Зарафшон" хусусий корхонаси йиллик қуввати 12 млн дона бўлган пишиқ ғишт ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 октябрдаги "2014-2016 йилларда Самарқанд вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури" лойиҳасини маъқуллаш ва унинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги йиғилиш баёнига мувофиқ, қиймати 576,6 млрд сўмга (ш.ж. 26,1 млн долларлик чет эл инвестициялари) тенг бўлган 406 та лойиҳани амалга ошириш ва 12366 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Саноат йўналишида қиймати 167,1 млрд сўмга тенг бўлган 271 та лойиҳани амалга ошириш ва 4463 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган бўлиб, ҳақиқатда қиймати 183,3 млрд сўм (94,5 млрд сўм корхонанинг ўз маблағи, 72,6 млрд сўм банк кредити ва 6 млн доллар чет эл инвестициялари)га тенг бўлган 297 та лойиҳани амалга ошириш натижасида 6108 та иш ўрни яратилди.

Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида "СамФормат строй" масъулияти чекланган жамиятининг салқин ичимликлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш (20 та иш ўрни), "Шамсиддин Бибихоним" масъулияти чекланган жамиятининг йиллик қуввати 100 тонна қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (16 та иш ўрни), "Боғибаланд музқаймоқ" масъулияти чекланган жамиятининг йиллик қуввати 50 тонна музқаймоқ ишлаб чиқаришни кенгайтириш (30 та иш ўрни) ташкил этилди.

Енгил саноат.

"Нормахмат" масъулияти чекланган жамиятининг йиллик қуввати 500 минг жуфт пайпоқ ишлаб чиқариш (25 та иш ўрни), "Жумабозар Девелопмент" масъулияти чекланган жамиятининг йиллик қуввати 5,4 минг дона кастюм-шим (10 та иш ўрни), "Озоджон Юсуф" масъулияти чекланган жамиятининг йиллик қуввати 100 минг дона тайёр-тикувчилик маҳсулотлари (20 та иш ўрни)ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш.

Жами 4009,1 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115 фоизга бажарилди. Шундан қишлоқ жойларда кўрсатилган хизматлар ҳажми 928,5 млрд сўмни ташкил этди, жами хизматлардаги улуши 23,2 фоизни ташкил қилди.

Хизматлар соҳасининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 42,4 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 1 бандга (ўтган йили 41,4 фоиз) ошишига эришилди.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастури бўйича жорий йилнинг 3-чорагида амалга оширилган лойиҳаларни таҳлил қилганда, жами қиймати 77,560 млн сўмлик маблағлар (8695 млн сўми тижорат банклари кредитлари) ўзлаштирилиши эвазига 836 та лойиҳа (режа 763 та) амалга оширилди, улар негизида 2854 та иш ўрни яратилди.

Чакана савдо товар айланмаси 4277,6 млрд сўмни ташкил этди. Аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш ҳажми 1926 млрд сўмни ташкил қилди.

Чакана товар айланиши аҳоли жон бошига 1208,3 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 199,2 минг сўмга ошди. Пуллик хизмат кўрсатиш ҳажми аҳоли жон бошига 544 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 100 минг сўмга ошди.

 

Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш

Ҳудудий экспорт.

Экспорт прогнози 275 млн 286,4 минг доллар бўлиб, ўтган давр ичида ҳудудий экспортёр корхоналар томонидан вилоят божхона ва статистика бошқармаси маълумотларига кўра 142 млн 254,2 минг долларлик (51,7 фоиз) ёки прогнозга нисбатан 133 млн 32,2 минг долларга кам маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилди.

Маълумот учун, вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ҳисобга олган ҳолда вилоятнинг экспорт ҳажми 340 млн 874,7 минг долларни ва режага нисбатан 123,8 фоизни ташкил этмоқда.

Шундан, саноат маҳсулотлари 33068,2 минг долларни, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 213799,3 минг долларни ва барча турдаги хизматлар 94007,2 минг долларни ташкил этмоқда.

 

Кичик бизнесни ривожлантириш

Рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналарининг сони 15840 тага етиб, 2014 йилнинг мос даврига нисбатан 106,1 фоизга ўсди. Жами рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналари соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, саноат соҳасида 3467 та (рўйхатдан ўтган корхоналарнинг 22 фоизи), қишлоқ хўжалиги соҳасида 1389 та (8,7 фоиз)ни, транпорт ва алоқа соҳасида 440 та (2,9 фоиз)ни, қурилиш соҳасида 1812 та (11,4 фоизни)ни, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5332 та (33,7 фоизни) ва бошқа соҳаларда 3370 та (21,3 фоиз)ни ташкил этди.

Кичик бизнес субъектлари ҳамда кичик тадбиркорларга 1697 та (151 минг кв.м) фаолият кўрсатмаётган бўш турган майдонлар ижарага берилди.

Кичик бизнес субъектларига 765,3 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Шу жумладан, қисқа муддатли кредитлар 244,9 млрд, узоқ муддатли кредитлар 520,4 млрд сўм миқдорида берилди.

Иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнес субъектларининг саноат маҳсулотларидаги улуши 50,2 фоизни, қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулотидаги улуши 98,9 фоизни, қурилиш ишларида 94,3 фоизни, чакана савдо айланмасида 70,6 фоизни ва аҳолига пулли хизмат кўрсатиш 56,7 фоизни ташкил қилди.


ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Демография.

2015 йилнинг 1 октябрь ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 3565,6 минг кишини ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоизга ошган.

Умумий аҳолидан 1354,9 минг киши (38 фоиз) шаҳарларда, 2210,7 минг киши (62 фоиз) қишлоқ жойларида истиқомат қилади.

Вилоятда меҳнат ресурслари 2028,6минг кишини ташкил этади. Меҳнатга лаёқатли аҳоли 2020,3 минг кишини, иқтисодиётда банд аҳоли 1438,9 минг кишини ташкил этди.

“Аҳолини иш билан таъминлаш” ҳудудий дастурига асосан 2015 йилнинг тўққиз ойи давомида шаҳар, туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига 31,2 минг киши иш сўраб мурожаат қилиб, дастурда белгиланган топшириқ 97,9 фоизга бажарилди. Аҳолини ишга жойлаштириш бўйича топшириқ 101,4 фоизга бажарилиб, 30,3 минг киши ишга жойлаштирилди, 487 киши қайта ўқитилди. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 916 киши жалб қилинди. Бўш иш ўринлари сони 4768 тани ташкил этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 13 ноябрдаги “2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги қарорининг Самарқанд вилоятида 2015 йилнинг тўққиз ойи давомида бажарилиши ҳақида

МАЪЛУМОТ

Вилоятда 72,6 мингта иш ўринлари яратилиб, белгиланган топшириқ 101,4 фоиз (қишлоқ жойларда 58,8 минг иш ўрни, 101,6 фоиз)га бажарилди.

Аҳоли бандлигини ошириш учун мақсадли дастурларга мувофиқ ташкил этилган иш ўринлари 11,9 мингта (жами яратилган иш ўринларига нисбатан 16,5 фоиз), шундан саноатда 4,5 мингта (6,2 фоиз), хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 2,8 мингта (3,9 фоиз), қишлоқ хўжалиги соҳасида 1,8 мингта (2,9 фоиз), ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига 2,8 мингта (3,9 фоиз).

Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар ҳисобига 19,7 мингта (27,1 фоиз), якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 8,8 мингта (19,7 фоиз), уй меҳнатининг барча шаклларини ташкил этиш ҳисобига 16,3 мингта (22,4 фоиз), деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига 15,9 мингта (21,9 фоиз) иш ўринлари яратилди.

 

Соғлиқни сақлаш

Вилоятда бозор муносабатларининг чуқурлашуви жараёнида соғлиқни сақлаш, ҳалқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, олий таълим, маданият ва спорт соҳаларининг ривожланиши борасида муайян ишлар олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар ва болалар, ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида"ги қарори асосида бир мунча ишлар амалга оширилди.

 Вилоят аҳолисига 44 та 11,6 минг ўринли шифохона, 420 та бир сменада 31,3 минг қатновга эга амбулатория-поликлиника муассасаларида 7699 врачлар, 27265 нафар ўрта тиббиёт ходимлари тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Шифохоналарда 10 минг аҳолига тўғри келадиган беморлар ўрни 32,5 тани ташкил этди. Амбулатория поликлиникаларда 10 минг кишига қатнов 88,4 минг кишини, врачлар билан таъминланиш даражаси 21,7 тани, ўрта тиббиёт ходимлари билин таъминланиш даражаси эса 77 тани ташкил этмоқда.

Вилоятда она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш борасида 4 та туғруқ комплекси, болалар саломатлигини муҳофаза қилишда вилоят кўп тармоқли болалар маркази, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий–амалий марказининг Самарқанд филиали, болалар хирургия шифохонаси, шаҳар болалар шифохонаси, 4 та болалар поликлиникаси, 4 та оилавий поликлиника, туман марказий шифохоналарининг болалар бўлимлари ва 358 та қишлоқ врачлик пунктлари намунали тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Ҳисобот даврида 8262,2 минг аҳолига 24527,2 млн. сўм миқдорда пуллик медицина хизмати кўрсатилди.

 

Узлуксиз таълимниривожлантириш

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунларнинг бажарилиши бўйича вилоятда бир мунча ишлар амалга оширилди.

 

Мактабгача таълим

2015 йилнинг 20 сентябр ҳолатига вилоятда 64,6 минг ўринли 564 та мактабгача таълим муассасаларида 63,8 минг бола тарбияланмоқда.

1 та мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинмоқда, 22 таси капитал таъмирланиб, жорий йилнинг 4-чорагида фойдаланишга топширилади.

 

Умумий ўрта таълим

Вилоятнинг 1230 та умумтаълим мактабида 541,6 минг ўқувчига 47,5 минг нафар ўқитувчи таълим-тарбия бермоқда. Ўқувчиларнинг 73,7 фоизи биринчи сменада ўқимоқда.

Умумтаълим мактабларининг биринчи синфларига 72738 нафар бола қабул қилиниб, Президент совғалари ва дарсликлар билан таъминланди.

2014-2015 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфини 54703 нафар ўқувчи тугатди. Улардан 3004 нафари академик лицейларга, 51606 нафари касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилинди.

44 та 7714 ўқувчи ўринли умумтаълим мактаблари реконструкция қилиниб, 5 та 3060 ўқувчи ўринли мактаб капитал таъмирланади. 40 та спорт зали қурилди.

 

Мактабдан ташқари таълим

Ўсиб келаётган авлоднинг ижодий қобилиятини аниқлаш ва ривожлантириш, ўқувчилар бўш вақтидан оқилона фойдаланиш учун вилоятда 26 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари, 51 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, 17 та “Баркамол авлод” ижодиёт марказлари фаолият кўрсатмоқда.

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими

14 та 9195 ўқувчи ўринли академик лицей ва 161 та 108469 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежлари мавжуд. Ушбу ўқув юртларида 173,8 минг ўқувчи ижтимоий, гуманитар, иқтисодий, тиббиёт, қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, маиший хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишидаги 110 та мутахассисликлар бўйича таълим олмоқдалар. 935 нафар олий маълумотли ўқитувчи, 11 018 нафар ўқитувчи ва 1582 нафар ишлаб чиқариш усталари уларга таълим бериб, касб-ҳунар сирларини ўргатмоқдалар.

2014-2015 ўқув йилида академик лицейларни 4041 ўқувчи битириб, 987 нафари олий ўқув юртларига ўқишга кирди. 58086 нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан 39831 нафари ишга жойлаштирилди, 606 нафари олий ўқув юртларига ўқишга кирди.

5 та касб-ҳунар коллежи реконструкция қилинди, 11 таси капитал таъмирланди.

 

Олийтаълим

2015-2016 ўқув йилида 6 та олий ўқув юрти ва 2 та олий ўқув юрти филиалига 5523 нафар талаба қабул қилинди. Шундан бакалавриатурага 5151, магистратурага 372 нафар талаба қабул қилинди.

2013-2014 ўқув йилида олий ўқув юртларини 5919 талаба тугатди.Уларнинг 1834 нафари грант асосида талим олди. Битирувчиларнинг 5031 нафари ишга жойлашган: бакалавриатдан 4508 нафар, магистратурадан 523 нафар.

 

Спорт соҳасида

Вилоятда 1493 та жисмоний тарбия ва спорт жамоалари бўлиб, уларда 141минг йигит ва қизлар жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиб, спортнинг 48 тури бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва спорт иншоотларида 5484 нафар мутахассислар ва мураббийлар машғулот олиб бормокда.

Бугунги кунда 5063 та спорт иншооти ишлаб турипди. Шундан 869 та спорт зали, 56 та стадион, 12 та сузиш бассейни, 1024 та баскетбол, 1270 та волейбол, 768 та гандбол, 22 та теннис корти ва 767 та футбол майдончаларидир.

52 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Улардан 5 таси маданият ва спорт ишлари бошқармаси, 44 таси халқ таълими бошқармаси, 1 таси “Динамо” ПФК тасарруфида. Самарқанд ва Тайлоқ Олимпия захиралари коллежлари фаолият кўрсатмоқда.

Самарқанд вилоятида 2015 йилнинг январ-сентябрь ойлари якунлари бўйича иқтисодий ислоҳотлар бориши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари (PDF форматда, 961 Кб)


Охирги ўзгариш: 24/11/2015 15:16.   Кўрилганлиги: 2826
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/about_region/economic_indicators/2015yil_3chorak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.