Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

2015 йилнинг январ-декабр ойларида Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида

2015 йилнинг январ-декабр ойларида Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида

2015 йилнинг январ-декабр ойларида Самарқанд вилоятидаижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида

2015 йилнинг январ-декабр ойларида Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва ислоҳотларнинг бориши Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан 2015 йилнинг 16 январида ҳукумат мажлисида белгилаб берилган устувор йўналишлар ҳамда 2015 йилнинг 29 январ куни вилоят фаолларининг йиғилишида кўрсатилган муаммолар ва вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги натижалар билан ифодаланади.

2015 йилга белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва мамлакат иқтисодиётини рақобатбардошлигини ошириш ҳамда иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жихатдан янгилашни жадаллаштириш ва кўламини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялашга қаратилган вазифа ва тадбирларнинг амалга оширилиши вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.

Айниқса, хусусий бизнес учун қулай шарт-шароит яратиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини кучайтириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга оширишҳар бир тармоқда изчил иқтисодий ўсиш суръатларининг таъминланишига замин бўлди.

МАКРОИҚТИСОДИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР

1. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар.Ялпи ҳудудий маҳсулот 11248,8 млрд сўмни ёки 2014 йилга нисбатан 110,5 фоизни ва аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилиши 3168,9 минг сўмни ташкил этиб, 2014 йилга нисбатан 8,4 фоизга ўсди.

Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 5652,2 млрд. сўмни (113,8 фоиз), белгиланган прогноз 1,3 бандга, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 3387,9 млрд. сўмни (108,2 фоиз), чакана товар айланмаси 6028,6 млрд. сўмни (114,8 фоиз), капитал қўйилмалар 2767,1 млрд. сўмни (116,7 фоиз), қурилиш-пудрат ишлари 1895,1 млрд. сўмни (112,4 фоиз) ташкил этиб, 1,1 бандга, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 4997,2 млрд. сўмни (107,3 фоиз), жами хизматлар ҳажми 5759,6 млрд сўмни (ўсиш суръати 116,9 фоиз) ташкил қилиб, белгиланган прогноз 0,8 бандга ошишига эришилди.

Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши 77,9 фоизни (2014 йилнинг шу даврига нисбатан 0,5 бандга кўп), хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 43,8 фоизни (0,2 бандга кўп) ташкил этди.

Ялпи ҳудудий маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 28,7 фоизни ташкил қилиб, 2014 йилга нисбатан 1,2 бандга камайган бўлса, саноат соҳаси 16,5 фоизни ташкил қилиб, 2014 йилга нисбатан 0,7 бандга, қурилиш соҳаси 8,6 фоиз (0,2 банд)га, савдо ва умумий овқатланиш соҳаси 9,4 фоиз (0,3 банд)га ошди. 

ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ РЕАЛ СЕКТОР ТАРМОҚЛАРИ РИВОЖЛАНИШИ 

Инвестиция сиёсати. Барча молия манбалари ҳисобидан 2 767,1 млрд. сўм капитал маблағ ўзлаштирилди (2014 йилга нисбатан 116,7 фоиз). Ўзлаштирилган капитал маблағларнинг 62,6 млрд. сўми давлат бюджети, 231,3 млрд. сўми бюджетдан ташқари фондлар, 29,4 млрд. сўми хорижий инвестиция ва кредитлар, 368 млрд. сўм банк кредитлари, 1385,9 млрд. сўми аҳоли, корхона ва ташкилотлар маблағи 610,6 млрд. сўм ҳисобига тўғри келди.

Пудрат ташкилотлари томонидан ўз кучи билан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми 1 895,2 млрд. сўмни ташкил этиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 12,4 фоиз ўсишга эришилди.

Барча манбалар ҳисобидан 1270,5 минг м2 турар-жой бинолари қурилиши белгиланган, 315 км ичимлик сув ва 84,2 км табиий газ тармоқлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 1327,2 минг м2 турар-жой фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, 316,5 км ичимлик сув ва 100,1 км табиий газ тармоғи фойдаланишга топширилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил Инвестиция дастури тўғрисида"ги қарориижроси бўйича

Артезиан қудуқлари ва ичимлик суви тармоқлари қурилишида 8868,3 млн. сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа тўлиқ бажарилди. Соҳил бўйлари иншоот(дамба)ларини мустаҳкамлаш учун 1352,2 млн. сўм маблағ ўзлаштирилиб, умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция ва капитал таъмирлаш учун 52136,4 млн. сўм маблағ сарфланди. Натижада 57 та 10401 та ўқувчи ўринли мактаб, касб-ҳунар коллежи, академик лицейларни реконструкция ва капитал таъмирлашда 16009,9 млн. сўм маблағ сарфланди. Натижада 16 та 420 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежи, соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция ва капитал таъмирланди. Умуман олганда, Самарқанд шаҳридаги 2 та 400 қатновли марказий кўп тармоқли поликлиникаси, 12-сонли оилавий поликлиника, шунингдек, Каттақўрғон шаҳар, Нарпай, Нуробод, Тайлоқ, Ургут туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят руҳий касалликлар шифохонаси таъмирланиб фойдаланишига топширилди.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Республика фонди ҳисобидан 3181,8 млн. сўм маблағ ўзлаштирилиб, йиллик режа бажарилди. 

Халқаро, давлат аҳамиятидаги ҳамда хўжаликлараро қишлоқ йўлларини таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида

Йўл дастурига киритилган 4 та халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларини реконструкция қилиниши учун 56900 млн. сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, амалда 64 581,6 млн. сўм маблағ сарфланди (113, фоиз.

Жумладан, М-37 "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобиль йўлининг Иштихон тумани ҳудудидан ўтган 53-63 км қисмида 12 км масофа учун 18,5 млрд. сўм, Нарпай тумани ҳудудидан ўтган 83-106 км қисмида 13 км масофа учун 27,8 млрд. сўм, Пахтачи тумани ҳудудидан ўтган 116-126 км қисмида 11 км йўлнинг таъмири учун 18,2 млрд. сўмлик ишлар бажарилган. 

САНОАТ

5652,2 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг мос даврига нисбатан 113,8 фоизни, ҳудудий тасарруфдаги саноат корхоналари томонидан 2584,9 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 119,1 фоизни, халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3387,9 млрд сўмни (106 фоиз) ташкил этди.

Ишлаб чиқарилган халқ истеъмоли молларининг 40,1 фоизи (1357,6млрд. сўм) озиқ-овқат маҳсулотларига, 58фоизи (1963,9млрд. сўм) ноозиқ-овқат маҳсулотларига, 19,3 фоизи (655,1 млрд. сўм) енгил саноат маҳсулотларига тўғри келди.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг вилоят кўрсаткичи ўртача 1592,3 минг сўмни, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ўртача 954,4 минг сўмни ташкил этган.

Саноат маҳсулотлари таркибида машинасозлик ва метални қайта ишлаш саноатининг ўсиш суръати 929,4 млрд. сўм ёки 106,5 фоизни, қурилиш материаллари саноатида 230,5 млрд. сўм ёки 123,4 фоизни, енгил саноатда 1387,9 млрд. сўм ёки 123,5 фоизни, ун-крупа ва комбикорма саноатида 225,2 млрд. сўм ёки 109,4 фоизни, металлургия саноатида 21,7 млрд. сўм, полиграфия саноати 33,5 млрд. сўм ёки 135,9 фоизни, фарфор саноати 37,4 млрд. сўм ёки 109,6 фоизни, электроэнергетика саноатида 118,4 млрд. сўм ёки 102,2 фоизни, озиқ-овқат саноатида 2245,3 млрд. сўм ёки 109,9 фоизни, ёқилғи саноати 1774,3 млн. сўм ёки 150,9 фоизни, химия ва нефт-химия саноати 234,9 млн сўм ёки 123 фоизни, медицина саноати 4,7 млрд. сўм ёки 147,2 фоизни, микробиология саноати 265,3 млн сўм ёки 103,1 фоизни ва бошқа тармоқларда 85,7 млрд. сўм ёки 125,4 фоизни ташкил қилди. 

Вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан саноат йўналишидаги лойиҳаларнинг бажарилиши тўғрисида

Саноат йўналишида қиймати 687,3 млрд. сўмга тенг бўлган жами 1829 та лойиҳани амалга ошириш ва 18 486 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган бўлиб, ҳақиқатда қиймати 757,9 млрд. сўм (ш.ж. 482,7 млрд. сўм корхонанинг ўз маблағи, 205,9 млрд. сўм банк кредити ва 27,6 млн. долларлик чет эл инвестициялари)га тенг бўлган 1829 та лойиҳа амалга оширилди.

“Мароқанд кабель инвест” масъулияти чекланган жамият томонидан кабель маҳсулотлари ишлаб чикариш, “Ўзбиокомбинат” қўшма корхонаси томонидан қишлоқ хўжалик ҳашаротларига қарши вакцина дори воситалари (9 турда) ва Сам Нур Тавфиз” қўшма корхонаси томонидан маиший газ баллонлари каби янги турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Амалга оширилган лойиҳалар тармоқлар кесимида таҳлил қилинганда:

- қурилиш материаллари саноати – 152 та лойиҳада 2467 та иш ўрни;

- озиқ-овқат маҳсулотлари саноати – 122 та лойиҳада 1911 та иш ўрни;

- енгил саноатда – 87 та лойиҳада 5694 та иш ўрни;

- кимё ва нефт-кимё саноати– 47 та лойиҳада 936 та иш ўрни;

- мебелсозлик ва қоғозни қайта ишлаш саноати – 38 та лойиҳада 449 та иш ўрни;

- чарм-пойабзал саноати – 12 та лойиҳада 442 та иш ўрни;

- машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар саноати – 5 та лойиҳада 230 та иш ўрни;

- электротехника саноати – 4 та лойиҳада 214 та иш ўрни;

- фармацевтика саноати – 4 та лойиҳада 117 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Лойиҳаларнинг ҳудудлар кесимида бажарилиши: Самарқанд шаҳрига 63 та, Каттақўрғон шаҳрида 30 та, Булунғурда 16 та, Жомбойда 15 та, Иштихонда 18 та, Каттақўрғонда 30 та, Нарпайда 34 та, Нурободда 13 та, Оқдарёда 9 та, Пайариқда 34 та, Пастдарғомда 21 та, Пахтачида 12 та, Самарқанд туманида 42 та, Тайлоқда 37 та, Ургутда 78 та, Қўшработда 19 та лойиҳа тўғри келмоқда.

ЖУМЛАДАН:

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш. "Ор Голден Оил" масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 2 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси (30 та иш ўрни), "Сам Формат строй" масъулияти чекланган жамиятнинг салқин ичимликлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш (20 та иш ўрни), "Шамсиддин Бибихоним" масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 100 тонна қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (16 та иш ўрни), "Боғибаланд музқаймоқ" масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 50 тонна музқаймоқ ишлаб чиқаришни кенгайтириш (30 та иш ўрни), ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Эликтиротехника саноати. "Ургут Элегант Сервис" масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 5 минг дона электро-чойнак, электр духовка ва плиталар ишлаб чиқариш (30 та иш ўрни);

Енгил саноат. “"Нормаҳмат" масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 500 минг жуфт пайпоқ ишлаб чиқариш (25 та иш ўрни), "Жумабозор девелопмент" масъулияти чекланган жамиятнинг йилик қуввати 5,4 минг дона кастюм-шим (10 та иш ўрни), "Озоджон Юсуф" масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 100 минг дона тайёр-тикувчилик маҳсулотлари (20 та иш ўрни)ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Кимё ва нефткимё саноати. "Ангора текстиль" қўшма корхонасининг йиллик қуввати 500 тонна полипропилен ипи ишлаб чиқаришни кенгайтириш (15 та иш ўрни) ва "Сам Карпет текстиль" масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 1,2 минг тонна полипропилен ипи маҳсулотлари (16 та иш ўрни) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Қурилиш ва пардозбоп материаллар. "Негматжон файз метал" масъулияти чекланган жамиятнинг черепицалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш (15 та иш ўрни), "Жомбой жавоҳири" қўшма корхонасининг йиллик қуввати 40 минг тонна гипс маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш (40 та иш ўрни), "Мадина зар тур" масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 2,5 минг кв.м. “Акфа” эшик ва ром маҳсулотлари (8 та иш ўрни) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилди. 

ХИЗМАТЛАР ВА СЕРВИС СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Вилоят бўйича 5759,9 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилиб, 2014 йилнинг мос даврига нисбатан 116,9 фоизга бажарилди. Шундан қишлоқ жойларда кўрсатилган хизматлар ҳажми 1341,3 млрд. сўмни ташкил этди, жами хизматлардаги улуши 23,3 фоизни ташкил қилди.

Хизматлар соҳасининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 43,8 фоизни ташкил қилиб, 2014 йилга нисбатан 0,2 бандга ошди.

Алоқа ва ахборотлаштириш хизмати 1,1 бандга (прогноз 121,7 фоиз), молия хизматлари 4,2 бандга (прогноз 120,5 фоиз), қурилиш хизматлари 11,9 бандга (прогноз 116,2 фоиз), технологик ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматлари 3,8 бандга (прогноз 115 фоиз), туристик хизматлар (меҳмонхона хизматлари билан бирга) 0,7 бандга (прогноз 114,8 фоиз), савдо ва умумий овқатланиш хизматлари 3,3 бандга (прогноз 114,4 фоиз) бажарилиши эвазига эришилди.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастури бўйича амалга оширилган лойиҳалар таҳлил қилинганда, жами қиймати 114,4 млрд. сўмлик маблағ (11,7 млрд. сўми тижорат банклари кредитлари). ўзлаштирилиши эвазига 1066 та лойиҳа амалга оширилиб, улар негизида 4020 та иш ўрни яратилди.

Жумладан, алоқа ва ахборотлаштириш хизмати соҳасида 6 та (6 та лойиҳа), компьтер дастурлаштириш хизмати соҳасида 28 та (20 та лойиҳа), молия хизматлари соҳасида 45 та (37 та лойиҳа), транспорт хизматлари соҳасида 50 та (14 та лойиҳа), қурилиш хизматлари соҳасида 8 та (3 та лойиҳа), технологик жиҳозларни таъмирлаш ва техника хизматини кўрсатиш соҳасида 17 та (3 та лойиҳа), қишлоқ хўжалик техникасини таъмирлаш ва техника хизматини кўрсатиш соҳасида 299 та (103 та лойиҳа), туризм хизматлари соҳасида 55 та (5 та лойиҳа), савдо ва умумий овқатланиш хизматлари соҳасида 1913 та (440 та лойиҳа), маиший хизматлар соҳасида 977 та (330 та лойиҳа), таълим хизматлари соҳасида 18 та (2 та лойиҳа), соғлиқни сақлаш хизматлари соҳасида 335 та (34 та лойиҳа), қишлоқ хўжалиги соҳасидаги хизматларда 15 та (6 та лойиҳа), бошқа турдаги хизматларда 245 та (63 та лойиҳа) иш ўрни яратилди.

Чакана савдо товар айланмаси 6028,6 млрд. сўмни ташкил этиб, 2014 йилнинг мос даврига нисбатан 114,8 фоизни ташкил этди. Аҳолига 2774 млрд. сўмлик пуллик хизматлар кўрсатилиб, 2014 йилнинг мос даврига нисбатан 115,2 фоизни ташкил қилди.

Вилоятда чакана савдо айланмаси аҳоли жон бошига 1698,3 минг сўмни ташкил қилиб, 2014 йилга нисбатан 297,4 минг сўмга ошди.

Пуллик хизмат кўрсатиш ҳажми аҳоли жон бошига 781,5 минг сўмни ташкил қилиб, 2014 йилга нисбатан 129,8 минг сўмга ошди. 

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

Қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилга нисбатан 107,3 фоизни ташкил этди. Вилоятнинг барча тоифадаги хўжаликларида дон ишлаб чиқариш ҳажми 851,7 минг тонна (100,4 фоиз), картошка 72,6 минг тонна (108,7 фоиз), сабзавот 1584,4 минг тонна (108,7 фоиз), полиз 103,7 минг тонна (106,7 фоиз), мева 375 минг тонна (109,8 фоиз), узум 556,7 минг тонна (112 фоиз), гўшт 244,4 минг тонна (106,3 фоиз), сут 1132,3 минг тонна (106,4 фоиз), тухум 1062 млн. дона (113 фоиз), асал 943 тонна (124,4 фоиз), балиқ 1839 тоннани (132,9 фоиз) ташкил қилди.

Фермер хўжаликларини оптималлаштириш натижасида уларнинг сони 12 641 тани ташкил этди ва уларга 532 минг гектар ер майдони ажратиб берилди. Ишлаб чиқарилган ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 37,8 фоизи фермер хўжаликлари ҳисобига тўғри келди, (2014 йилда 36,8 фоиз).

Фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари сони 511 151 тани ташкил этди. Шулардан юридик шахс мақомини олган деҳқон хўжаликлари сони 394 нафарни ташқил қилмоқда, уларга 90,9 минг гектар ер майдони ажратиб берилган.

Вилоят ҳокимининг 2015 йил 19 январдаги “Вилоятда 2015 йилда мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда озиқ-овқат лойиҳаларини ташкил этиш тўғрисида”ги йиғилиш қарорини бажариш юзасидан жами 16 та лойиҳа (10 та мева-сабзавот ва 6 та сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари) ташкил қилинди. Натижада 432 та иш ўрни яратилди.

Режада белгиланган 619 гектар интенсив боғ тўлиқ барпо қилинди.

Жами 292 та лойиҳа амалга оширилиб, шундан:

11 та музхона (йиллик қуввати 8250 тонна);

29 та иссиқхона (майдони 18 гектар);

16 та интенсив боғ (майдони 619 гектар);

87 та қорамолчилик (2250 бош, 1283 боши наслли);

25 та қўйчилик (2210 бош);

36 та паррандачилик (670 минг бош);

52 та балиқчилик (84 гектар сунъий ҳавза);

36 асаларичилик (1326 та қути) хўжаликлари ташкил этилди.

Лойиҳаларнинг умумий қиймати 146 615 млн. сўм бўлиб, натижада 2043 та иш ўрни яратилди. 

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Вилоят иқтисодий салоҳиятини оширишда ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва экспортни оширишга эътибор кучайтирилган. Масалан, 84 та давлат билан экспорт ва импорт амалга оширилди.

Ташқи савдо айланмаси 1031,6 млн.долларни ташкил этиб, шундан экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 331,6 млн. долларни (32,1 фоиз), импорт маҳсулотлари 700 млн.долларни ташкил этди (67,9 фоиз).

Ташқисавдо айланмаси ўсиш суръати 2014 йилга нисбатан 97,1фоизни, шу жумладан, экспорт 123,1фоизни, импорт маҳсулотлари 88,3 фоизни ташкил этди.

Экспорт таркибида маҳсулотлар структурасининг 2014 йилга нисбатан ўзгариш тенденциялари сезилмокда. Жумладан, четга экспорт қилинган маҳсулотларнинг 45,7фоизини (2014 йилда 35,5фоиз) озиқ-овқат маҳсулотлари (158,2 фоиз), 40,3 фоизи(109 фоиз)ни хизматлар (2014 йилда 45,6 фоиз), кимё саноати маҳсулотлари (151,5 фоиз) 1,8 фоизни (2014 йилда 1,4 фоизни), 1,4фоизини (2014 йилда 5 фоиз) асбоб-ускуналар ва автомобиллар (34,1 фоиз)ни ташкил этган.

Импорт қилинган маҳсулотларнинг 29,7 фоизини (2014 йилда 24,3 фоиз) кимё маҳсулотлари, 11,8 фоизини озиқ-овқат маҳсулотлари ( 2014 йилда 7,3 фоиз), 43,5 фоизини машина ва асбоб-ускуналар ( 2014 йилда 51,9 фоиз), 2,2 фоизини қора ва рангли металлар (2014 йилда 3,6 фоиз), 4,2 фоизини хизматлар (3,3 фоиз) ва бошқалар 7,9 фоизни ташкил қилган.

Ҳудудлар бўйича экспорт ҳажми таҳлил қилинганда, Нарпай туманида 809,6 минг доллар (2014 йилга нисбатан 14,4 фоиз), Пастдарғом туманида 2349,1 минг доллар (13,6 фоиз), Пахтачи туманида 240,1 минг доллар (78,7 фоиз) ва Каттақўрғон туманида 203 минг доллар экспорт қилинган (88,8 фоиз).

Кичик корхоналар ва микрофирмалар томонидан 272,7 млн.доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилинди (128,3 фоиз).

Ҳудудий экспорт. Экспорт прогнози 377 млн. 104,7 минг доллар бўлиб, ўтган даврда ҳудудий экспортёр корхоналар томонидан 377 млн. 697,4 минг доллар (100,1 фоиз)га бажарилди.

Шундан саноат маҳсулотлари 31895,8 минг долларни, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 94507,8 минг долларни, барча турдаги хизматлар 95293,8 минг долларни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, 42 та янги корхона экспортга жалб этилди ва 54940,7 минг доллар миқдорида маҳсулот экспортга жўнатилди.

Экспорт географияси кенгайиши натижасида бир нечта янги турдаги маҳсулотлар ҳам ўзлаштирилмоқда. Булар ветеринария препаратлари, сунъий тола, ковул, қизилмия илдизи, эркаклар, аёллар ва болалар жинси кийим маҳсулотлари, хўжалик қоғози, вольфрам ангидрид, турли хил қурилиш материаллари ва полипроилен қоплар).

Вилоятда рўйхатдан ўтган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 255 тани ташкил этмоқда. Шундан 240 таси фаолият кўрсатмоқда. Самарқанд шаҳрида 13 та, Жомбой ва Самарқанд туманларида 1 тадан хорижий корхоналар фаолият кўрсатмасдан турибди. 

КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Вилоятда 2043 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, уларнинг сони 15375 тага етди.

Рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналари соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, саноат соҳасида 3375 та (21,9 фоиз)ни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 1330 та (8,6 фоиз)ни, транспорт ва алоқа соҳасида 465 та (3 фоиз)ни, қурилиш соҳасида 1750 та (11,3 фоиз)ни, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5179 та (33,6 фоиз)ни ва бошқа соҳаларда 3276 та (21,3 фоиз)ни ташкил этди.

Рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналари 2016 йилнинг 1 январ ҳолатига 90 фоизи (13 840 таси) фаолият кўрсатиб келмоқда.

Соҳалар бўйича таҳлил:

саноат соҳасида 3046 та (22 фоиз);

қишлоқ хўжалиги соҳасида 1186 та (8,5 фоиз);

транспорт ва алоқа соҳасида 418 та (3 фоиз);

қурилиш соҳасида 1516 та (10,9 фоиз);

савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 4620 та (33,3 фоиз) ва бошқа соҳаларда 3054 та (22 фоиз) ни ташкил этди.

Кичик бизнес субъектлари ҳамда кичик тадбиркорларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2015 йилда 1784 та (165,2 минг кв м) бўш турган объектлар ижарага берилди.

Тижорт банклари томонидан 929,1 млрд. сўм микдорида кредит ажратилди. Шу жумладан, қисқа муддатли кредитлар 297,3 млрд. сўм, узоқ муддатли кредитлар 631,7 млрд. сўмни ташкил этган.

Иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнес субъектларининг саноат маҳсулотларидаги улуши 55,4 фоизни, қурилиш ишларида 93,5 фоизни, чакана савдо айланмасида 87,1 фоизни ва аҳолига пулли хизмат кўрсатиш 50,8 фоизни ташкил этмоқда. 

ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНИШИ

Демография. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2016 йилнинг 1 январ ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 3 млн. 584 минг 600 кишини ташкил қилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоизга ошган.

Умумий аҳолидан 1362,1 минг киши (38 фоиз) шаҳарларда, 2222,5 минг киши (62 фоиз) қишлоқ жойларида истиқомат қилади.

Вилоятда меҳнат ресурслари сони 2032,5минг кишини ташкил этади. Меҳнатга лаёқатли аҳоли 2023,8 минг кишини ташкил этиб, меҳнат ресурслардан иқтисодий фаол аҳоли 1530,6 минг кишини, иқтисодиётда банд аҳоли 1443,9 минг кишини жами ишсиз аҳоли сони 86,7 минг кишини, ишсизлик даражаси 5,7 фоизни ташкил этди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 13 ноябрдаги “2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги қарорининг ижроси ҳақида

Вилоятда 94,6 мингта иш ўрни яратилиб, белгиланган топшириқ 100,1 фоиз (қишлоқ жойларда 76 минг) га бажарилди.

Мақсадли дастурларга мувофиқ ташкил этилган иш ўринлари 19,4 мингта (20,5 фоиз), шундан саноатда 8,4 мингта (8,9 фоиз), хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 3,9 мингта (4,1 фоиз), қишлоқ хўжалиги соҳасида 1,9 мингта (2 фоиз), ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига 5,2 мингта (5,5 фоиз).

Бундан ташқари, тижорат банкларининг кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш учун ажратиладиган кредитлар ҳисобига 26,3 мингта (27,8 фоиз), якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 11,8 мингта (12,5 фоиз), уй меҳнатининг барча шаклларини ташкил этиш ҳисобига 17,5 мингта (18,5 фоиз), деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига 19,6 мингта (20,7 фоиз) иш ўрни яратилди.

Соғлиқни сақлаш

Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар ва болалар, ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги қарори асосида бирмунча ишлар амалга оширилди.

Вилоят аҳолисига 44 та 11,6 минг ўринли шифохона, 424 та бир сменада 31,2 минг қатновга эга амбулатория-поликлиника муассасаларида 7791 нафар врач, 27265 нафар ўрта тиббиёт ходимлари тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шифохоналарда 10 минг аҳолига тўғри келадиган беморлар ўрни 32,8 тани ташкил этди. Амбулатория поликлиникаларда 10 минг кишига қатнов 87,7 минг кишини, врачлар билан таъминланиш даражаси 21,8 тани, ўрта тиббиёт ходимлари билин таъминланиш даражаси эса 76,5 тани ташкил этмоқда.

Она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш борасида 4 та туғруқ комплекси, болалар саломатлигини муҳофаза қилишда вилоят кўп тармоқли болалар маркази, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий марказнинг Самарқанд филиали, болалар хирургия шифохонаси, шаҳар болалар шифохонаси, 4 та болалар поликлиникаси, 4 та оилавий поликлиника, туман марказий шифохоналарининг болалар бўлимлари ва 358 та қишлоқ врачлик пунктлари намунали тиббий хизмат кўрсатмоқда. 

Узлуксиз таълимни ривожлантириш

Мактабгача таълим

Вилоятда 64,6 минг ўринли 564 та мактабгача таълим муассасаларида 63,8 мингта болалар тарбияланмоқда. Мактабгача таълим муассасаларида 4584 тарбиячи ишламокда. Мактабгача таълим ёшидаги болаларни қамраб олиш даражаси 14,3 фоиз.

МТМларнинг 287 таси замонавий биноларда жойлашган.

2015 йилда 1 та мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинди, 22 таси капитал таъмирланди ва фойдаланишга топширилди. 

Умумий ўрта таълим

Вилоятнинг 1224 та умумтаълим мактабларида 544,1 минг ўқувчига 45,1 минг нафар ўқитувчи таълим-тарбия бермоқда. Ўқувчиларнинг 71 фоизи биринчи сменада ўқимоқда.

Умумтаълим мактабларининг биринчи синфларига 72738 нафар бола қабул қилиниб, улар Президент совғалари ва дарсликлар билан тўлиқ таъминланди.

2014-2015 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфларини 54723 нафар ўқувчи тугатиб, улардан 3350 нафари академик лицейларга, 52712 нафари касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилинди.

2015 йилда 44 та 7714 ўқувчи ўринли умумтаълим мактаблари реконструкция қилинди ва 5 та 3060 ўқувчи ўринли умумтаълим мактаби капитал таъмирланди.

Умумтаълим мактаблари учун 40 та спорт заллари қурилди. 

Мактабдан ташқари таълим

Ўсиб келаётган авлоднинг ижодий қобилиятини аниқлаш ва ривожлантириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларидан оқилона фойдаланиш мақсадида 26 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 51 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 17 та “Баркамол авлод” ижодиёт маркази фаолият кўрсатмоқда. 

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими

Вилоятда 14 та 9195 ўқувчи ўринли академик лицей ва 161 та 108469 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежлари мавжуд.

Ушбу ўқув юртларида 173,1 минг нафар ўқувчилар ижтимоий, гуманитар, иқтисодий, тиббиёт, қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, маиший хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишидаги 112 мутахассислик бўйича таълим олмоқдалар.

14 та академик лицейда 935 нафар олий маълумотли ўқитувчилар, 161 та касб-ҳунар коллежларида эса 11 018 нафар ўқитувчилар ва 1582 нафар ишлаб чиқариш усталари таълим-тарбия бермоқда.

Қувватларидан фойдаланиш коэффициенти академик лицейларда 1,2 тани, касб-хунар коллежларида 1,5 тани ташкил этмоқда.

2015-2016 ўқув йилида академик лицейларга 3350 нафар, касб-ҳунар коллежларига 52712нафарўқувчиқабул қилинади. 2014-2015 ўқув йилида академик лицейларни 4024 нафар ўқувчи битириб, уларнинг 987 нафари (24,4 фоизи) олий ўқув юртларига ўқишга киради.

58086 нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан 50692 нафари (87,3 фоизи) ишга жойлаштирилди. Ишга жойлашган битирувчиларнинг 41284 нафари (81,4 фоизи) бириктирилган корхона, ташкилотларга, 9408 нафари (18,6 фоизи) бошқа корхоналарга ишга жойлаштирилди.

Ўз мутахассислиги бўйича 28728 нафар (56,7 фоиз) битирувчилар ишга жойлаштирилди.

2551 таси ишга жойлаштириш жараёнида, битирувчиларнинг 3549 нафари (6,1 фоизи) турли сабабларга кўра ишга жойлашмайдиганларни ташкил этади. 1294 киши (2,2 фоиз) олий ўқув юртларига ўқишга кирди.

2015 йилда 5 та касб-ҳунар коллежи реконструкция қилинди, 11 таси капитал таъмирланди. 

Олийтаълим

2015-2016 ўқув йилида 6 та олий ўқув юрти ва 2 та олий ўқув юрти филиалига 6325 нафар талаба қабул қилинди.

Шундан, бакалавриатурага 5872 нафар, магистратурага 453 нафар талаба қабул қилинди.

2014-2015 ўқув йилида олий ўқув юртларини 5686 нафар талаба тугатди.Уларнинг 1853 нафари давлат гранти асосида таълим олди. Битирувчиларнинг 5031 нафари ишга жойлашган. 

Спорт соҳасида

Вилоятда жами 5169 та спорт иншоотлари хизмат кўрсатиб келмоқда. Жумладан, 56 та стадион, 896 та спорт зали, 12 та сузиш бассейни, 1030 та баскетбол, 1277 та волейбол, 770 та гандбол, 22 та теннис корти, 767 та футбол майдони, 331 та мини-футбол майдони (91 таси сунъий қопламали футбол майдончалари)да бир кунда 153 890 нафар (60 724 нафари қизлар) спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

2 та олимпия заҳиралари коллежи, 1 та олимпия заҳиралари тайёрлаш маркази, 2 та олий спорт маҳорати мактаби, 50 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида спортнинг 55 та тури бўйича ўқувчи-ёшлар спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан 2003-2015 йиллар мобайнида 199 та спорт иншооти (166 таси қишлоқ жойларида) қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Жумладан, 25 та ТИП спорт мажмуаси 114 та умумтаълим мактабига янги спорт заллари, 7 та якка тартибдаги қурилиш, 6 та сузиш бассейни, 21 та реконструкция иншоотлари, 5 та сузиш ҳавзалари ва 26 та мусиқа ва санъат мактабларини ташкил этади.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 40 та спорт зал ҳамда 1 та сузиш бассейни қурилди, 5 та спорт мактабида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

1324 нафар мураббийлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг 408 нафарини хотин-қиз мураббийлар ташкил этади.

2015 йил давомида самарқандлик спортчилар Республика миқёсда ўтказилган чемпионат ва мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб, 972 та медалларни (301 та олтин, 247 та кумуш, 424 та бронза) қўлга киритдилар.

Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда халқаро турнирларда 56 та олтин, 44 та кумуш ва 38 та бронза, жами 138 та медаллар қўлга киритилди.

Шундан 4 нафари Жаҳон чемпиони, 9 нафари Жаҳон чемпионати совриндорлари ва 11 нафари Осиё чемпионлари бўлишди.

Жумладан, дзюдо бўйича Диёра Келдиёрова (6 августда Босния ва Герцоговинада), самбо бўйича Жаҳона Туркманова (7 октябрда Латвияда), юнон-рум кураши бўйича Тўрабек Тиркашев (26 августда Босния ва Герцоговинада) ва кураш бўйича Темурхон Тўраев (7 ноябрда Эронда) жаҳон чемпионлари бўлишди.

Вилоятда 2015 йил давомида 647 та оммавий спорт тадбирлари, 46 та Республика чемпионати ва кубоги мусобақалари, 1 та халқаро спорт мусобақалари ўтказилди.

2015 йил давомида спорт турлари бўйича халқаро тоифадаги спорт усталари 8 нафарга, спорт усталари сони 64 нафарга, спорт усталигига номзодлар 147 нафарга кўпайди.

Самарқанд вилоятида 2015 йилнинг январ-декабрь ойлари якунлари бўйича иқтисодий ислоҳотлар бориши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари (PDF форматда, 551 Кб)

2015 йил январ-декабр ойи якунларида Cамарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари (PDF форматда, 389 Кб)


Охирги ўзгариш: 30/01/2016 08:25.   Кўрилганлиги: 3452
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/about_region/economic_indicators/2015_yillik

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.