Ҳисобот даврида Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва ислоҳотларнинг бориши Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан 17 январь куни ҳукумат мажлисида белгилаб берилган устувор йўналишлар ҳамда 9 февраль куни вилоят фаолларининг йиғилишида кўрсатилган муаммолар ва вазифалардан келиб чиқиб, қуйидаги натижалар ва имкониятлар билан ифодаланади.
2014 йилга белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва мамлакат иқтисодиётини рақобатбардошлигини ошириш ҳамда иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш ва кўламларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялашга қаратилган вазифа ва тадбирларни амалга оширилиши вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.
Айниқса, хусусий бизнес учун мумкин қадар қулай шарт-шароитлар яратиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини кучайтириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга оширишбўйича қилинган тадбирларнинг амалга оширилиши ҳар бир тармоқда изчил иқтисодий ўсиш суръатларининг таъминланишига замин бўлди.
МАКРОИҚТИСОДИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар.Вилоятда январь-декабрьь ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот 9198,1 млрд сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 110,5 фоизни (прогноз 109,4 фоиз) ва аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилиши 2643 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 8,4 фоизга ўсди.
Жумладан, йил якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4357,2 млрд сўмни, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 2837,3 млрд сўмни, чакана товар айланмаси 4875,3 млрд сўмни, капитал қўйилмалар 2185,7 млрд сўмни, қурилиш пудрат ишлари 1572,6 млрд сўмни, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 4394,1 млрд сўмни ташкил этиб, экспорт 152,7 млн долларни ёки 105,2 фоизни ташкил этди.
Натижада вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 9198,1 млрд сўмни ёки 110,5 фоизни ташкил этиб, белгиланган прогнозга нисбатан 1,1 бандга ўсишига эришилди.
Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши 77,4 фоизга (2013 йилга нисбатан 0,3 бандга кўп), хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 45 фоизни (0,5 бандга кўп) ташкил этган.
Ялпи ҳудудий маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 1,3 бандга камайган бўлса, саноатнинг улуши 0,7 бандга ҳамда қурилиш соҳасининг улуши 0,7 бандга ошган.
Молиявий ҳолат
Бюджет-солиқ сиёсати. Вилоятда молиявий барқарорликни таъминлаш, тўлов интизоми ҳамда пул-кредит сиёсатини мустаҳкамлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилди. Маҳаллий бюджет даромадлари жорий йилнинг январь-декабрь ойлари даврида 883,9 млрд сўмни ташкил этиб, белгиланган бюджет даромадлари прогнози 116,5 фоизга бажарилди ва Республикадан маҳаллий бюджет харажатларини қоплаш учун дотация олинмади ва туманларга харажатларни қоплаш учун вилоят бюджетидан дотация ажратилмади.
Иқтисодиётга йўналтирилган кредит қўйилмалар ҳисобот даврида 1 трлн 170,5 млрд сўмни ташкил этиб, прогноз бажарилиши 1,4 мартага, ажратилган кредитларнинг 984,4 млрд сўми ёки 84,6 фоизи узоқ муддатли кредитлардир.
Ажратилган кредит маблағларнинг 712,8 млрд сўми ёки 60,8 фоизи кичик бизнес субъектларини молиялаштиришга йўналтирилди ва ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 133,2 фоизни ташкил этиб, шундан 4,7 млрд сўми имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилган кредитлар бўлиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 мартага ошишига эришилди.
ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ РЕАЛ СЕКТОР ТАРМОҚЛАРИ РИВОЖЛАНИШИ
1. Инвестиция сиёсати. январь-декабрььойларида барча молия манбалари ҳисобидан 2185,6 млрд сўм капитал маблағлар ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,4 фоиз ўсишга эришилди. Ўзлаштирилган капитал маблағларнинг 57,4 млрд сўми давлат бюджети, 261,5 млрд сўми бюджетдан ташқари фондлар, 99,5 млрд сўми хорижий инвестициялар ва кредитлар, 299,2 млрд сўм банк кредитлари, 982,9 млрд сўми аҳоли маблағлари, корхона ва ташкилотлар маблағи 484,9 млрд сўм ҳисобига тўғри келди.
Пудрат ташкилотлари томонидан ўз кучлари билан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми 1572,6 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,2 фоиз ўсишга эришилди.
Ҳисобот даврида барча манбалар ҳисобидан 1210 минг м2 турар-жойлар биноларини қурилиши белгиланган бўлиб, амалда 1264,6 минг м2 турар-жойлар фойдаланишга топширилди ва 4-чорак режаси 104,5 фоизга, шунингдек, 300,3 км ичимлик суви ва 104,1 км табиий газ тармоқлари фойдаланишга топширилиб, 4-чорак режаси мос равишда 104,7 ва 126,6 фоизга бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил инвестиция дастури тўғрисида"ги қарори бўйича
Умумтаълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳисобидан 81943 млн сўм режалаштирилган. Шундан:
- умумтаълим мактаблари учун 39976,3 млн сўм (52 та 10 972 ўқувчи ўринли умумтаълим мактабини реконструкция қилиш ва 14 та умумтаълим мактабини капитал таъмирлаш);
- касб-ҳунар коллежларни қуриш, реконструкция қилиш, уларга ётоқхоналар қуриш ҳамда капитал таъмирлаш учун 13204,9 млн сўм (1 та 180 ўқувчи ўринга мўлжалланга коллеж реконструкция қилиш, 3 та коллежга 18х30 ҳажмли спорт зали қуриш, 13 та коллеж ва 1 та академик лицейни капитал таъмирлаш)
- Соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш учун 28761,6 млн сўм (Иштихон, Пайариқ, Нарпай, Ургут ва Тайлоқ туманларида туман тиббиёт бирлашмаларини реконструкция қилиш, Самарқанд шаҳар юқумли касалликлар шифохонасини реконструкция қилиш, Самарқанд шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказини реконструкция қилиш, Самарқанд шахридаги вилоят онкология диспанцерини реконструкция қилиш, Самарқанд шахридаги собиқ эндокренология шифохонасини 150 қатновга мўлжалланган марказий кўп тармоқли диагностика поликлиникасига мослаб реконструкция қилиш, Самарқанд шаҳридаги 250 қатновга мўлжалланган 8-сон оилавий поликлиника биносини реконструкция қилиш, Самарқанд шахридаги 2-сонли шаҳар юқумли касалликлар шифохонасини вилоят эндокринология диспанцерига мослаб реконструкция қилиш ва Ургут туманидаги руҳий касалликлар шифохонасини капитал таъмирлаш),
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Республика фонди ҳисобидан 1 909,7 млн сўм маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг январь-декабрьь ойларида артезиан қудуқлари ва ичимлик суви тармоқлари қурилишида 9484 41 млн сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа тўлиқ бажарилди. Натижада 74 та объект ва 127 64 км ичимлик суви тармоғи фойдаланишга топширилди.
Умумтаълим мактабларини реконструкция ва капитал таъмирлаш учун 39701,738 млн сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 101,8 фоизга бажарилиши натижасида 66 та 11182 ўқув ўринли (шундан: 53 та реконструкция ва 13 та капитал таъмирлаш) умумтаълим мактаблари фойдаланишга топширилди.
Соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш учун 29268 81 млн сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 100,1 фоизга бажарилиши натижасида Ургут, Тайлоқ, Нарпай, Иштихон, Пайариқ туманларидаги туман тиббиёт бирлашмалари, Самарқанд шаҳридаги вилоят онкология диспанцерини, Самарқанд шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказини, Самарқанд шаҳридаги собиқ эндокренология шифохонасини 150 қатновга мўлжалланган марказий кўп тармоқли диагностика поликлиникаси, Самарқанд шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси, Самарқанд шаҳридаги 250 қатновга мўлжалланган 8-сон оилавий поликлиника биноси ва Самарқанд шахридаги 2-сонли шаҳар юқумли касалликлар шифохонасини вилоят эндокринология диспанцерлари реконструкция қилиниб ва Ургут туманидаги руҳий касалликлар шифохонасини капитал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
Касб-ҳунар коллеж, академик лицейларни реконструкция ва капитал таъмирлашда 13026,721 млн сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 100 фоизга бажарилиши натижасида 1 та 180 ўқувчи ўринга мўлжалланга коллеж реконструкция қилинди, 3 та коллежга 18х30 ҳажмли спорт зал қуриш, 13 та коллеж ва 1 та академик лицейни капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Республика фонди ҳисобидан 1915,5 млн сўм маблағ ўзлаштирилиб, йиллик режа 100 фоизга бажарилди.
Самарқанд вилоятида 2014 йилга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастурига жорий йилнинг январь-декабрь ойлари давомида дастур доирасида 1864 та лойиҳа фойдаланишга топширилиб, 597,4 млрд сўм инвестиция жалб қилинди. Жумладан, 597,4 млрд сўми марказлашмаган инвестициялар. Марказлашмаган инвестицияларнинг 353,1 млрд сўми ўз маблағлари, 214,3 млрд сўми тижорат банклари, 23,5 млрд сўми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилди.
Самарқанд вилоятининг 2014 йилга мўлжалланган хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳудудий инвестиция дастурига асосан дастур доирасида 40 та лойиҳа бўйича 60 млн доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштирилди ва прогноз (55,7 млн доллар)га нисбатан 107,6 фоизни ташкил этди.
Шундан, 19 та лойиҳа бўйича 32,8 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиб умумий жалб этилган инвестициянинг 54 фоизини ташкил этмоқда. Қолган 10,8 млн доллари тижорат банклари ва 16,2 млн долллар лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ташкил этмоқда.
Ушбу дастур доирасида ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг асосий қисми Самарқанд шаҳри –38 фоиз, Самарқанд тумани – 34,5 фоиз, Оқдарё тумани 18,6 фоиз, Тайлоқ тумани 2,5 фоиз ва бошқалар зиммасига тўғри келди.
Шу жумладан, амалга оширилган лойиҳар ҳисобига 282 та янги иш ўринлари яратилиб, 686,3 минг доллар миқдоридаги маҳсулотлар хорижга экспорт қилинди.
Вилоятда 2014 йилда халқаро, давлат аҳамиятидаги ҳамда хўжаликлараро қишлоқ йўлларини таъмирлаш тўғрисида
Вилоятда йўл дастурига киритилган 4 та халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш учун 67308 млн сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 100 фоизга бажарилди.
Бундан ташқари маҳаллий бюджет ҳисобидан Шаҳарлар ва туманлар марказлари кўчалари, қишлоқ аҳоли пункитлари кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўллари ҳамда шаҳар посёлкалари ички йўлларини таъмирлаш учун 10367,4 млн сўм маблағ ҳисобига 114,5 км йўлларни таъмирлаш режалаштрилган. Бугунги кунда ушбу автомобил йўлларини таъмирлашда 10038,7 млн сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 100 фоизга бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 ноябрдаги “Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2014 йил дастури тўғрисида”ги қарорининг ижроси бўйича
2014 йилда 169,1 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиб, 1127 та намунавий уй-жойлар қурилиши мўлжлланган.
Ўтган январь-декабрь ойларида намунавий уй-жойлар қурилишида 176204 млн сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 100 фоизга бажарилди.
Натижада 1127 та, шундан: Булунғур туманида 76 та, Жомбой туманида 90 та, Иштихон туманида 70, Каттақўрғон туманида 60, Нарпай туманида 60 та, Нуробод туманида 30 та, Оқдарё туманида 120 та, Пайариқ туманида 60 та, Пастдарғом туманида 130 та, Пахтачи туманида 28 та, Самарқанд туманида 162 та, Тайлоқ туманида 109 та, Ургут туманида 110 та ва Қўшработ туманида 22 та намунавий уй-жойлар қурилиб, уй-жой эгаларига фойдаланишга топширилди.
Саноат.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми амалдаги нархларда 4357,2 млрд сўмни, халқистеъмол моллари ишлаб чиқариш 2837,3 млрд сўмни ёки ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан солиштирма нархларда мос равишда 115,7 ва 117,3 фоизни ташкил этган. Ишлаб чиқарилган халқ истеъмол молларининг 38 фоиз (1078,3 млрд сўм) озиқ-овқат маҳсулотларига ва 62 фоизи (1759 млрд сўм) ноозиқ-овқат маҳсулотларига тўғри келган.
Вилоятдаги 1 та йирик саноат корхонаси томонидан ҳисобот даврида маҳсулот ишлаб чиқариш суръатлари пасайишига йўл қўйилган.
Жумладан, маҳсулотга бўлган талабнинг камлиги сабабли “Ингичка Металс” ОАЖда 71,4 фоизни ташкил этиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайган.
Ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 17,8 млрд сўми ёки 4 фоизи химия ва нефт санотига, 854,4 млрд сўми ёки 19,6 фоизи машинасозлик ва метални қайта ишлашга, 292,5 млрд сўми ёки 6,7 фоизи қурилиш материаллари саноатига, 858,9 млрд сўми ёки 19,7 фоизи енгил саноатга, 1662,3 млрд сўм ёки 38,1 фоизи озиқ-овқат саноатига, 513,3 млрд сўми ёки 11,8 фоизи бошқа тармоқларга тўғри келган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги ҳамда вилоят ҳокимининг 10 февралдаги "2014-2016 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида"ги қарорларига асосанвилоятда 17 та ҳудудий тасарруфдаги ҳамда 2 та республика тасарруфидаги саноат корхоналари43 та лойиҳа биланмаҳаллийлаштириш дастурига киритилган.
Вилоят статистика бошқармасининг маълумотларига кўра маҳаллийлаштириш дастурига киритилган 43 та лойиҳа бўйича амалга оширилганишлар натижасида 131,6 млрд сўмлик импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқарилиб, йиллик режа топшириғи 61,7 фоизга бажарилди.
Маҳсулот сотиш ҳажми 54,4 млрд сўмни ташкил этиб, 1923,6 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Иқтисод қилинган валюта миқдори16 млн долларни ташкил этди.
Маҳаллийлаштириш Дастурини амалга ошириш мобайнида йил якуни билан 147та янги иш ўринлари яратилди.Дастурга киритилган 15 корхона томонидан йил бошидан буён 13056,1 млн сўм божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган. Жумладан, Давлат божидан 5449,1 млн сўм, ҚҚСдан 7533,2 млн сўм ва акциздан 73,8 млн сўм имтиёзлар берилди.
Шунингдек, дастурдаги 11 та корхонага 865,4 млн сўм солиқ имтиёзлари қўлланилиб, ушбу маблағлар корхоналарнинг қувватларини модернизациялаш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархини пасайтиришга йўналтирилган.
Ўтказилган мониторинг натижасига кўра, "Стеклопластик" масъулияти чекланган жамият маҳаллийлаштириш дастурига Электрон доска, ISUZU автобуслари учун бампер, грудина, спорт ва дам олиш учун стеклопластик қайиқлар, акушер-гинекологик креслолар ҳамда спорт инвентарларишлаб чиқариш 6 та лойиҳалари биланкиритилган бўлиб,январь-декабрь ойларида 4054,5 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган, бунда электрон доска, стеклопластик қайиқ ва акушер-гинекологик креслолар ишлаб чиқариш ҳажми 100 фоизга бажарилган бўлса, ISUZU автобуслари учун “Бампер” ва “Грудина” ишлаб чиқариш лойиҳалари 3,5 баравар ва спорт инвентарларишлаб чиқариш лойиҳаси 4,3 ортиғи билан бажарилган.
Шунингдек, «Chin Lateks» қўшма корхонаси ПВА клей ишлаб чиқариш,«Сам-Нур-Тафвиз» қўшма корхонаси “Элите” электропечка ишлаб чиқариш, «Алназар орзу сервис» масъулияти чекланган жамият иккиламчи ПЭТ идишлардан тола маҳсулоти (полиэтилентерефталат) ишлаб чиқариш, "BEKMEZ HALI" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси дастурга полипропилен ип ишлаб чиқариш, “Мароқанд Сифат” масъулияти чекланган жамият – сунъий чим, резинали ковралан ва полиэстер тикув иплари ишлаб чиқариш, “Жомбой Жавохири” масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси – микрокальцит маҳсулоти, “Сам Полиэн Текстиль” масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси полипропилен ип маҳсулоти ишлаб чиқариш режалари 100 фоиздан ортиқ бажарилган.
2013 йилда ўтказилган VII Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасида иштирок этган ҳудудий корхоналар томонидан 21002 млн сўмлик 121 та шартнома имзоланиб, ўтган йилга нисбатан 160 фоизни ташкил этди. Вилоятда ишлаб чиқараладиган 125 млн доллар миқдорида маҳсулотлар экспорт қилиш учун хорижий компаниялар билан шартномалар имзоланган.
VII Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси доирасида тузилган шартномаларнинг ҳудудий корхоналар томонидан 8000,9 млн сўмга сотиб олиниши режалаштирилган бўлиб, ҳақикатда тезкор маълумотларга кўра 21127,8 млн сўмга сотиб олинган, белгиланган режа 100,6 фоизга бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги қарорига асосан вилоятда 2011−2015 йилларда саноатни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини таъминлаш чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисида
Дастур доирасида 2011-2015 йилларда 216 та лойиҳалар киритилиб, шундан 216 тасида молиявий манбалари аниқланган ва амалга ошириш учун тайёр лойиҳалар бўлиб 64 млн 921,4 минг доллар миқдоридаги инвестицияларни жалб қилиш ҳисобидан 3962 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Жорий йилнинг январь-декабрь ойларида дастур доирасида 1,1 млн долларлик 15 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 207 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда ўтган давр ичида 15 та, шундан: 10 та ноозиқ-овқат ва 5 та озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш йўналишидаги инвестицион лойиҳаларга 3,1 млн долларлик инвестициялар йўналтирилди ва натижада 207 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан, Булунғур туманида “Мингчинор Осиё” масъулияти чекланган жамият негизида йиллик қуввати 7,2 минг кв.м профнастил ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси;
Оқдарё туманида “Слайк Муминмирзо” хусусий корҳонасининг йиллик қуввати 500 комплект мебел ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси;
Пастдарғом туманида “Гўзалкент замини” масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 20 минг кв.м профнастил ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси;
Самарқанд туманида “Шохрух” масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 50 тонна нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси, хусусий тадбиркор Фарида Раҳматова ташаббуси билан йиллик қуввати 20 тонна қандалот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалри амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 октябрдаги "2014-2016 йилларда Самарқанд вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш Дастури" лойиҳасини маъқуллаш ва унинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 305-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ қиймати 406,5 млрд сўмга (ш.ж. 9,8 млн долларлик чет эл инвестициялари) тенг бўлган 472 та лойиҳани амалга ошириш ва 7954 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
Шундан, 1-чоракда қиймати 70,9 млрд сўмга тенг 111 та, 2-чоракда қиймати 41,1 млрд сўмга тенг 111 та, 3-чоракда қиймати 68,8 млрд сўмга тенг 118 та ва 4-чоракда қиймати 225,7 млрд сўмга тенг 132 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Тармоқлар кесимида 75 таси (15,9 фоизи) енгил саноат, 124 таси (26,3 фоизи) озиқ-овқат маҳсулотлари, 178 таси (37,7 фоизи) қурилиш материаллари, 34 таси (7,2 фоизи) кимё ва нефткимё саноати, 34 таси (7,2 фоизи) мебелсозлик ва қоғозни қайта ишлаш саноати, 10 таси (2,1 фоизи) терини қайта ишлаш ва чарм-пойафзал маҳсулотлари, 7 таси (1,5 фоизи) машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, 6 таси (1,3 фоизи) фармацевтика саноати ва 4 таси (0,8 фоизи) электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Ҳудудлар кесимида режалаштирилган лойиҳалардан Самарқанд шаҳрига 93 таси (19,7 фоизи), Ургут туманига 61 таси (12,9 фоизи), Каттақўрғон шаҳрига 34 таси (7,2 фоизи), Самарқанд туманига 33 таси (7 фоизи), Пастдарғом туманига 30 таси (6,4 фоизи), Иштихон туманига 29 таси (6,1 фоизи), Нарпай туманига 28 таси (5,9 фоизи), Каттақўрғон туманига 25 таси (5,3 фоизи), Қўшработ туманига 23 таси (4,9 фоизи) ва Пайариқ туманига 20 таси (4,2 фоизи) тўғри келмоқда.
Шунингдек, дастур доирасидаги 9 та лойиҳага 9,8 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни киритиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, Иштихон туманидаги 1 та лойиҳага 5,7 млн долл, Ургут туманидаги 6 та лойиҳага 3,2 млн долл, Оқдарё туманидаги 1 та лойиҳага 750 минг долл ва Пастдарғом туманидаги 1 та лойиҳага 100 минг долларлик хорижий инвестицияларни жалб этиш режалаштирилган.
Мазкур дастурга мувофиққиймати 372,5 млрд сўмлик 478 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 7954 та янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда ҳисобот даврида қиймати 374,8 млрд сўмлик 478 та лойиҳалар фойдаланишга топширилди ва уларнинг негизида 8102 та янги иш ўринлари (яъни иш ўринлари режасига нисб. 101,8 фоизга) яратилди.
Жумладан, Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида “Ал-Муин Барокат” масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 400 тонна сут маҳсулотлари (20 та янги иш ўринлари), “Акфа Вита” оилавий корхонасининг йиллик қуввати 30 минг далл салқин ичимликлар (20 та янги иш ўринлари), “Миёнқол Лаззати” масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 40 тонна кондитер маҳсулотлари (5 та янги иш ўринлари), “Бахром савдо” масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 100 тонна макарон (4 та янги иш ўринлари) ва “Комилжон” масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 400 тонна нон маҳсулотлари (15 та янги иш ўринлари) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;
Енгил саноат маҳсулотлариишлаб чиқариш йўналишида “Амина Голд Инвест” масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 5 млн кв.м бахмал матоси (32 та янги иш ўринлари), “Артэк интернэшнл” қўшма корхонасининг йиллик қуввати 500 тонна ип калава (40 та янги иш ўринлари), “Гулобод милано текстиль” масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик 80 минг дона тайёр-тикувчилик маҳсулотлари (14 та янги иш ўринлари), “Махмудов Барокот Бизнес Оптима” қўшма корхонасининг йиллик қуввати 5 тонна автомобил ўриндиғи учун юмшоқ қопламалар (25 та янги иш ўринлари) ва “Қўшработ келажак сари люкс” масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 5 минг дона тайёр-тикувчилик маҳсулотлари (12 та янги иш ўринлари) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;
Кимё ва нефткимё саноати маҳсулотлариишлаб чиқариш йўналишида
“Асл Сифат Қурилиш моллари” масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 80 тонна полиэтилен қувурлар (25 та янги иш ўринлари), “Буилдинг Супер Гроуп” масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 81 минг куб.м биогаз (25 та янги иш ўринлари), “Сиёб Саховати” қўшма корхонасининг йиллик 2 минг тонна қадоқлаш учун полиэтиленли идишлар (40 та янги иш ўринлари), “Сабо Пласт” хусусий фирмасининг йиллик қуввати 80 тонна уй-рўзғор хўжалиги учун пластмассали идишлар (24 та янги иш ўринлари) ва “Фаррух Хусейнов” хусусий корхонасининг йиллик қуввати 30 минг дона хўжалик совуни (6 та янги иш ўринлари) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;
Қурилиш ва пардозбоп материалларишлаб чиқариш йўналишида
“Самгеолтехсервис” масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 40 минг кв.м гранит рудаси (30 та янги иш ўринлари), “Диёр ош тузи” масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 200 минг кв.м гипсакартон (20 та янги иш ўринлари), “Қўрғон универсал бизнес” масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик 2,1 минг кв.м МДФ эшиклари (10 та янги иш ўринлари), якка тартибдаги тадбиркор С.Эгамбердиев ташаббуси билан йиллик қуввати 1,5 минг куб.м ёғочни қайта ишлаш (6 та янги иш ўринлари) ва “Бунёдкор Пласт Сервис” масъулияти чекланган жамиятнинг йиллик қуввати 1 минг кв.м алюминли эшик ва ромлар (10 та янги иш ўринлари) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 августдаги 234-сонли “2012-2015 йилларда ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш хажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
Ноозиқ-овқат молларини ишлаб чиқарилишини ошириш, рақобатбардош юқори сифатли ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва турларини кенгайтиришни рағбатлантириш, ички истеъмол бозорини улар билан янада тўлиқроқ бойитиш, тайёр ноозиқ-овқат молларини ишлаб чиқарувчи янги маҳаллий корхоналарини ташкил этиш ҳамда мавжудларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни кўзда тутилган.
Қарорга асосан корхоналар томонидан 6114 тонна ип-калава ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан 104,3 фоизга, 935,3 минг дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан 122,9 фоизга, 648,5 минг дона тайёр тикув маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб режага нисбатан 1,2 марта, 741,3 минг жуфт пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан 2,5 баробарга, 4166,7 минг кв.м ипак мато ишлаб чиқарилиб режага нисбатан 102,3 фоизга, 1857,3 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан 2 баробарга бажарилган.
Хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш.
Январь-декабрь ойларида 5324 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилиб, ўсиш суръати 121,7 фоизни (прогноз 121,5 фоиз) ташкил этди.
Вилоятда 5324 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 121,7 фоизни ташкил этди.
Шундан қишлоқ жойларда кўрсатилган хизматлар 2237,6 млрд сўмни, ўсиш сурати ўтган йилга нисбатан 119,7 фоизни, жами хизматлардаги улуши эса 42 фоизни ташкил этди.
Хизматлар ҳажмининг ўтган йилга нисбатан ошишига алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг 131 фоизга, компьютерли программалаштириш хизматларининг 125,9 фоизга, молия хизматларининг 133,2 фоизга, транспорт хизматларининг 121,6 фоизга, қурилиш хизматларининг 134 фоизга, технологик ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматларининг 117,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматларининг 110,9 фоизга, туристик хизматларнинг 124,1 фоизга, савдо ва умумий овқатланиш хизматларининг 120,9 фоизга, маиший хизматларининг 128,5 фоизга, таълим хизматларининг 113,2 фоизга, соғлиқни сақлаш хизматларининг 120,6 фоизга, қишлоқ хўжалик соҳасидаги хизматларининг 113,2 фоизга, ва бошқа хизматларнинг 114,7 фоизга ошиши сабаб бўлди.
2014 йилда ташкил этилиши лозим бўлган 1110 та хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ўрнига 1122 та шаҳобча, жумладан, 450 та савдо ва умумий овқатланиш шахобчалари (192 та қишлоқ жойларда), 68 та молиявий хизматлар кўрсатувчи шаҳобчалар (39 та қишлоқ жойларда), 9 та меҳмонхона (1 та қишлоқ жойларда), 16 та маиший хизмат кўрсатиш марказлари (5 та қишлоқ жойларда), 56 та кийим тикиш ва таъмирлаш устахоналари (24 та қишлоқ жойларда), 52 та пойабзал тикиш ва таъмирлаш устахоналари (26 та қишлоқ жойларда), 2 та кимёвий тозалаш шаҳобчалари, 157 та сартарошхоналар ва гузаллик салонлари (81 та қишлоқ жойларда), 27 та суратхоналар (13 та қишлоқ жойларда), 63 та маиший техника таъмирлаш устахоналари (29 та қишлоқ жойларда), 77 та автомобил ва бошқа техникаларни таъмирлаш устахоналари (37 та қишлоқ жойларда), 145 та бошқа маиший хизмат кўрсатиш корхоналари (72 та қишлоқ жойларда) ташкил этилиб, уларда 3316 та янги иш ўринлари яратилди.
Ҳисобот даврида соҳага “Микрокредитбанк” ОАТБ томонидан 1 808 млн сўмлик (1144,6 млн сўм қишлоқ жойларга) имтиёзли кредит ресурслари ажратилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 1828,5 млн сўмлик (1157,1 млн сўм қишлоқ жойларга) кредитлар ажратилди ва унинг эвазига 314 та янги иш ўринлари яратилди.
Чакана савдо айланмаси. Савдонинг чакана товар айланиш ҳажми 4875,3 млрд сўмни, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръатлари 114,9 фоизни ташкил қилди.
Норасмий савдо ўтган йилга нисбатан 117,4 фоизни, ташкилий савдо 120,3 фоизни, бозорлар савдоси 112,4 фоизни ташкил этди.
Вилоятда чакана товар айланиши аҳоли жон бошига 1416,7 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 124,6 фоизга кўп бўлди.
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ
Қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўтган 2014 йил 2013 йилга нисбатан ўсиш суръати 106,9 фоизни ташкил этди.
Вилоятнинг барча тоифадаги хўжаликларида дон ишлаб чиқариш ҳажми 848,6 минг тоннани ёки ўтган йиллнинг шу даврига нисбатан 101,2 фоизни, картошка 526,8 минг тоннани (109,5 фоиз), сабзавот 1457,7 минг тоннани (107,9 фоиз), полиз 97,2 минг тоннани (108,4 фоиз), мева 341,7 минг тоннани (113,6 фоиз), узум 497,3 минг тоннани (106,2 фоиз), гўшт 230 минг тоннани (107,3 фоиз), сут 1064,6 минг тоннани (107,1 фоиз), тухум 939,5 млн донани (112,6 фоиз), асал 758 тоннани (125,4 фоиз), балиқ 1384 тоннани (123,1 фоиз) ташкил қилди.
Вилоятда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари сони йириклаштириш натижасида 9567 тани ташкил этиб ва уларга 527,1 минг гектар ер майдони ажратилиб, ишловчилар сони 113,6 минг кишига етди. 2014 йил якуни билан ишлаб чиқарилган ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 36,8 фоизи фермер хўжаликлари ҳисобига тўғри келмоқда, (2013 йилда 37 фоиз).
Фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари сони 511 151 тани ёки 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 91,7 фоизни ташкил этмоқда, шулардан юридик шахс мақомини олган деҳқон хўжаликлари сони 708 нафарни (109,1 фоиз) ташқил қилмоқда, уларга 90,9 минг гектар (102,7 фоиз) ер майдони ажратиб берилган.
Вилоятда барча тоифадаги хўжаликларида дон ишлаб чиқариш ҳажми 848,6 минг тоннани ёки ўтган йиллнинг шу даврига нисбатан 101,2 фоизга бажариган бўлсада лекин айрим туманларда қишлоқ хўжалиги корхоналарида дон ишлаб чиқариш бажарилмасдан қолмоқда, Жумаладан, Нуробод туманида ўтган йилга нисбатан 100 тоннага, Пайариқда 161 тоннага, ва Қўшработда 866 тоннага кам маҳсулот етиштирилган.
Чорвачилик соҳасида барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли қорамоллар
бош сони вилоят бўйича 1407,5 минг бошни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига
нисбатан 75,5 минг бошга ошиб 105,7 фоизга, сигирлар бош сони 604,9 минг бошни
ташкил
қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 минг бошга ошиб, ўсиш суръати
100,6 фоизга, қўй ва эчкилар бош сони 2074,1 минг бошни ташкил қилиб, ўтган
йилнинг шу даврига нисбатан
133,2 минг бошга ошиб, ўсиш суръати 106,9 фоизга бажарилган.
Вилоятда гўшт ишлаб чиқариш 230 минг тонна, шундан Пахатчи туманида қишлоқ хўжалиги корхоналарида 118 тоннани ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 12 тоннага камайиб, ўсиш суръати 90,8 фоизга бажарилган;
Вилоят ҳокимининг 2013 йил 9 сентябрдаги “Вилоятда 2013-2014 йилларда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш тўғрисида”ги йиғилиш қарори бажариш юзасидан 61 та лойиҳа бўлиб, шундан 13 та гўшт маҳсулотларини қайта ишлайдиган, 27 та сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган хамда 21 та мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ташкил қилиш белгиланган, йил якуни билан 61 та, шундан 14 та гўшт, 26 сут маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда 20 та мева-сабзавот, 1 та узум маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ташкил қилинди. Натижада 922 та янги иш ўринлари яратилди.
Вилотятда интенсив технологиялар асосида янги боғ ва токзорларни ташкил
қилиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда, жумладан режада белгиланган
Йил якуни билан 81 та қорамолчилик, 42 та паррандачилик, 43 та баликчилик, 56 та асаларичилик хўжаликлари ташкил этилди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 30518 млн сўмлик малағлар амалга оширилиб, натижада 1178 та янги иш ўринлари яратилди.
Ташкил этилган қорамолчилик хўжаликлари учун 1713 бош қорамол, 345 минг бош парранда, 1956 қути асалари оилари ҳамда 185 гектар сунъий ҳавзалар балиқ боқиш учун ер майдонлари ташкил қилинди.
Шунингдек, вилоят аҳолисининг мева-сабазвот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини йил давомида таъминлаш ва аҳолига сархил мева-сабзавотлар еткизиб бериш мақсадида вилоятда 37 та иссиқхона (лойиҳалар қиймати: 11483 млн сўм) ташкил этилди. Натижада 503 та иш ўрни яратилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги “2011-2015 йиллар даврида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 105 сонли қарорига асосан ҳудудларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга ихтисослашган янги замонавий сиғимлар қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш борасида вилоят шаҳар ва туманларида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида
Вилоят бўйича умумий қиймати 22529 млн сўмлик 30 та лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳудудий дастур тасдиқланган. Бунинг натижасида вилоятда 26340 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини музхоналарда сақлаш имкони яратилади. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банкларининг 14314 млнсўм ва корхоналарнинг 8215 млн сўм маблағларидан молиялаштирилиш мўлжалланган.
25 та лойиҳа тўлиқ ишга тушурилди. Натижада 240 та янги иш ўрни яратилган.
Ишга туширилган ушбу лойиҳаларга 12867 млн сўммлик маблағлар сарфланиб, шундан тижорат банкларидан 1690 млн сўм, 11177 млн сўмлик корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИДА ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИ
Вилоятда 174 та уй-жой мулкдорлар ширкатлари тузилган бўлиб, улар вилоятдаги мавжуд 1692 та кўп хонадонли уй-жойлардан 1527 та уйларга хизмат кўрсатмоқда. Бу ширкатларга 4824,8 минг м2 кўп қаватли уйлар атрофидаги ер участкалари ажратиб берилган.
2015 йил 1 январь ҳолатига аҳоли хонадонларига 2566 та газ, 1976 та совуқ сув ҳисоблагичлари ўрнатилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 июндаги “Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан хўжалик субъектларига 31403 дона ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 23985 дона ҳисоблагичлар ўрнатилган, ёки режа 76,4 фоизга бажарилган, Самарқанд электр тармоқлари ОАЖ трансформатор пунктларига 12516 дона ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 1296 дона ҳисоблагичлар ўрнатилган, ёки режа 10,4 фоизга бажарилган, маиший хизмат кўрсатиш истеъмолчиларига 386187 дона ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 178378 дона ўрнатилган, ёки режа 46,2 фоизга бажарилган, “Ўзбекэнерго” ДАК корхоналари бўйича режада 574 дона ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, амалда режа тўлиқ бажарилган.
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Ташқи савдо айланмаси
Ҳудудий экспорт: ҳудудий тасарруфидаги 86 та экспортёр корхоналарга 145,2 млн доллар миқдорида прогноз кўрсаткичлари режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида 120 дан зиёд корхоналар томонидан 152,8 млн доллар миқдорида маҳсулотлар (иш, хизматлар) экспорт қилинди. Бу эса прогноз кўрсаткичига нисбатан 105,2 фоизни ташкил этмоқда.
Ҳудудий экспортнинг асосий улуши Самарқанд шаҳрида 114,9 млн доллар, Самарқанд туманида 7,5 млн доллар, Ургут туманида 9,4 млн доллар ва Пастдарғом туманида 10,4 млн долларни ташкил этмоқда. Ҳудудий экспортда улуши кам бўлган Жомбой туманида 823,5 минг доллар, Иштихон туманида 435,9 минг.доллар, Қўшработ туманида 442,6 минг доллари миқдорида ҳисобот даврида экспорт амалга оширилди.
Ҳудудий экспортнинг асосий қисми Россия, Қозоғистон, Туркия, Эрон, Латвия, Хитой каби давлатлар ҳиссасига тўғри келди.
Экспорт қилинган маҳсулотларнинг асосий қисмини гилам ва гилам маҳсулотлари, қайта ишланган консерваланган мева ва сабзавотлар, қуруқ мева ва сабзавотлар, ип-калава, автотрактор эҳтиёт қисмлари, тамаки, ва вата прима махсулотлари ташкил этди.
КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Умумий ҳолат. Рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналарининг сони 15096 тага етиб, рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналарининг 85,2 фоизи (12860 таси) фаолият кўрсатиб келмокда, 2236 та (14,8 фоизи) кичик бизнес субъекти фаолият кўрсатмасдан турибди.
Кичик бизнес субъектлари ҳамда кичик тадбиркорларга 1508 та (135708 минг кв.м) фаолият кўрсатмаётган бўш турган майдонлар ижарага берилди.
Кичик бизнес субъектларига 712,8 млрд сўм микдорида кредитлар ажратилди. Шу жумладан қисқа муддатли кредитлар 228,1 млрд сўмни, узоқ муддатли кредитлар эса 484,7 млрд сўмни ташкил қилди.
Иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнес субъектларининг саноат маҳсулотларидаги улуши 45,3 фоизни, қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулотидаги улуши 98,3 фоизни, қурилиш ишларида 90,7 фоизни, чакана савдо айланмасида 47,6 фоизни ва аҳолига пулли хизмат кўрсатиш 56,7 фоизни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги “2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш хамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг Самарқанд вилоятида бажарилиши ҳақида
Вилоятда 95 минг янги иш ўринлари яратилиб, дастурда белгиланган топшириқ 100,7 фоиз (қишлоқ жойларда 76,2 минг иш ўрни топшириқ 100,6 фоиз)га бажарилди.
Аҳоли бандлигини ошириш учун янги корхоналарни барпо этиш ва кенгайтириш ҳисобидан иқтисодиётнинг реал секторида 4,6 мингта, кичик корхона ва микрофирмаларда 32 мингта, деҳқон ва фермер хўжаликларида 20,3 мингта, юридик шахс мақомини олмаган якка тартибдаги тадбиркорлик ҳисобидан 11,9 мингта, касаначиликнинг барча шаклларини ташкил этиш ҳисобидан 17,4 мингта ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобидан 7,4 мингта ва ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобидан 1343 та янги иш ўринлари яратилган.
Соғлиқни сақлаш
Вилоятнинг 3514,8 минглик аҳолисига 44 та 11,5 минг ўринли шифохона, 423 та бир сменада 31,5 минг қатновга эга амбулатория-поликлиника муассасаларида 7677 та врачлар, 27578 та ўрта тиббиёт ходимлари тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Шифохоналарда 10 минг аҳолига тўғри келадиган беморлар ўрни 33,3 тани ташкил этади. Амбулатория поликлиникаларда 10 минг кишига қатнов 90,3 минг кишини, врачлар билан таъминланиш даражаси 22тани, ўрта тиббиёт ходимлари билин таъминланиш даражаси эса 78,9 тани ташкил этмоқда.
Вилоятда она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш борасида 4 та туғруқ комплекси, болалар саломатлигини муҳофаза қилишда вилоят кўп тармоқли болалар маркази, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий–амалий марказининг Самарқанд филиали, болалар хирургия шифохонаси, шаҳар болалар шифохонаси, 4 та болалар поликлиникаси, 4 та оилавий поликлиника, туман марказий шифохоналарининг болалар бўлимлари ва 361 та қишлоқ врачлик пунктлари намунали тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Ҳисобот даврида 4874,5 минг аҳолига 29190 млн сумлик пуллик медицина хизмати кўрсатилди.
Узлуксиз таълимни ривожлантириш
Мактабгачаталим. Ҳисобот даврида вилоятдаги 65,4 минг ўринли 556 та мактабгача таълим муассасаларида 59,8 мингта болаларни 5104 тарбиячилар тарбия бермоқдалар, шундан 12 та хусусиймактабгача таълим муассасаларида 692 та бола тарбияланмоқда. Мактабгача таълим ёшидаги болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш 17,5 фоизни ташкил этмоқда.
556 та мактабгача талим муассасларидан 341таси (61,3 фоиз) замонавий биноларда жойлашган.
Умумий ўрта таълим
Вилоятнинг 535 минг ўқувчи ўринли 1230 та умумий ўрта таълим мактабларида 528,4 минг ўқувчига 46381 нафар ўкитувчилар таълим, тарбия бермоқдалар. Ўқувчиларнинг 75,5 фоизи биринчи сменада ўқимоқда.
2014-2015 ўқув йилида вилоят умумтаълим мактабларининг биринчи синфларига 67374 нафар болалар қабул қилинди, уларнинг ҳаммасига Президент совғалари топширилди.
2014-2015 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9 синфларини 57239 та ўқувчи тугатиб, шулардан 3659 таси академик лицейларга ва 53495 таси касб-ҳунар коллежларига ўкишга қабул килинди.
Ҳисобот даврида 53 та 11182 ўқувчи ўринли умумтаълим мактаблар реконструкция қилинди,13 мактаблар капитал таъмирланди.
Мактабдан ташқари таълим.
Ўсиб келаётган авлоднинг ижодий қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантиришга ўқувчиларни бўш вақтидан оқилона фойдаланиш учун вилоятда 26 та мусиқа ва санъат мактаблари, 52 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, 17 та “Баркамол авлод” ижодиёт марказлари фаолият кўрсатмоқда.
Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими
Вилоятда 14 та 11785 та ўқувчи ўринли академик лицейларда 11712 та ва 161 та 117556 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежларида 172045 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Ушбу ўқув юртларида 183,8 минг талабалар ижтимоий, гуманитар, иқтисодий, тиббиёт, қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, маиший хизмат кўрсатиш йўналишидаги 200 та мутахассисликлар бўйича таълим олмоқдалар.
Қувватларидан фойдаланиш коэффициенти академик лицейларда 1 тани, касб- хунар коллежларида 1,4 тани ташкил этмоқда.
2013-2014 ўқув йилида академик лицейларни 3957 та ўқувчи битириб 1115 таси (28,1 фоиз) олий ўқув юртларига ўқишга кирди,2293 таси ишламаяпти.
57911 та касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ҳаммаси 9 синф негизида тугатганлардир, шулардан 49644 киши (85,7 фоиз)ни бандлиги таъминланди, шундан 49644 киши иш билан таъминланди ва 1295 киши (2,2 фоиз) олий ўқув юртларига ўқишга кирди, ишга жойлашмаганлар сони 6972 киши (14,3 фоиз), шундан 1504 таси Республикадан ташқарига кўчиб кетган. 51 таси касаллиги сабабли, 1765 таси турмушга чиққан, бошқа сабабларга кўра 3600 таси ишламаяпти.
2014-2015 ўқув йилида академик лицейларга 3611 талаба, касб-ҳунар коллежларига 54323 нафар талаба қабул қилинди.
Ҳисобот даврида 4 та 270 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежи реконструкция қилинди, 1та академик лицей ва 13 та касб-ҳунар коллежлар капитал таъмирланди.
Олий таълим
2014-2015 ўқув йилида вилоятнинг 6 та олий ўқув юртлари ва 2 та олий ўқув юртлари филиалларига 6493 нафар талаба қабул қилинди, шундан бакалавриатурага 6027 та, магистратурага 466 нафар талаба қабул қилинди.
2013-2014 ўқув йилида олийгоҳларни 5708 нафар талаба тугатиб, шулардан 1726 таси грант асосида тугатганлардир, шулардан ишлашга йўлланма олганлар сони 1439 та, шундан бакалавриатдан 1313 та, магистратурадан 126 тани ташкил этди. 112 таси магистратурага ўқишга кирган. Олий укув юртлардаги талабалар сони 25052 тани ташкил этиб, шулардан 23841 таси бакалавриат, 1211 таси магистратурада таҳсил олмоқда.
2015 йилнинг 1 январь ҳолатига вилоятда туризм соҳаси билан шуғулланиш бўйича лицензия олган 154 та, шундан бир йўла 4 мингга яқин ўринга эга бўлган 89 та меҳмонхоналар фаолият юритиб, жорий йилда улар томонидан 35 млрд сумга яқин туристик хизматлар кўрсатилди.
Спорт соҳасида
Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 1493 та жисмоний тарбия ва спорт жамоалари бўлиб, уларда 141минг йигит ва қизлар жисмоний тарбия ва спорт билан мунатазам шуғулланиб, спортнинг 48 тури бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва спорт иншоотларида 5484 нафар спорт мутахассислари ва мураббийлари машғулот олиб бормокдалар.
Вилоятимиз худудида 56 та стадион, 4125 та спорт майдончалари, 869 та спорт заллари, 11 та сузиш бассейни, 22 та теннис корти аҳолига жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш бўйича намунали хизмат кўрсатмоқда.
Вилоятда 52 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолият кўрсатмоқда.
Вилоят спортчилари томонидан халқаро турнирларда 39 та олтин, 27 та кумуш, 22 та бронза, Осиё чемпионатида 17 та олтин, 11 та кумуш, 5 та бронза, Жаҳон чемпионатида 3 та олтин, 7 та кумуш, 11 та бронза, ёшлар ўртасида олимпиядада 1 та олтин медал, жами: 143 та медаллни қўлга киритилди.
Маданият соҳасида
Бугунги кунда вилоятда 4 та театр, жумладан Ҳамид Олимжон номидаги мусиқа ва драма театри, Асрор Жўраев номидаги Қўғирчоқ театри, Антон Павлович Чехов номидаги рус драма театри ҳамда Абдулҳамид Мажидий номидаги Каттақўрғон драма театри, 1 та давлат музей қўриқхонаси ва унинг жойлардаги 8 та музейи, Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси, халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар вилоят илмий методик маркази, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят бўлими ҳамда Академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси, 9 та кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази, Самарқанд санъат коллежи, Самарқанд олимпия захиралари коллежи, Тайлоқ олимпия захиралари коллежи, вилоят бокс мактаби, Олий спорт махорати мактаби, Чим устида хоккей мактаби, Самарқанд шаҳар кураш мактаби, Самарқанд эшкак эшиш спорт турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олипия захиралари спорт мактаби, Олимпия захиралари тайёрлаш маркази ҳамда 16 та шаҳар, туманлар Маданият ва спорт ишлари бўлимлари ва уларда 95 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, 17 та маданият ва истироҳат боғлари фаолият кўрсатиб келмоқда.
Вилоятда 95 маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фаолият кўрсатмоқда. Уларда 415 ижодий ходимлар фаолият кўрсатмоқда. Маданият ва дам олиш марказларидаги 512 тўгараклар, студия ва жамоаларда 10 мингшдан зиед аҳоли жалб қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.