w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳар ва туманлар кесимида иқтисодий ижтимоий ривожланишига қараб ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисида

Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳар ва туманлар кесимида иқтисодий ижтимоий ривожланишига қараб ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисида

.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6121-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (06/04-01-32-сон) ва Давлат солиқ қўмитасининг (19/10-68220-сон) 2021 йил 8 ноябрдаги қўшма топшириқларини инобатга олиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ, эллик иккинчи сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Қуйидагилар:

Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун 2022 йилда юридик шахсларга нисбатан қўлланиладиган ер солиғи ставкалари миқдори 1-иловага;

Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун  2022 йилда жисмоний шахсларга нисбатан қўлланиладиган ер солиғи (деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлардан ташқари) ставкалар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги
    ПФ-6121-сонли “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони билан, халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашларига 1-2-иловалар билан белгиланган солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Анваров) ушбу қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига ҳамда Lex.uz Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасига жойлаштирилишини таъминласинлар.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Насруллаев) ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков) зиммасига юклансин.
  4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради

 

Кенгаш раиси                                                              Э.Турдимов

Самарқанд  шаҳри, 2021 йил 25 декабрь VI-52-111-7-0-K/21- сонли

Қарорни юклаб олиш (PDF 272 КБ)


Oxirgi o‘zgarish: 06/06/2024 15:12.   Ko‘rilganligi: 90
 
Material manzili: https://samarkand.uz/samarqand-viloyatida-qishloq-xojaligiga-moljallanmagan-erlar-uchun-shahar-va-tumanlar-kesimida-iqtisodiy-ijtimoiy-rivojlanishiga-qarab-er-soligi-stavkalarini-belgilash-togrisida

 

So‘rovnoma


Xabarlarga obuna bo‘lish


Statistika


Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 1
Mehmonlar: 5

Harakatlar strategiyasi 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.