w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятида 2023 йилда юридик ва жисмоний шахслар бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳар ва туманлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида

Самарқанд вилоятида 2023 йилда юридик ва жисмоний шахслар бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳар ва туманлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида

.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6121-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 9 декабрдаги (06/04-34-4103-сон) хати, вилоят Давлат солиқ бошқармаси 2022 йил 12 декабрдаги (19/10-117614-сон) ва Молия бош бошқармасининг 2022 йил 13 декабрдаги (01/02-38-918-сон) хулосаларига асосланиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ етмиш тўққизинчи сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Қуйидагилар:

Самарқанд вилоятида 2023 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлақ ўлчамда белгиланган базавий солиқ ставкасига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффицентлар
1-иловага;

Самарқанд вилоятида 2023 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний шахслар бўйича мутлақ ўлчамда белгиланган базавий солиқ ставкасига (деҳқон хўжалигини юритиш учун, шунингдек жисмоний шахсларга берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидан ташқари) қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
    ПФ-6121-сонли фармони билан, халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашларига мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ тасдиқланган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлардан келиб чиққан ҳолда, базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида қайта белгилаш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” (А.Анваров) ушбу қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида расман эълон қилиниши ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Насруллаев) ва вилоят ҳокимининг ўринбосари (Ф.Абилов) зиммасига юклансин.
  4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Кенгаш раиси                                                              Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2022 йил «30» декабрь VI-79-253-7-0-K/22

Қарорни йуклаб олиш (PDF 314 КБ)


Oxirgi o‘zgarish: 06/06/2024 19:10.   Ko‘rilganligi: 85
 
Material manzili: https://samarkand.uz/samarqand-viloyatida-2023-yilda-yuridik-va-jismoniy-shaxslar-boyicha-qishloq-xojaligiga-moljallanmagan-erlar-uchun-shahar-va-tumanlar-kesimida-ularning-iqtisodiy-rivojlanishiga-qarab-er-soligi-stavkalarini-tasdiqlash-togrisida

 

So‘rovnoma


Xabarlarga obuna bo‘lish


Statistika


Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 0
Mehmonlar: 5

Harakatlar strategiyasi 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.