Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари

Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари

Қуйидагилар вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари асосий вазифалари ҳисобланади.

Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш бўйича ўринбосари бевосита вилоят ҳокимига бўйсунади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб борилишини таъминлайди.
Ҳоким ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳоким ҳужжатларига амал қилади.
Ҳоким ўринбосари зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда
Республика ва ҳудудий органлар, жамоат, диний ташкилотлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, шунингдек бошқа давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Қуйидагилар ҳоким ўринбосарининг вазифалари ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Узбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлари, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Узбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб бориш;
давлат органларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
давлат органларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;
"Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий тахдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;
миллатлараро тотувликни ва диний багри кенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва такдирлаш чора- тадбирларини кўриш;
Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтакавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашиш.
Ҳоким ўринбосари:
вилоятда дин билан боғлиқ, миллатлараро муносабатлар ва ижтимоий- сиёсий жараёнларни мунтазам ўрганади, уларни янада соғломлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва бошқа диний ташкилотлар, “Нуроний”, ФЖШМҚМИнинг ҳудудий бўлими, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Самарқанд вилоят бўлими, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Самарканд вилоят ҳудудий бўлими, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси, миллий маданият марказлари ва дўстлик жамиятларининг ҳудудий тузилмалари томонидан уставида белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилишига кўмаклашади ва мувофиқлаштиради, уларнинг фаолиятини янада такомиллаштиришга доир таклифлар киритади.
вилоят ҳокимининг ижтимоий-сиёсий барқарорлик, миллатлараро ва динлараро дўстлик-тотувликни таъминлашга қаратилган қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлайди;
мувофиқлаштириладиган ташкилотларнинг устав фаолиятини самарали амалга оширишга тўсқинлик қиладиган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга ошириш, шунингдек, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайинлаш ва вазифасидан озод этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажаришда республика ҳамда марказий тузилмалар раҳбарияти билан ҳамкорлик қилади;
ақидапарастлик ва миссионерликка қарши кураш, конфессиялар ва миллатлараро ҳамкорлик ва бағрикенгликни таъминлаш борасидаги ишларнинг савияси ва таъсирчанлигини ошириш бўйича қабул қилинадиган ҳукумат дастурининг тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди;
диний экстремизм ва миссионерлик фаолияти гояларининг тарқалишига қарши тушунтириш ҳамда профилактика ишларини ташкил этишни мувофиқлаштиради;
диний вазиятнинг ўзгарувчанлиги қайд этилган ҳудудларда экстремизм, терроризм ва ақидапарастликнинг зарарли оқибатлари тўгрисида тушунтириш ва профилактика ишларини ташкил этиш;
жазони ижро этиш муассасаларида диний экстремистик оқимлар аъзолари бўлган маҳбуслар билан профилактик ва тушунтириш ишларини ташкил қилади;
давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳалла йигинларида, аҳолининг алоҳида ижтимоий қатламлари жумладан, хусусий тадбиркорлар, вақтинча ишсизлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида экстремистик оқим, миссионерлик билан боғлиқ тахдидларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш;
диний экстремизм ва терроризмга қарши тарғибот тадбирларининг таъсири ва самарадорлигини ошириш, тарғиботчиларнинг нутқ маданияти ва аудитория билан ишлаш малакасини ўстиришга бағишланган ўқувлар ташкил этиш;
диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, маҳалла посбонлари, участка нозирлари билан диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича амалга ошираётган ишларини мувофиқлаштириб боради;
имом-хатибларнинг дунёда содир бўлаётган воқеа ҳодисалар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида билим ва тасаввурини янада кенгайтириш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида ўқувлар ташкил этиш;
носоғлом “тариқат” ғояларини тарқатаётган етакчилар ва уларнинг жойлардаги вакиллари билан профилактик суҳбатлар ўтказиш;
мактабнинг юқори синф ўқувчилари ҳамда коллеж ва лицей ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари билан “Маърифий ислом аҳидапарастликни қоралайди”, “Диний экстремизм ва терроризм - ёшлар келажагига тахдид” мавзуларида таргибот тадбирларини ўтказиш;
хорижга ишга кетаётган фуқароларнинг диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган тушунтириш ҳамда узоқ муддат хорижий сафарда бўлиб қайтган меҳнат мигрантлари билан профилактик ишларни амалга ошириш;
вилоят ва маҳаллий телерадиоканаллар, газета ва журналларда ақидапарастлик гуруҳларнинг бузгунчи гоялари ва жиноий фаолиятини фош этувчи телекўрсатувлар, радио эшиттиришлар ва мақолалар тайёрлаш;
хотин-қизлар ўртасида диний аҳволни мониторинг қилади, вақтинча ишсиз аёллар, уй бекалари билан диний экстремистик оқим аъзолари ва миссионерлар фаолияти таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган тушунтириш ва профилактик ишларини кучайтириш.;
аёллар орасида диний мутаасибликка берилишнинг олдини олишга қаратилган туркум кўрсатувлар ташкил этиш;
мутаассиб диний қарашлар ва хурофотга берилган отинойилар билан якка тартибда профилактик тадбирлар уюштириш;
вилоят, туман, шаҳар марказларида ихтисослашган мазмундаги маҳсулотларнинг савдо дўконлари фаолиятини тартибга солиш ва уни такомиллаштириш;
диний мазмундаги маҳсулотларни ноқонуний тарзда ишлаб чиқариш, тарқатиш ва республикага олиб кириш ҳолатларини олдини олишга қаратилган манзилли чора-тадбирларни кучайтириш;
ўқув марказлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, интернет кафеларнинг фаолиятида миссионерлик ҳолати мавжудлиги бўйича ўрганиш;
расмий рўйхатдан ўтган ноисломий диний ташкилотларнинг низоми асосида фаолият юритишини назорат қилиш;
фаол миссионерлик ҳолатлари кузатилган ҳудудларда профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш, мактабнинг юқори синф ўқувчилари ҳамда коллеж ва лицей ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари билан миссионерлик ва прозелитизм билан боғлиқ салбий ҳолатларини олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш ишларини ташкил этиш;
ОАВларда халқимиз бағрикенглигини ва давлатимиз томонидан барча миллатлар учун яратилган шароитлар, турли элатларнинг ҳамжиҳат ҳаётини тарғиб этиш, вилоятда яшовчи миллат ва элатлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи мақолалар, кўрсатувлар, ахборотлар, видеороликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида намойиш этишни ташкил этиш;
ННТларнинг демократах ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги роли ва аҳамиятини кучайтириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг миллатлараро ва динлараро муносабатлар, диний ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашга тааллуқли шикоят ҳамда аризаларини ўрганади, тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқланган ҳуқуқбузарлик ва камчиликларни бартараф этиш учун ўтказилган ўрганиш ҳамда текширувлар натижалари бўйича материалларни юборади;
“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссия фаолиятига шахсан раҳбарлик қилади, зиёратчилар рўйхатини тузишда ижтимоий одилликни таъминлайди;
жамият манфаати йўлида жамиятда раҳимдиллик ва инсонпарварлик ғояларини жорий этишга кўмаклашадиган ижтимоий муносабатларни барқарорлаштириш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган амалий ташаббусларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларга ёрдам бериш ишларини ташкил этади;
Ўзбекистон Pecny бликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан лойиҳаларни самарали амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларга кўмаклашади, минтақани ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожлантириш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг халқаро ҳамкорлигига ёрдам берадиган чора- тадбирлар тизимини ҳаётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Қуйидаги комиссия ва кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштиради:
вилоятда муборак “Ҳаж” ва “Умра” зиёратига бориш масалаларини мувофиқлаштирувчи комиссияси;
вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Миллий маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаши;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.
Қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорлиқда иш олиб боради:
Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилояти бўлими;
Узбекистан Республикасидаги сиёсий партияларнинг вилоят бўлимлари;
“Узбекистан чернобилчилари” ассоциацияси вилоят бўлими миллий- маданий марказлари;
Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вилоят Кенгаши;
Фуқаролик жамияти шаклланишини ўрганиш мустақил института Самарканд вилоят ҳудудий бўлими;
Узбекистан Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги;
ноисломий диний ташкилотлар;
миллий-маданий марказлари;
бошқа жамоат ташкилотлари.


Охирги ўзгариш: 11/09/2018 11:34.   Кўрилганлиги: 1616
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/functional_duties/viloyat-xokimining-jamoat-va-diniy-tashkilotlar-bilan-ishlash-boyicha-orinbosarining-funktsional-vazifalari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг