w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Қуйидагилар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Комплексга умумий раҳбарликни амалга оширади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Pecny бликаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.
Ёшлар сиёсати соҳасида:
ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора- тадбирларни амалга ошириш;
умумтаълим мактабларининг 11 синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва таълим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни худудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;
олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи- талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;
узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ташкил этиш, таълим жараёнига халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, таълим стандартларини жорий этиш ишларини амалга ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда шу асосда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;
таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;
ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора- тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;
ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;
ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;
уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниклаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва
оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва
жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;
ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига дойр дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун хужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш;
ҳар томонлама камол топган, қатъий эътиқодга ва қарашларга эга бўлган, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган чора- тадбирларни амалга ошириш, шунингдек ёшларни турли мафкуравий тахдидлардан ҳимоя қилиш бўйича турли чора-тадбирлар белгилаш;
ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ижтимоий фаоллигини оширишга, шунингдек ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган ишларни ташкил этиш;
ёшларнинг иш билан бандлиги, уларни кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, шунингдек ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал қилишга кўмаклашиш;
иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш ишларни ташкил этиш.
Ижтимоий ривожлантириш сохасида:
аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, хаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан бахраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шугулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;
соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соглиқни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салохиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;
қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
аҳолига ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;
аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларида халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;
болалар ва ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, жисмоний соғлом ёш авлодни шакллантириш, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ва улардан самарали фойдаланиш, уларни жаҳон стандартларига жавоб берадиган жиҳозлар ва ускуналар билан таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар
кўриш;
аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Маданият ва санъатни ривожлантириш, миллий маданий ва маънавий меросни эҳтиётлаб асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён килиш, шунингдек маданият, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишни мувофиқлаштириш ва таклифлар ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш;
маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.
Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:
аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;
аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;
аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;
ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;
аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” тахдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;
аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;
демократах ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий- маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан, ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йигинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг минтақавий тузилмаларига уларнинг вазифаларини амалга оширишда, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий- техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий- иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш, вилоят (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курслари фаолиятига ташкилий раҳбарликни таъминлаш;
фуқаролар йигинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни хоналар, транспорт воситалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш;
фуқаролар йиғинлари ишларини тизимли таҳлил қилиш, шу жумладан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг минтақавий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятларидан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасида қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
вилоятда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш;
оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;
Узбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Узбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлари, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Узбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
Қуйидаги комиссия ва Кенгашларишига раҳбарлик қилади:
вилоятда Оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссияси; Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларини ўрганиш бўйича
ўқув-курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича вилоят комиссияси;
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурини амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш вилоят комиссияси;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.
Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг вилоят кузатув Кенгаши ;
Ёшлар масалалари бўйича вилоят идоралараро Кенгаши;
Вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши;
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссияси;
Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;
Вилоятда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;
Вилоятда болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш комиссияси;
Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича вилоят комиссияси;
Самарканд вилоятининг олис чўл туманларидаги бюджет ташкилотларини юқори малакали кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия;
Таносил касалликларига қарши курашиш вилоят идоралараро комиссияси;
Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия;
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси;
2020 йилда Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига вилоят спортчиларини сифатли тайёрлашни ташкил этиш бўйича вилоят комиссияси;
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи вилоят Кенгаши.
Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг вилоят ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши;
вилоят халқ таълими бошқармаси;
Касб-ҳунар таълими маркази вилоят бошқармаси; вилоят Мактабгача таълим бошқармаси; вилоятдаги олий ўқув юртлари; вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси;
вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;
вилоят маданият бошқармаси;
вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси;
Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими; вилоят Маҳаллалар Кенгаши;
Давлат тест марказининг вилоятдаги доимий вакили;
СамДУ ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази; вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси; оммавий ахборот воситалари (газета, радио, телевидение);
“Ўзбеккино” миллий агентлиги вилоят бўлими;
“Ўзбекконцерт” бирлашмаси вилоят бўлими;
Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими;
“Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси вилоят бўлими; вилоят Ахборот-кутубхона маркази.


Oxirgi o‘zgarish: 06/09/2024 18:54.   Ko‘rilganligi: 134
 
Material manzili: https://samarkand.uz/regional_government/functional_duties/samarkand-viloyati-hokimining-mamuriy-masalalar-huquqni-muhofaza-qilish-organlari-faoliyatini-muvofiqlashtirish-ozini-ozi-boshqarish-organlari-va-yoshlar-siyosati-boyicha-birinchi-orinbosarining-funktsional-vazifalari

 

So‘rovnoma


Xabarlarga obuna bo‘lish


Statistika


Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 1
Mehmonlar: 13

Harakatlar strategiyasi 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.