Қўйидагилар инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) юридик ва жисмоний шахслар томонидан:
б) қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишгарухсат берган ҳолда қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш, қонун ҳужжатлариданазарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
в) объектда қўлланаётган қурилишматериаллари, буюмлари ва конструкцияларининг техник жиҳатдан тартибга солишталабларига мувофиқлигини назорат қилиш;
г) ишлаб чиқарувчилар томонидан қурилишматериаллари, конструкциялари ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдантартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назоратқилиш;
д) қурилиши тугалланган объектларнифойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишларида мажбурий равишда қатнашиш,якка тартибдаги уй-жой қурилиши бундан мустасно;
е) шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунҳужжатларига риоя этилишини назорат қилишни ташкил этиш соҳасидаги норматив-методикҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш ва унда қатнашиш;
ж) қурилиш материаллари, буюмлари ваконструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини амалгаошириш.
Инспекцияўзига юкланган вазифаларга мувофиққуйидагиназорат функцияларини бажаради:
а) якка тартибдаги уй-жой қурилишиданташқари, қуйидагиларни:
б) бинолар, иншоотлар, уларнинг қисмларива конструктив элементларининг авария ҳолатларини ва авариялари сабабларинитекшириш бўйича техника комиссияларининг ишларида қатнашади;
в) шартнома асосида мавжуд бинолар ваиншоотларнинг техник ҳолатини уларни тиклаш ёки реконструкция қилишнингмақсадга мувофиқлиги юзасидан текширади ва тегишли хулосалар беради;
г) қурилиш маҳсулотларининг сифатинитаъминлаш, шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш масалаларибўйича давлат бошқа ваколатли органлари, илмий-тадқиқот, лойиҳалаштириш важамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
д) техник жиҳатдан тартибга солишга доирнорматив ҳужжатлар талаблари, қурилиш нормалари ва қоидалари бузилишига йўлқўйган ташкилотлар ва корхоналарнинг архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини амалгаошириш ҳуқуқи учун ҳамда қурилиш соҳасида фаолиятнинг айрим турларини амалгаошириш ҳуқуқи учун берилган лицензияларининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёкитўхтатиш тўғрисида «Давархитектқурилиш» қўмитасига таклифлар киритади;
е) лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасидагиқонун бузилишлари учун жарималар солиш тўғрисида қонун ҳужжатларига мувофиққарор қабул қилади;
ж) назорат натижаларини таҳлил қилади,халқаро тажрибани ўрганади, қурилиш сифатини яхшилаш ва қурилиш материаллариданоқилона фойдаланиш бўйича норматив талабларни, методик ҳужжатларнитакомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;
з) «Ўзстандарт» агентлиги биланбиргаликда сифатга оид халқаро талабларга мувофиқ қурилиш материаллари,буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишлариниолиб боради.
Қурилиш тугаллангандан кейинИнспекция буюртмачига бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг техник жиҳатдантартибга солишга доир норматив ҳужжатларга, шаҳарсозлик нормалари вақоидаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради. Хулоса Объектни фойдаланишгақабул қилиш давлат комиссиясининг далолатномасига илова қилинади.
Инспекциянинг ваколатлариишлатилаётган объектларга татбиқ этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.