Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ҳокимлигининг навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди.
Ўтган ҳафта давомида мазкур қабулда иштирок этиш учун 23 та тадбиркорлик субъекти ўз муаммоларини билдириб, рўйхатдан ўтди. 14 та субъектнинг муаммоси учрашувга қадар ўз ечимини топди.
Қабулда атрофлича муҳокама этилган 9 нафар тадбиркорларнинг масалаларига аниқ муддат билан масъуллар бириктирилди. Тойлоқ туманидан келган 2 нафар тадбиркорнинг муаммоси бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, масала жойида ўрганиб чиқилиши белгиланди.
Бу галги қабулда аксарият мурожаатлар ер ажратиш, банкдан кредит олиш ёки олинган кредитнинг имтиёзлийлик даврини узайтириш билан боғлиқ масалаларни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.