Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ИШБИЛАРМОНЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ҲАРАКАТИ – ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИ ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАНГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ “СУВ ВА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИНИНГ ВИЛОЯТДАГИ ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДАГИ МАСАЛА ҲАҚИДА

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ИШБИЛАРМОНЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ҲАРАКАТИ – ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИ ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАНГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ “СУВ ВА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИНИНГ ВИЛОЯТДАГИ ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДАГИ МАСАЛА ҲАҚИДА

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

“Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг вилоятдаги ижросини таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий ҳамда идоравий-меъёрий ҳужжатлар асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувнинг ифлосланиши, сув объектларининг ҳолатини яхшилаш, сувдан фойдаланувчилар ҳуқуқлари ва мажбуриятларини таъминлаш, ижросини назорат қилиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Сувдан фойдаланиш йўналишидаги ишлар ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш билан чабарчас боғлиқ. Шу боис ирригация ва мелиорация тадбирлари бир-бири билан мувофиқ ўтказилмоқда. 2012-2013 йилларда хўжаликлараро каналларнинг 367,9 километри, хўжалик ички суғориш тармоқларининг 1177,7 километри механизмлар ёрдамида, хўжаликлар ички ариқларининг 20116,4 километри қўл кучи ёрдамида тозаланган. Хўжаликлараро 569 та гидротехник иншоотлар ва 849 та гидропостлар, хўжалик ички суғориш тармоқларида 1428 та гидротехник иншоот, 1057 та гидропостлар таъмирланган. Фермер хўжаликларининг 4281 та сув олиш қулоқлари жиҳозланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вилоятда кенг қамровли дастур асосида иш олиб борилмоқда. Вилоятнинг тоғолди, сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларида шу кунга қадар 3256 га майдонда томчилатиб суғориш тизими жорий этилган. 2014 йилда 840 гектар майдонда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш режалаштирилган.

Сувдан оқилона фойдаланиш масаласига нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг эътибори сезиларли даражада ошмоқда. Хусусан, ишбирмонлар ва тадбиркорлар ҳаракати-Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан мазкур масала бўйича давра суҳбатлари ўтказилган, махсус буклет тайёрланиб, аҳоли ўртасида тарқатилган, телевидениеда роликлар, сувни тежаш бўйича тавсиялар берилган.

“Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Булунғур ва Тайлоқ туманларидаги ижросини ўрганиш жараёнида ижобий ишлар билан бир қаторда, баъзи муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланган. Бу муаммолар аксарият туманлар учун умумий бўлиб, деярли барча ҳудудларда учрайди.

Вилоятда мавжуд насос станциялари, шу жумладан, фермер хўжаликлари ҳисобидаги насосларнинг аксарият қисми ҳам маънавий, ҳам техник эскирган бўлиб, вегитация даврида етарлича сув етказиб бермаслик ҳолатларига йўл қўйилмоқда. Бундан ташқари, ариқ ва зовурлар четида аҳоли томонидан ҳимоя зонасига дарахт, экинлар экилиши, иморатлар қурилиши натижасида уларнинг сув ўтказиш ҳажми қисқариб кетмоқда, ариқ, зовур ва каналлар атрофига аҳоли томонидан маиший чиқиндилар ташланиб, сувнинг ифлосланишига сабаб бўлмоқда.

“Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг вилоятдаги ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ишбилармонлар ва тадбиркорлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг вилоятдаги ижроси тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.

2. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини навбатдаги сессияда кўриб чиқиш тавсия этилсин.

3. Вилоят ҳокимлиги (А.Нурқулов) тегишли ташкилотлар билан биргаликда:

- Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлашга оид ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиб, уларни янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;

- мавжуд насос станцияларидан самарали фойдаланиш, уларни модернизация қилиш бўйича қўшимча тадбирлар белгилаш чораларини кўрсин.

4. Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (З.Жамолов) “Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (Ғ.Қосимов) билан биргаликда:

- ариқ, зовур тармоқлари, каналларнинг ҳимоя ҳудудидан амалдаги қонунчилик доирасида фойдаланиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

- 2013-2014 йиллар ирригация-мелиорация тадбирларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, бунда ариқ-зовур тармоқларини қўл кучи билан тозалаш тадбирларига асосий эътибор қаратиш топширилсин.

6. Вилоят “Сувназорат” инспекциясига сувдан фойдаланиш бўйича қонун талаблари, мавжуд қоидаларнинг сув истеъмолчилари томонидан бажарилиши устидан назоратни кучайтириш чораларини кўриш, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан ҳамкорликдаги фаолиятини янада жадаллаштирсин.

7. Вилоят телерадиокомпанияси (А.Аҳмедов), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари (Ф.Тошев) ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларида сув ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланишни кенг оммага етказиш тавсия қилинсин.

9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофоза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Холиқулов)га юклатилсин.

 

Вилоят Кенгаши раиси З. Мирзаев

2013 йил 12 ноябрь


Киритилган вақти: 12/11/2013 00:00.   Кўрилганлиги: 2071
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/local_council/council_documents/xalq_deputatlari_viloyat_kengashining_ishbilarmonlar_va_tadbirkorlar_harakati__ozbekiston_liberal_demokratik_partiyasi_deputatlik_guruhi_tomonidan_tayyorlangan_ozbekiston_respublikasi_suv_va_suvdan_foydalanish_togrisidagi_qonunining_viloyatdagi_ijrosi_togrisidagi_masala_haqida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.